Мавзу №3 Ўпка-юрак ва мия реанимацияси


Мияни ишемиядан ҳимоя қилиш



Download 94,66 Kb.
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi94,66 Kb.
#79478
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5370676773367319072

Мияни ишемиядан ҳимоя қилиш.

Бирламчи реанимация муаммоларини ҳал қилишда реаниматологларни эришган катта ютуқларига қарамасдан бутун дунё бўйлаб реанимациядан кейин тирик қолганларнинг 20%га яқини неврологик заиф бўлиб қоляптилар. Гипоксиядан сўнг юзага келадиган бош мия хужайраларининг шишиши, эс – хуш, идрок, эшитиш, айрим ҳолларда кўриш қобилиятини сусайишига олиб келади. Маълумки гипоксия ҳолатида 4-5 минут тўлик аноксия холатида 3 мин 10 сек дан сўнг бош мия пўстлоққавати хужайраларида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келади. Шунинг учун бош мия хужайраларини гипоксиядан сақлаш, уларнинг гипоксия шароитига чидамлилигини ошириш алохида ахамият касб этади. Энцефалопатия болаларда анча оғир кечади. Аммо, айрим функционал ўзгаришлар катталарга нисбатан осонроқ тикланади. Кўриниб турибдики қон айланиш тўхтаганида бош мия шикастланишини камайтирувчи муолажалар зарур экан. Буларга қуйидагиларни киритиши мумкин:



  1. Биохимик тузатиш, метаболик ацидозни бартараф этиш, гидроион мувозанатни меъёрига келтириш.

  2. Бош мияни қон билан таъминлашини яхшилаш учун кун мобайнида артериал қон босимни бир оз баландроққилиб ушлаб туриш керак.

  3. Калла ичи босимни пасайтириш зарур, бунинг учун диурезни кўпайтириш, сунъий нафаснинг гипервентиляция тартибидан фойдаланади.

  4. Барбитуратлар 2% 20-30 мг/кг тиопентал натрий катта миқдорда берилади. Бунда ҳимоя реакцияси механизми эркин радикалларни чиқариб ташлашга асосланган. Шу мақсадда бош мияга муз қўйилади, антигипоксантлар: фенобарбитал, ГОМК ишлатилади (50 – 100 мг/кг).

Постреанимацион касаллик ва реанимациядан кейинги даврида интенсив терапия хусусиятлари.

Реанимациядан кейинги эрта давр 20-24 соатгача давом этади. Бу реанимациядан кейинги биринчи давр. Организм асосий функцияларнинг тикланиши ва бемор умумий аҳволини яхшиланиши жараёни бир неча соатдан 2 – 3 кунгача бўлади, бу иккинчи давр. Реанимациядан кейинги даврни ёмон ўтишида нафас етишмовчилиги ва қайта тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келиш босқичи ажратилади.


Организмнинг тирилиш жараёнида функциялар тикланиши қандай тартибда бузилган бўлса, белгилар аксинча бўлиб тикланади ва маълум даврлардан иборат.

  1. Юрак қон томирлар системасининг гипердинамик ҳолати.

  2. Функциянинг ўз меъёрига келиш даври.

  3. Юрак қон томирлари тизимининг гиподинамик ҳолати "юракдан кам қон хайдалиш аломати".

Қон айланиши тикланиши ёки қайтмас ўзгаришларни вужудга келиши, албатта реанимация муолажаларини самардорлигига боғлиқ. Биринчи фаза мослашиш ва чидамлик характерига эга бўлиб, 10 – 40 дақиқа давом этади. Кислород танқислиги бартараф этилган иккинчи фазада 30 – 60 дақиқадан кейин гемодинамика кўрсаткичлари ўз меъёрига келади. 3 фаза (1,5 – 2 соатдан кейин) юрак қон томирлар фаолияти ёмонлашиши билан таърифланади: умумий периферик қаршилик кўпайганда артериал қон босим кўтарилади. Юрак кам қон хайдашининг асосий сабаби энергетик маънабалар камайишининг миокардга таъсири натижасидир. Реанимациядан кейинги давр яхши кетаётган бўлса 9 соатдан кейин гемодинамик кўрсаткичлар яхшилана бошлайди. Биринчи куннинг охирида ва иккинчи куннинг бошланишида вентиляцион-перфузион нисбатнинг бузилиши артериал қон кислородга тўйинишининг камайиши қайд этилади. Бу ҳолат ўпканинг микроциркуляция, қоннинг кислород ташиш функцияси, оксигемоглобиннинг диссоциацияси бузилиши билан боғлиқ. Реанимациядан сўнг мустақил нафаснинг тикланмаслиги бош мия гипоксияси ва нафас маркази хужайраларидаги қайта тикланмайдиган ўзгаришларга боғлиқ. Реанимациядан кейинги даврда бош мия функцияси тикланишининг бир неча турлари ажратилади.

  1. Тўлик тез тирилгандан кейин бир кун мобайнида неврологик ва рухий бузилишнинг тикланиши.

  2. Оҳиста 3-4 кун, бир неча хафта ёки ойлар мобайнида беморнинг ўз хушига келиб, марказий нерв системаси функцияси тикланиши.

  3. Функцияларнинг тезда тўхтамли тикланиб, кейин секин ёмонлашиши ва бир умр ногирон бўлиб қолиши ёки ўлимга олиб келиши.

  4. Тиббий парваришга муҳтож бўлмаган нуқсонлар билан тикланиш.

  5. Узок вакт парвариш талаб қилувчи нуқсонлар билан қисман тикланиш.

  6. Узок вақт парваришга муҳтож бўлмаган қисман вақтинчалик тикланиш.

Агар тирилтириш кечиши кўнгилдагидек бўлса биринчи навбатда бош мия сопида жойлашган тизимлар функциялари, кейинчалик эса пўстлоқ ости ва пўстлоққисми рухият, фикрлаш, ҳис-ҳаяжон ва гапиришни идора қилиш тикланади. Бош миянинг "ҳаётий" ўлим диагностикаси бош мия фаолиятининг йўқлиги аниқлангандан сўнг реанимация қилишни тўхтатиш илмий асосланган ва маънавий тасдиқланган. Ҳозирги пайтда бош мия ўлганлигини аниқ ишончли кўрсаткичлари йўқ. Лекин қуйидаги учта белгиларга асосланса бўлади (Шваб учлиги).

  1. Уч кундан ошиқ чуқур кома холати. Клиник белгилари: беморнинг мутлоқ харакатсизлиги, ташқи муҳитга сезгининг бўлмаслиги, тўлиқ арефлексия, мушак тонуслари йўқолиши. Кўз соққаси бир жойда тўхтаб қолиши ва гипотонияси, қорачиқлар ўта кенгайиши, мустақил нафаснинг йўқлиги, брадикардиянинг кучайиб юракка атропин таъсир этмай қолиши, тана хароратнинг кескин пасайиши, бемегрид ва музга "салбий жавоб".

  2. Бош мия ўлимнинг биохимик белгилари: мияга чиқадиган ва тушадиган қонда кислород нисбати – артериовеноз фарқ бўлмаса ёки 2%гача бўлса, бош мия хужайралари кислородни ўзлаштирмай қолган бўлади.

  3. ЭЭГ да бош мия фаолиятини бутунлай йўқолиши.

Реанимациядан кейинги давр асоратлари 3 гуруҳга бўлинади ва уларни даволаш давомида назарда тутиш керак.

  1. Бош мия ва ўпка шиши. 1-2 кунларида ДВС-синдроми.

  2. 3-5 кундан сўнг паренхиматоз аъзолар функциясини бузилиши.

  3. Яллиғланган ва йирингли касалликлар (зотилжам, перитонит, менингоэнцефалит ва бошқалар).

Реанимациядан кейинги даврда бош миянинг пўстлоққаватидаги аввал функционал кейинрок эса анатомик ўзгаришлар оғир тиббий ва социал муаммо бўлиб келмоқда. Онтогенетик нуқтаи назарда бош мия пўстлоққавати хужайралари гипоксия натижасида тезда ўлади ёки функционал қобилияти йўқолади. Шунинг учун кеч бошланган (кардиоплегиядан 5 минут ва кўп вақт ўтган бўлса) ва узоқ вақт "натижасиз" реанимация муолажаларидан сўнг, витал функциялар қайта тикланиши мумкин, аммо эс-хуш йўқолган, яъни бош мия пўстлоққавати фаолияти тикланмайди. Мана шундай реанимациянинг трагик формаларида тирик организм қайта туғилгандек бўлсада декортикация юзага келади. Эс-хуш, ақл, идрок йўқ (қўпол Американча талқинга кўра бундай одам "юрак-ўпка" препаратидан фарқланмайди). Постреанимацион давридаги бош миянинг гипоксик кома ҳолати интенсив терапиясида П. Сафар куйидаги стандарт муолажаларни тавсия этади.
А. Экстракраниал гомеостаз учун.

  1. Ўрта артериал босим назорати: АҚХни нормаллаштириш, плазма хажмини ошириш (10 мл/кг), вазопрессор+вазодилятатор.

    • Қон айланиш тиклангандан сўнг 45 минут давомида қисқа вақтли гипертензияни (УАБ 120 – 140 мм сим уст) сақлаш.

    • Нормотензияни (УАБ 90 мм сим уст) ёки озгина гипертензияни (100 – 120 мм сим уст), бош мия жарохатида нормотензия ёки озгина гипотензияни (УАБ 60 – 90 мм сим уст) сақлаш.

    • Артерияга ёки марказий венага катетер киргизиш (яхшиси ўпка артериясига баллонли катетер киргизиш).

  2. Агар сунъий нафас ўтказилса кичик дозада релаксантлар юбориш.

  3. Аналгезия-анестезия, талваса хуружини олдини олиш учун вена ичига тиопентал ёки фенобарбитал 5 мг/кг + 2 мг/кг/соат (30 мг/кг гача) ёки диазепам (седуксен) ёки этомидат ёки дилантин киритилади.

  4. Сунъий нафас ўтказилаётганда артериал рСО2 25 – 30 мм сим уст.

  5. Артериал рН 7,3 – 7,6

  6. Артериал рО2100 мм сим уст нафас аралашмасидаги О2 (FiO2) 50%. Нафас охиридаги мусбат босим РЕЕР минимал.

  7. Кортикостероидлар 2 – 3 кун давомида вена ичига метилпреднизолон 5 мг/кг + 1 соатдан сўнг 1 мг/кг ёки дексаметазон 1 мг/кг + 6 соатдан сўнг 0,2 мг/кг.

  8. Гематокрит 30 – 35%. Электролитлар мўтадиллиги: плазмадаги коллоид-осмотик босим 15 мм сим уст дан ошиқ (альбумин 30 гр/л). Зардоб осмолярлиги 280 – 330 мосмоль/л.

  9. Гипотермиядан қочиш, нормотермияни сақлаш.

  10. Эритмалар киритилиши: декстрозани сувли эритмасидан фойдаланмаслик: 5-10% декстрозани 0,25 – 0,5 натрий хлор эритмасида 30 – 50 мл/кг бир кунга (болаларда 100 мл/кг бир кунда) керак бўлса калий хлор қўшиб ишлатилади.

Б. Интракраниал гомеостаз учун.

  1. Кўпламчи жарохатлардан сақлаш (анамнез, клиник кўриниш – церебрал ангиография ёки сканерлаш).

  2. Бехатар техник усулда мия ичи босимини ўлчаш мониторинг, бош мия жарохати ва энцефалитларда тавсия этилади. Бош мия ичи босимини 15 мм сим уст ёки пастроқ ушлаб туриш учун:

    • Гипервентиляция (рСО2 – 20 мм сим уст);

    • Мия қоринчалари дренажланиб мия суюқлиги чиқазилади;

    • Маннитол 0,5 г/кг соатига + 0,3 г/кг вена ичига;

    • Лазикс 0,5 – 1 мг/кг вена ичига;

    • Тиопентал ёки фенобарбитал 2 – 5 мг/кг вена ичига


Download 94,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish