Мавзу №3 стандартлаштириш бўйича давлат бошқаруви, стандартлаштириш органлари ва хизматлари



Download 20,21 Kb.
bet1/2
Sana03.12.2022
Hajmi20,21 Kb.
#878030
  1   2
Bog'liq
3-mavzu


Мавзу №3 СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ, СТАНДАРТЛАШТИРИШ ОРГАНЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ

Режа:
3.1. Стандартлаштиришнинг ташкилий асослари.


3.2. Давлат стандартлаштириш тизими.
3.3. Стандартлаштириш бўйича давлат бошқарувлари.
3.4. Стандартлаштириш бўйича базавий ташкилотлар.
3.5 Корхоналарда ва ташкилотларда стандартлаштириш хизматлари.

3.1. Стандартлаштиришнинг ташкилий асослари


Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими – O’z DSt ташкил этиш ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қуйидаги қарорларидан белгилаб берилган:



  • 1992 йил 2 мартда “Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил қилиш” № 93-сонли қарори;

  • 1994 йил 12 авгусда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” № 410-сонли қарори;

  • 1998 йил 5 январда “Узлуксиз таълим учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва киритиш тўғрисида” № 5-сонил қарори;

  • 2002 йил 3 октябрда “Маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” № 342-сонли қарори;

  • 2004 йил 5 мартда “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон агентлигининг тузилмасини ривожлантириш ва фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” № 373-сонли қарорлари.

Республикамизда стандартлаштириш жараёни 3 босқичдан иборат:

  • атамаларни стандартлаштириш;

  • ўлчовларни, ўлчаш ва синов ускуналарини ва уларни конструкцияга ва маҳсулот технологиясига боғлаб стандартлаштириш;

  • маҳсулотнинг ўзини стандартлаштириш.

ISO/IEC (ИСО/МЭК) томонидан яратилган консультатив кенгаш техника ривожининг йўналишини қуйидагича тавсия қилади:

  • стандартларни яратишда ва уларни келишишда янги механизмларни яратиш;

  • ҳаражатларни илк тадқиқотларга ва реал истиқболи бўлган техникавий ютуқларга тўпламоқ;

  • бор техникавий қўмиталарнинг илмий тадқиқот, тажрибавий конструкторлик ишларини шу жумладан экология соҳасидаги ишларни, эътиборга олган ҳолда янги режали ишларни яратиш;

  • етакчи мутахассислар бошчилигидаги ўтказиладиган семинарлар, илмий маърузалар шаклидаги иккиламчи механизмлардан фойдаланиш;

  • саноатнинг юқори раҳбарлари орасида янги ғояларни тарғибот қилишга эътиборни қаратмоқ.

Мана шунинг учун стандартлаштиришда атамаларни бир ерга тўпламоқ, улар асосида таърифлар яратмоқ ва ниҳоят бу соҳада стандартлар яратмоқ ҳозирги куннинг талаби, халос.
Шу мақсадда стандартлаштириш соҳасидаги атамаларни тўплашда халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ҳужжатларига, собиқ Иттифоқдаги маълумотларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасида илк яратилган ҳужжатларга мурожат этилди.
Бу соҳадаги асосий тушунчалар 61 атамадан иборат бўлиб, уларнинг моҳияти кетма-кетлиги бўйича маълум тартибда жойлаштирилиб, ҳозирги вақтда чоп этилган O‘z DSt 1.10-98 "Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий атамалар ва таърифлар" стандарти яратилди.
Стандартлаштириш соҳасидаги бирқанча асос бўлувчи ҳужжатлар «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги СМСИТИ – стандартлаштириш, метрология ва сертифкатлаштириш илмий тадқиқот институтида яратилмоқда. Булар қаторига дастлабки стандартлар O‘z DSt 1.0-1998, O‘z DSt 1.1-92, O‘z DSt 1.2-92, O‘z DSt 1.3-92, O‘z DSt 1.4-98, O‘z DSt 1.95-1998, O‘z DSt 1.6-2003 ва бошқалар киради.
O‘z DSt 1.0-1998 "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар" бўйича стандартлаштиришнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари, ҳамда ушбуда қўлланиладиган асосий тушунчалар ўқўв қўлланмада келтирилган.
Мазкур стандарт стандартлаштиришнинг асосий вазифа ва мақсадини, стандартлаштириш ишларининг ташкил этилиши ва асосий қонун-қоидаларини, меъёрий ҳужжатларнинг тоифасини, стандартлар турларини, халқаро ҳамкорлик бўйича асосий қоидаларни, стандартлар ва техникавий шартларнинг қўлланишини, стандартларга ва ўлчаш воситаларига нисбатан давлат назоратини белгилайди.
Давлат стандартлаштириш тизими (ДСТ) Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш тизимининг умумий ташкилий-техник қоидаларни ўрнатади.
ДСТ стандартлари қоидаларини давлат бошқарув идоралари, хўжалик фаолияти субъектлари, илмий-техник, муҳандислик ва бошқа жамият бирлашмалари ҳамда стандартлаштириш бўйича техник қумита (ТК)лар қабул қилишади.


Download 20,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish