3.2. Давлат стандартлаштириш тизими
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.
Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:
халқ хўжалиги тармоқларида — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги);
қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек мамлакат саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотлардаги инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади.
3.3. Стандартлаштириш бўйича давлат бошқарувлари
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш” тўғрисидаги 1992 йил 2 мартдаги 93-сонли қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш “Ўзстандарт” агентлиги стандартлаштириш бўйича Миллий идора ҳисобланади (3.1-расм).
«Ўзстандарт» агентлиги таркибида стандартлаштириш ва минтақавий сиёсат бўйича бошқарма мавжуд. Бошқарма xалқаро, минтақавий, xорижийдан тортиб барча миқёсларда маълумот билан таминлаш меъёрий ҳужжатлар Давлат жамғармасини ташкил этиш билан шуғулланади. Меъёрий ҳужжатларни тасдиқлашдан ва рўйҳатга олишдан олдин eкспертизадан ўтказади, вазирлик, муассаса, ташкилот, корxона, бирлашмалар билан “Ўзстандарт” агентлиги бошқармалари, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш ва Евроосиё иттифоқи билан иш олиб боради.
2001 йилдан Давлат унитар корxонаси Ўзбекистон Республикаси миллий eталон маркази фаолият кўрсата бошлади. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида штриx кодлов маркази, республика ва минтақавий сифат маҳкамалари ва бошқалар ишлаб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |