Bog'liq Акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида
Мавзу: АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФОНД БОЗОРИНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА Хусусийлаштириш, унинг босқичлари, усуллари ва иктисодиётдаги ўрни Хусусийлаштириш - бу давлат мулки булган объектларнимг ёки акцияларнинг жисмоний ва нодавлат юридик шахслар томонидан сотиб олинишидир.
Хусусийлаштириш - бу жамиятни хар томонлама согломлаштириш максадида илгор сиёсий, иктисодий ва ижтимоий ислохотларни амалга ошираётган мамлакатларга хос булган зарур жараён хисобланади. Узбекистонда хусусийлаштиришга 1991 йил ноябрда, яъни "Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тугрисида"ги конун кабул килинган вактдан бошлаб киришилди. Давлат корхоналари хусусий корхоналарга, масъулияти чекланган жамиятларга, ижара корхоналарига ва акциядорлик жамиятларига айлантирила бошланди. Бунда дастлаб ушбу жараён Қимматли қоғозлар бозорига кандайдир жиддий таъсир курсата олмади, чунки акциядорлик жамиятларидан бошка эндигина ташкил этилган янги мулкчилик шаклидаги корхоналар уз Қимматли қоғозларини чикариш ва сотишни амалга оширмас эди. Акциядорлик жамиятлари эса ёпик турда ташкил этилиб, уларнинг акциялари қўйидаги улушларда таксимланди: 51 фоизи - давлатга ва 49 фоизи - мехнат жамоаси аъзоларига. Агар мехнат жамоасининг аъзоси уз акциясини сотишни хохласа, у бунинг учун бир йилда бир марта чакириладиган акциядорлар умумий йигилишининг рухсатини олиши лозим эди. Шундай килиб, акцияларни ташки сармоядорларга сотиш ва бу билан Қимматли қоғозлар олди-сотдиси битимини амалга ошириш имконияти деярли йукка чикарилган эди.
Узбёкистан Республикаси Президентининг 1994 йил январ ва мартдаги Фармонларининг кабул килиниши билан давлат корхоналари негизида очик турдаги акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, илгари барпо этилган ёпик турдаги акциядорлик жамиятларини очик турдаги акциядорлик жамиятларига айлантириш, бир вактнинг узида давлатга тегишли булган акциялар улушини кискартириш, фонд бозорини ташкил этиш ва унда хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини жойлаштириш, Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш йули билан ахолини иктисодий ислохотлар жараёнига кенг жалб этиш хамда ахоли томонидан уз маблағларининг акцияларга самарасиз қўйилиши туфайли содир бу ладиган йукотишлар хатарини камайтириш максадида инвестиция фондлари тизимини яратиш давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришнинг устувор йуналишлари сифатида тан олинди.
Давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида барпо этилган очик турдаги акциядорлик жамиятларининг устав сармоясини шакллантиришда қўйидаги акциялар пакетларини шакллантириш назарда тутилди: давлат, мехнат жамоаси, хорижий хамкор, фонд биржалари ва Қимматли қоғозларнинг бошка бозорларида эркин сотилишга мулжалланган акциялар пакетлари.
Айнан 1994 йилнинг бахоридан бошлаб Узбекистонда давлат мулкчилиги шаклидаги корхоналарнинг бутун мажмуалари ва гурухларини киска муддатларда акциялаштиришни назарда тутувчи кенг куламли хусусийлаштириш жараёни бошланди.
Кенг куламдаги хусусийлаштириш дастурининг максади қўйидагилардан иборат булди: жамиятни иктисодий ислох килиш жараёнига ахолининг кенг катламини жалб этишга йуналтирилган сиёсий максадлар; акциялар пакетларини сармоядорлар турли тоифаларининг маълум гурухлари уртасида жойлаштириш йули билан мол-мулкни адолатли таксимлаш усулларини кидиришдан иборат булган ижтимоий максадлар; бозорни ва иктисодиётдаги ракобатни ривожлантириш максадида катта микдордаги корхоналарнинг жадал суръатларда хусусийлаштирилишини таъминловчи иктисодий максадлар.
Узбекистонда хусусийлаштириш жараёни узига хос хусусиятларига эга. Даставвал у узининг босқичма-босқич амалга оширилаётгани билан ажралиб туради.
Биринчи босқич (1992-1993й.й.). Бу босқич уй-жойларнинг хусусийлаштирилиши, ер участкаларининг кишлок ахолисига ёрдамчи хужалик юритиш учун шахсий томорка килиб берилиши билан тавсифланади (бу "кичик" хусусийлаштириш, деб номланади). "Кичик" хусусийлаштириш даврида "Махаллий саноат", "Узмаишийуюшма" (маиший хизматлар курсатиш), "Узбексавдо" каби сохаларнинг кичик ва урта объектлари мехнат жамоаларига имтиёзлар берилган холда жамоа корхоналарига хамда ёпик турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилди.
Иккинчи босқич (1994 - 1998й.й.). Мазкур босқичда хусусийлаштириш жараёнига минглаб урта ва йирик корхоналар жалб этилди, бунда хусусийлаштириш давлат корхоналарини очик турдаги акциядорлик жамиятларига айлантириш йули билан олиб борилди (кенг куламли хусусийлаштириш). Акциялаштириш билан бир каторда кичик бизнес кенг ривож тодди. Айнан ушбу даврда давлат корхоналари негизида пайдо булган акциядорлик жамиятлари акцияла рининг оммавий муомалага чикарилиши сабабли фонд бозори (акциялар бозори)нинг тегишли сегментига асос солинди.
Учинчи босқич (1998 йилдан бошланди). У Вазирлар Махкамаси томонидан республиканинг халк хужалиги учун мухим стратегик ахамиятга эга булган ва хусусийлаштирилиши мумкин булмаган давлат мулки объектлари руйхатининг тузилиши билан тавсифланади. Хрзирги пайтда мазкур руйхатга кирмаган деярли барча объектлар ва корхоналарда хусусийлаштириш жараёни кечмокда. Иктисодий ривожланишнинг хозирги босқичидаги давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш республикадаги йирик стратегик давлат корхоналарининг мулкчилик шаклини узгартиришга халкаро техник ва молиявий маслахатчиларни жалб этган холла алохида ёндашув билан ажралиб туради. Шаркий Европа ва собик Иттифокнинг купгина мамлакатларида - яъни Чехия, Словакия республикалари, Польша, Россия, козогистон ва бошка давлатларда оммавий хусусийлаштириш давлат корхоналари акцияларининг ахоли уртасида ваучер таркатиш йули билан ё бепул, ё булмаса, энг кам туловлар эвазига таксимланишини назарда тутди. Ваучерлар - бу сертификатлар ёки олдиндан бериладиган гувохномалар булиб, улар ахоли уртасида таксимланади ва уз эгаларига улар учун кимошди савдосида сотувга қўйиладиган давлат корхоналарининг акцияларини олиш ёхуд уларни ваучерлардан фойдаланиш буйича воситачилик вазифаларини бажаришга тайинлаган инвестиция фондларига қўйиш хукукини беради. Узбекистонда хусусийлаштиришнинг ваучерлаштириш йули буйича олиб борилиши учун бир катор катъий ички ва ташки таклифлар бўлишига карамасдан, ушбу усулдан воз кечилди. Воз кечишнинг сабаби қўйидагилардан иборат: Биринчидан, мол-мулкнинг кийматини бахолаб, унинг микдорида чеклар, ваучерлар ва бошка шунга ухшаш Қимматли қоғозлар чикариш хамда бу қоғозларни бутун ахоли уртасида тенг таксимлаш - ижтимоий адолат тамойилига риоя килиш эмас, балки социалистик сунъий равишда тенглаштиришнинг бузилган бир шакли, холос.9 Иккинчидан, мол-мулкни бепул таркатиш уни асраб-авайлаш ва купайтириш хакида кайгуришга олиб келмайди. Текин кулга киритилган нарсанинг кадри хам булмайди. «Биз шундай катъий хулосага келдик - давлат мол-мулки факат янги мулкдорга сотиш йули билангина мулкчиликнинг бошка шаклига айлантирилиши мумкин... Мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришга бундай ёндашишнинг мазмуни жуда оддий - "ваучерлашган" киёфасиз мулкдордан кочиш ва узига топширилган мол-мулкни тутри тасарруф эта оладиган, фаолиятнинг дастлабки босқичидаёк ундан катта самара билан фойдаланишни таъминлайдиган шахсларга мулк беришдан иборат».10 Мухими шуки, бундай ёндашув хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларни корхоналарнинг узини куллаб-кувватлашга, шунингдек, кичик ва урта бизнесни ривожлантиришга йуналтириш, улардан иктисодиётнинг устувор тармоклари ва йуналишларини молиялаш ва кредитлаш учун фойдаланиш имконини беради. Узбекистондаги хусусийлаштиришнинг узига хос хусусияти унинг ижтимоий максадларга йуналтирилганлиги хисобланади. У мол-мулкни барчага тенг килиб таркатишнинг турли хил усулларига мукобил булиб, ахолининг энг заиф катламини ижтимоий химоялашга йуналтирилган. Хусусийлаштиришнинг ижтимоий йуналтирилганлиги шу билан ифодаланадики, уй-жойни хусусийлаштириш жараёнида уни ноишлаб чиқариш сохасининг - халк таълими, согликни сакдаш, маданият ва бошка бюджет ташкилотларининг ходимлари бепул олишди. Бундан ташкари, мехнат жамоасининг аъзолари уз корхоналарининг акцияларини имтиёзли шартларда сотиб олиш имкониятига, шунингдек, ижтимоий инфратузилма объектларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Давлат хужаликларининг мол-мулки, фермалар ва борларни хусусийлаштиришда аграр сохаси хужалигининг жамоаларига имтиёзлар берилди. Узбекистондаги хусусийлаштиришнинг энг мухим хусусияти шундаки, мулкни давлат тасарруфидан чикаришдан келиб тушадиган маблағларнинг катта кисми хусусийлаштириш давридан кейин корхоналарни куллаб - кувватлашга ва тадбиркорликни ривожлантиришга сарфланмокда. Бутун иккинчи босқич давомида давлат мулкининг хусусийлаштирилиши натижасида келиб тушган пул маблағлари собик Иттифокнинг деярли барча мамлакатларида булганидек, бюджетга йуналтирилмасдан, балки махсус бюджетдан ташкари фонднинг хисоб ракамларида тупланди. Акцияларнинг давлат улуши буйича дивидендлар хусусийлаштирилган корхонанинг тулик ихтиёрида колдирилди ва уларнинг ишлаб чикаришини янгилаш хамда техник жихатдан кайта жихозланишига йуналтирилди. Мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш амалдаги конун хужжатлари хамда дастурларга мувофик, шунингдек, хукумат карорлари асосида амалга оширилмокда. Мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш дасгурдан ташкари, мехнат жамоалари аъзолари, нодавлат юридик хамда жисмоний шахсларнинг буюртмалари асосида хам амалга оширилиши мумкин. Шундай килиб, фукаролар, Узбекистоннинг нодавлат юридик шахслари, бошка давлатларнинг юридик шахслари, мехнат жамоалари хамда Давлат мулки кумитаси давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш ташаббуси билан катнашиш хукукига эга. Бунда Давлат мулки кумитаси ва унинг худудий булинмалари давлат корхоналарини кайта ташкил этиш натижасида барпо этиладиган акциядорлик жамиятларининг муассислари сифатида иштирок этади. Давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошка нодавлат шаклларига айлантириш давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришнинг қўйидаги асосий тамойилларини уз ичига олган тармок дастурлари ёки хукумат карорлари асосида амалга оширилди:
мехнат жамоаси аъзоларининг манфаатларини инобатга олган холда давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришнинг шаклларини белгилаш;
сотилиши ва бепул хусусийлаштирилиши лозим булган мол - мулк улушига эга бўлиш учун барча фукароларнинг тенг хукуклари;
барча фукароларнинг ижтимоий химояланишини таъминлаш, ошкоралик, давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тадбирларининг амалга оширилиши устидан давлат хамда жамият назорати.
Узбекистонда давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш қўйидаги шаклларда амалга оширилади:
давлат корхонасини хужалик жамиятига ёки ширкатига айлантириш;
давлат мулки объектлари ва (ёки) давлатга тегишли акциялар,улушлар ва мулкий пайларни нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, Узбёкистан Республикаси норезидентларига биржалар ва биржадан ташкари савдоларда конунчиликда кузда тутилган тартибда сотиш.
Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, сармоядорларнинг фаоллигини ошириш максадида республика хукумати томонидан шу нарса белгилаб қўйилганки, 1997 йилнинг апрелидан бошлаб давлат уз улушини саклаб қолган очик акциядорлик жамиятларида устав сармоясини шакллантиришда акциялар пакетлари қўйидагича таксимланади:
хорижий сармоядорга сотиладиган улуш - камида 25 фоиз бўлиши лозим;
қолган кисми - эркин савдога қўйилади.
Бунда хукумат хорижий сармоядорлар иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг акциялар пакетларини тендер шартлари асосида кайта таксимлаш тугрисида карор кабул килиш хукукига эга. Юқорида таърифланган тартиб эмиссия рисоласи руйхатга олинган санадан бошлаб бир йил давомида амал килади, шундан сунг барча сотилмай қолган акциялар Давлат мулки кумитаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга эркин сотувга қўйилиши лозим. Хозирги кунда давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушадиган маблағларнинг бир кисми хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ихтиёрида колиши мумкин. Бунда хусусийлаштирилаётган корхоналар ушбу маблағлардан факат техник жихатдан кайта жихозланиш, ишлаб чикаришни янгилаш ва айланма маблағларини тулдириш максадларида фойдаланиши мумкин. Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар уларнинг ихтиёрида колдириладиган корхоналар узларига хизмат курсатадиган банкда махсус депозит хисобракамларини очади ва мазкур хисобракамларнинг реквизитларини Давлат мулки кумитасига такдим этади. Давлат мулки кумитаси вакунинг худудий бош кармаларининг махсус депозит хисобракамларига мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушган сумманинг 25 фоизи микдоридаги маблағлар 1999 йил 20 майдан кейин хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг махсус депозит хисоб ракамларига утказилди. Ушбу маблағларга қўйидагилар киради:
Давлат мулки кумитаси ва хусусийлаштирилаётган корхона уртасидаги асосий карз суммаси мажбуриятларни таккослаш хужжатига мувофик эмиссия рисоласига биноан мехнат жамоасининг улуши буйича акцияларни сотишдан тушган маблағлар;
эмиссия рисоласига мувофик эркин сотув улуши ва хорижий сармоядор улуши буйича акцияларни сотишдан тушган маблағлар;
Хусусийлаштирилаётган корхона унга давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушиши лозим булган маблағларни олишдан расмий тарзда воз кечиши мумкин. Бундай холатда ушбу маблағлар Узбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йуналтирилади. Давлатнинг ишончли вакиллари хамда давлат мулкини бошкаришга ишонч билдирилган шахслар узларининг хисоботларида бундай корхоналарнинг ихтиёрида колдирилган хусусийлаштиришдан келиб тушган маблағлардан максадли фойдаланганлик хакидаги ахборотни хар чоракда такдим этади. Бундан ташкари, курсатилган маблағлардан максадли фойдаланиш мониторинги ва уни назорат килиш Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Корхоналар томонидан уларнинг ихтиёрида колдирилган маблағлардан максадсиз фойдаланганлик холлари аникланганда, Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари тегишли суммани ундириши хамда уларни республика бюджетининг даромад кисмига йуналтириши мумкин. Жахон амалиёти шуни курсатиб турибди-ки, миллий иктисодиёт хамда унинг мухити нормал эркин товар-пул муносабатлари ва мулкчилик муносабатлари шароитидагина самарали ривожланиши мумкин. Бу айникса ривожланаётган ва утиш даври иктисодиётидаги мамлакатлар учун жуда мухимдир, зеро уларда давлат мулкининг янги бозор муносабатларига хос мулкчилик шаклларига утишила, купинча хусусийлаштириш оркали амалга оширилади. Шу билан бирга хусусийлаштиришнинг ривожланган мамлакатлардаги ўрни ва вазифаларини камситиб булмайди. Бунинг учун хусусийлаштиришнинг узлуксиз ва доимо ривожланишдаги жараён эканлиги хакидаги хулоса асос вазифасини утайди. Шунинг учун хусусийлаштиришнинг умуман иктисодиётдаги ўрнини хамда мулкдорлар синфи ва бозор ривожини ахамиятини белгилаш зарурлиги жуда мухимдир. Юқоридаги фикрларга асосланиб хусусийлаштиришнинг иктисодиётдаги ўрнини қўйидагича белгилаш мумкин. Иктисодиётда урин тушунчасини аник тасаввур килиш учун қўйидаги олтита секторни ажратиш мумкин.
уй хужалиги, улар потенциал мулкдорлар була олади;
лаёкатли мулкдорлар синфига эга иктисодиётнинг хусусий сектори;
бирламчи ва иккиламчи сегментлардан иборат булган хусусийлаштириш обьектлари ва хизматлари бозори (ХОХБ) (бунда ХОХБ Қимматли қоғозлар ва кучмас мулк бозори таркибида фаолият олиб боради.);
уз фаолиятини давлатнинг хусусийлаштириш иктисодий сиёсати доирасида амалга оширувчи-хусусийлаштирувчи;
давлат ташкилотлари;
«Давлат - Хусусийлаштирувчи - Давлат ташкилотлари» учлигига бирлашувчи секторлар I блокни ташкил этади. Ушбу блок хусусийлаштириш мухитининг бозор ишлаб чикариш аспектини ифода этади. «Хусусийлаштирувчи-ХОХБ» жуфтлигини хосил килувчи секторлар II блокка бирлашиб, хусусийлаштириш мухитининг хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозори аспектини ифода этади.
Моделда кўриниб турибдики, хусусийлаштирувчи 2та блок кесишмасида турибди. Бу эса унинг хусусийлаштириш иктисодиёти ва умуман иктисоддаги ўрни мухим эканлигидан далолат беради. I блокда давлатнинг хусусийлаштириш иктисодий сиёсати белгилаган максад ва вазифаларни амалга оширса, II блок таркибида уз максад ва вазифаларини самарали руёбга чикарувчи ХОХБнинг фаол иштирокчисига айланади. ХОХБнинг 1-сегментида 2-сегментдаги бозор конъюктурасига караб хусусийлаштириш объектлари таклифини белгиловчи иштирокчи сифатида намоён булса, иккинчи сегментда давлат корхонасининг уларни устириш (яъни давлат корхонасининг хусусийлаштиришдан олдинги фаолияти) дастурини руёбга чикариш ёхуд хусусийлаштирилмайдиган стратегик ахамиятга эга булган давлат корхоналарининг самарали фаолиятини ошириш максадида давлат корхоналарининг иштирокини ёкловчи ташаббускор сифатида намоён булади. Хусусийлаштирувчи иштирокидаги хукумат хамда ИХС уртасидаги алокаларнинг характерли хусусияти шундаки, бунда ИХС лаёкатсиз субъектларнинг давлат бюджети олдида кредиторлик карзи туфайли уларнинг мулки конфискация (мусодара) килинади, сунг ушбу мол-мулк хусусийлаштирувчи ихтиёрига топширилади. Хусусийлаштирувчи ва ИХС уртасидаги алока ИХСга топширилган хусусийлаштирилган корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги давр мобайнида куллаб-кувватлаш хамда лаёкатли мулкдорларнинг ракобатбардош синфини шакллантириш чора-тадбирларини кузда тутади. УХ ва ХОХБнинг бирламчи сегменти, УХ ва ХОХБнинг иккиламчи сегменти уртасидаги алокалар УХнинг (асосан потенциал ракобатбардош мулкдорларга айланиш имконияти борлар) белгиланган тартибда хусусийлаштирилаётган объектларни бирламчи ва икиламчи бозорда харид килишдаги актив иштирокини курсатади. Шундай килиб, хусусийлаштириш иктисодиёти унда хусусийлаштирувчининг саводли ва самарали фаолияти шароитида бозор ва умуман иктисодда мухим ахамиятга эга. Шунга кура у табиий равишда давлатнинг социал иктисодий сиёсати доирасида самарали, фаол иштирок этиши керак. Унинг роли қўйидаги шаклларда бўлиши зарур. Бозор иктисодиёти ривожининг асоси ва харакатлантирувчи кучи булмиш ИХСни хам хусусийлаштирилмайдиган, мухим стратегик ахамиятга эга булган давлат корхоналарини хам максадли ракобат асосида самарали ривожлантириш.
Ликвидланган сармояни устириш ва бозорларни хусусийлашти - ришнинг турли усуллари оркали шу сармоя билан тулдириш, шу оркали хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозорини ривожлантириш учун шароит яратиш.
Лаёкатли мулкдорлар синфини шакллантиришга, ракобат асосида ривлжлантиришга ва уларнингтабиий танланишига кумаклашиш.
Давлат бюджетига валюта киримини таъминлаш.
Хусусийлаштирилган корхоналар иктисодига инвестицияларни (ички ва ташки) жалб этишга, уларни кайта ташкил этишга ва бозор талабига кура уларни янгилашга ёрдам бериш.
Иккинчи сигментдаги бозор конъюктурасидан келиб чикиб, хусусийлаштириш объектлариниг баланслашган таклифини белгиловчи иштирокчи сифатида ХОХБда, яъни ХОХБнинг бирламчи сигментида (бирламчи бозорда) фаол иштирок этиш, иккиламчи стратегик ахамиятга эгадавлат корхоналарини «устириш» буйича дастурини амалга ошириш максадида давлат корхоналари иштирокининг ташаббускори сифатида иштирок этиш