мавзу: 1865 йил июль генерал Черняев томонидан таклиф қилинган ҳужжат ва унинг мустамлакачилик моҳияти



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/57
Sana26.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#466273
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57
Bog'liq
manbashunoslik tarixshunoslik tarixij tadqiqot metodlari mutaxassisligining

Ёзма манбалар 
тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий тури. Улар 
инсоннинг ижтимоий фаолияти, аниқроғи одамларнинг ўзаро муносабатининг 
натижаси ўларок яратилган ва ўша замонларда юз берган ижтимоий-сиѐсий 
воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифатида ўрта аср (VI—XIX асрлар) 
тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади. 
Ёзма тарихий манбалар ўз навбатида икки турга бўлинади: 1) Олий ва 
маҳаллий ҳукмдорлар маҳкамасидан чиққан расмий ҳужжатлар (ѐрлиқлар, 
фармонлар, иноятномалар ва б.к.), молиявий ҳисобот дафтарлари, расмий 
ѐзишмалар ва 2) тарихий, геокосмографик ҳамда биографик асарлар. 
Ижтимоий-сиѐсий, айниқса иқтисодий муносабатларга оид масалаларни 
ўрганишда расмий ҳужжатлар, молиявий ҳисобот дафтарлари ва ѐзишмаларнинг 
аҳамияти бениҳоят каттадир. Расмий ҳужжатлар ижтимоий-сиѐсий хаѐтни маълум 
ҳуқуқий кўринишда бевосита ва кўп ҳолларда айнан қайд этиши билан 
қимматлидир. Лекин уларнинг орасида, айниқса расмий ѐзишмаларда сохталари 
ҳам учраб туради. Шунинг учун ҳам улардан фойдаланганда алоҳида диққат-эътибор 
ва эхтиѐткорлик талаб килинади. Ҳужжатлар устида иш олиб борганда, аниқроғи 


- 52 - 
ундан бирон ижтимоий-сиѐсий воқеа ѐки далилни талқин этиш учун фойдаланиш 
жараѐнида бир ҳужжат билангина кифояланмасдан, ўхшаш бир неча ҳужжатни 
қўшиб ўрганмоқ зарур, чунки битта ҳужжатда фақат бир келишув ѐки бир далил 
устида гan боради. Шунинг учун фақат бир ҳужжат асосида маълум ижтимоий-
сиѐсий масала устида қатъий фикр юритиб бўлмайди. 
Тарихий, геокосмографик ҳамда биографик асарлар масаласига келганда, 
аввало шуни айтиш керакки, улар ҳукмрон синфнинг топшириғи билан ѐзилган ва 
шу туфайли уларнинг саҳифаларида кўпрок подшолар ва хонларнинг, 
амирлар ва йирик рухонийларнинг ҳаѐти ва фаолияти ѐритилган, моддий 
бойлик яратувчи меҳнаткаш халқнинг тарихи эса кўп ҳолларда чеклаб 
ўтилган. Хуллас, бу асарларда ҳукмрон синфнинг дунѐқараши ўз ифодасини 
топган, ўша синфнинг мақсад ва манфаатлари химоя қилинади. Бу табиий 
ҳол, албатта. Лекин шуни сабаб қилиб, бу асарларни эътиборсиз колдириш 
хато бўлур эди, чунки узоқ, ўтмишда бўлиб ўтган воқеалар тафсилоти фақат 
шу асарларнинг саҳифаларидагина сақланиб колган. Қисқа қилиб айтганда, 
ўтмишни бу асарларсиз ўрганиб бўлмайди. Аммо уларни ўрганиш 
жараѐнида, уларнинг саҳифаларида келтирилган ахборот ва далилий 
маълумотлардан фойдаланишда хушѐр бўлиш, яъни уларга танқидий 
ѐндашиш талаб килинади. 
Тарихий, геокосмографик ва биографик асарлар бизгача кўп миқдорда 
етиб келган ва ўрта аср тарихини ўрганишда асосий манбалардан 
ҳисобланадилар. Бироқ тарихий, айниқса, биографик асарлар масаласида 
уларнинг муаллифлари кўзда тутган мақсад ва ғоя тарихий жиҳатдан 
баҳоланиши шарт.
3. Академик Бўрибой Аҳмедовнинг манбашунослик соҳасидаги 
фаолияти ўзбек тарих илмида алоҳида ўринга эга бўлди. Хусусан, 
―Ўзбекистон тарихи манбалари‖ номли ўқув қўлланма таркибига киргна 
таихий асарларнинг таснифи билан боғлиқ қарашлар нафақат назарий балки, 
амалий аҳамиятга ҳам эга. Манбаларни туркумлаб ўрганиш принципи ҳақида 
олимнинг айтган фикрлари жиддий методик аҳамиятга эга. Масалан, олим 


- 53 - 
таъкидлаганидек ѐзма ѐдгорликларнинг мазмунига кўра туркумлаш 
принципи билан бир қаторда уларни яратилган жойи, тили бўйича 
туркумлаш усули ҳам амал қилиб келмоқда. Ёзма ѐдгорликларга хусусий ва 
умумий тарих нуқтаи назаридан ѐндашиш тамойили алоҳида қайд этилиши 
лозим. Чиндан ҳам бизгача етиб келган тарихий манбалар инсоният 
ўтмишини умумий тарих сифатида ҳамда айрим мамлакат, подшолик, шаҳар 
ҳатто алоҳида олинган тарихий шахсга бағишланган асарлар сифатида 
маълум. Умумий тарих руҳидаги асарлар гўѐ муайян жойга, даврга нейтрал 
кўринса-да, аслида тарих ѐзувчи муаллифнинг ўзи боғлиқ бўлган шарт-
шароитга асар руҳини тортиши сезилиб туради. Масалан, Табарийнинг 
―Тарих‖ китоби умумий тарих руҳида, бироқ, муаллиф бутун жараѐнни 
ислом ва унинг моҳиятига, бу диннинг тарқалиш жараѐнига боғлайди. Шу 
билан бирга инсоният тарихини тақдири илоҳ руҳида, албатта, барча одамзод 
исломга келиши муқаррар тарзида талқин қилишга уринади.
Хусусий тарихлар масаласида ҳам шунга ўхшаш қонуният сезилади. 
Масалан, Тарихи Буғрахоний, Тарихи Яминий, Тарихи Масъудий каби қатор 
асарларда тарих бағишланаѐтган зотларнинг тақдирида ҳукмдорлик илоҳий 
берилган неъмат деб кўрсатилгандек бўлади. Шу муносабат билан хусусий 
тарихларда апология (ҳаддан зиѐд улуғлаш) ҳодисаси яққол намоѐн бўлади.
Тарихда баъзан хусусий масалалар бўйича танқидий, ҳатто, танқидий 
реалистик йўналиш ҳам мавжуд. XIX асрда яратилган ―Тарихи Манғития‖, 
―Тарихи салотини манғития‖ каби асарларда реалистик бўѐқлар 
фикримизнинг далилидир.
Тарихий манбалар қаторида хотирот жанрига хос бўлган мемуар 
манбалар ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бундай асарлар қаторига 
Бобурнинг ―Воқеот‖ ѐки ―Бобурнома‖ асари, Зайниддин Восифийнинг 
―Бадоеъ ул-вақоеъ‖, Фасиҳийнинг ―Мужмали Фасиҳий‖ каби асарларини 
киритиш мумкин. Аммо бу асарларга муносабат айни тарихийлик нуқтаи 
назаридан бўлиши лозим. Ҳар бирини таҳлил қилишда муаллифнинг воқеа-
ҳодисага муносабати ва ҳаѐтий позицияси муҳим аҳамиятга эга.


- 54 - 
Саѐҳатномалар сингари туркум тарихий ѐзма меъросимизнинг маълум 
қисмини ташкил этади. Бироқ бундай асарлардан фойдаланишда сайѐҳ 
муаллифларнинг кўрган-билганлари ҳақидаги шахсий қарашлар, ҳаққоний 
тарихга қанчалик жавоб беришини ҳисобга олмоқ лозимдир.
Ёзма ѐдгорликларнинг орасида тасниф талаби билан ҳужжатларга 
алоҳида ўрин берилади. Тарихий ҳужжатлар шунчаки дипломатика 
ѐдгорликлари бўлиб қолмай, уларда акс этган тарихий фактлар ўта қимматли 
аҳамият касб этадики, тадқиқот ва таълим жараѐнига жалб этилиши жуда 
катта назарий ва амалий аҳамиятга эга. 
4. Маълумки, совет даври тарихчилиги кўп жиҳатдан ўтмишга 
холисона қараш имкониятини бермас эди. Мустақиллик даврида ҳаққоний 
тарихни яратиш, уни бегона мафкура тазйиқидан қутқариш, бузиб 
кўрсатилган фактларни тўғри талқин қилиш, қолаверса, халққа ўз тарихини 
борича тақдим қилиш масаласи методологик маънода етакчи ўринга қўйилди. 
Бу масала юзасидан мустақиллик йилларида тарих фанида рўй берган 
эсанкирашларга, эски мафкуравий қарашлар таъсиридан қутилиш қийин 
бўлган мураккаб вазиятда Президент И.А.Каримовнинг ―Тарихий хотирасиз 
келажак йўқ‖ номли асари пайдо бўлди. Унда тарихни ўрганишда 
тарихийлик принципи назарий жиҳатдан чуқур асослаб берилган. Ўзбек 
тарихнавислиги бугунги кунда шу йўлда ижод қилмоқда ва ўтмишни 
объектив тадқиқ этиш масаласида қатор ютуқларга эришмоқда. Ушбу 
жараѐнда академик Яхѐ Ғуломов номидаги республика тарихчиларининг 
―Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи‖ номли даврий семинари 
алоҳида рол ўйнамоқда. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish