мавзу: 1865 йил июль генерал Черняев томонидан таклиф қилинган ҳужжат ва унинг мустамлакачилик моҳияти



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/57
Sana26.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#466273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
manbashunoslik tarixshunoslik tarixij tadqiqot metodlari mutaxassisligining

Таянч сўз ва иборалар: 
Инсон ва унинг борликдаги ўрни, инсон жамият аъзоси, жамият ва 
инсон, инсон ва иқтисод, инсон ва табиат, инсон ва ҳуқуқ, инсон ва 
маънавият, жамият ва инсон, табиат (биосфера) ва инсон, иқтисод ва инсон, 
иқтисод ва жамият, сиѐсат ва инсон, давлат ва инсон, ҳуқуқ ва инсон, 
маънавият ва инсон. 
Дарснинг мақсади 
2-дарс бошидан оѐқ тарихий ижтимоий жараѐнларнинг бош омили 
инсоннинг жамият, табиат, иқтисодий муносабатлар, сиѐсий жараѐнлар, 
ҳуқуқий муносабатлар, маънавий меъѐрлар кабилардаги ўрнини кўрсатиш, 
инсон ва у мансуб бўлган жамият тарихи умумбашарий тарихнинг бир қисми 
эканини етказиш, инсон ижтимоий хоссасининг йиғиндиси тарихнинг 
ижтимоийлигини белгилашини, инсон ва унинг жамияти асрлар оша 
маънавий такомил босқичларида узлуксиз ривожланиб келганини 
цивилизацион асосда тушунтириш дарснинг мақсади ва вазифаларини 
ташкил этади. Бундан ташқари дарс давомида МОХТнинг моддий ва ѐзма 
тарзда етиб келган энг муҳим ѐдгорликларини юқорида келтирилган 
аспектларда талқин этиш кўзда тутилади. 
 


- 11 - 
Асосий қисм 
Алишер Навоий тили билан айтганда Аллоҳ оламни яратган экан, 
бундан унинг муроди инсон экан. Инсон пайдо бўлибдики, унинг моҳияти 
ѐлғизликка эмас ижтимоийликка интилиб келган. Энг ибтидоий ҳолатида ҳам 
инсон табиат олдида ўзи сингарилар билан бирлашган. Шаклланган уюшув 
эса тарихда ўз босқичига кўра турлича аталади: пода, тўда, уруғ, қабила... ва 
ҳоказо. Бас шундай экан, тарих инсон ва жамият муносабатлари, ўз 
навбатида жамиятнинг табиатга нисбатан ҳамда ўзининг яшаши, учун муҳим 
бўлган иқтисодий заҳираларига муносабати шакллари, уларнинг ижтимоий 
ҳуқуқий асослари, давлат, унинг сиѐсати орқали юзага келадиган турли 
вазиятлар, воқеа-ходисалар тизимининг ўзаро боғлаб турувчи ва фарқловчи 
қонуниятлари – буларни чуқур тушунмай туриб инсоният тарихини идрок 
этиш мушкул. 
Аксинча, жамият айрим олинган индивидга нисбатан ўзининг турли 
қирраларга эга муносабатини шакллантиради. Ўз навбатида бу таъсирлар 
тизими ижтимоий бирлик ичида маълум манфаатлар қатламлари аро 
тақсимланади. Яъни тарихнинг ижтимоий йўналганлиги масаласи пайдо 
бўлади. 
Инсоният 
тарихнинг 
табиат 
тарихидан 
фарқи 
унинг 
ижтимоийлигидадир. Фақат инсон онгли равишда ўз ўтмишини идрок 
этишга, ижобий ва салбий оқибатларини тажриба сифатида талқин қилишга 
қодир. Бироқ масаланинг бу ечимига қадар тарихни тушуниш йўлидаги 
қарашлар турли-туман ва мураккаб бўлган. 
Бутун борлиқнинг тарихи саноқсиз миллиард йиллар билан, 
чексизликкача даражада белгиланиши маълум. Биологик қуѐш шу 
миллиардларнинг бир қисми, халос. Инсоният тарихи эса янада кичик даврни 
ташкил этади. Умуман борлиқ ичра жонли ва жонсиз ҳаѐт ҳақидаги тарихий 
тасаввурлар инсоннинг илмий-назарий ва ноилмий эмпирик билимлари 
маҳсулидир. Демак ўтмиш (хоҳ табиат, хоҳ жамият ўтмиши) ҳақидаги 
билимлар аслида ижтимоий ходисадир. Яъни инсон томонидан, унинг 


- 12 - 
жамияти эришган даражаларда англаб етилган (ва баъзан англаб етилмаган 
ҳолда) талқин этилган билимлар мажмуидир. 
Тарих фанининг бош мақсади (бу ҳақда қуйироқда алоҳида тўхталамиз) 
жамият босиб ўтган тараққиѐт ва таназуллар, янгидан жонланишлар, сифат ва 
миқдор 
ўзгаришларининг 
сабаблари, 
жараѐнларнинг 
кечишини, 
оқибатларини, ички қонуниятларини, ташқи омилларини, иқтисодий, сиѐсий, 
маънавий шарт-шароитларини тушунтиришдан иборат. 
Инсон ва табиат деганда одамзоднинг тириклиги бевосита боғлиқ у 
яшаган муҳитнинг ҳаѐт омили сифатидаги ўрни ҳақида гап боради. Шу ғоя 
асосида унинг кенг талқинини тарих ва биосфера, этнос ва биосфера 
муносабатлари сифатида талқин қилиш фанда янгича ѐндашувга олиб келди. 
Бу ғояни этносга нисбатан қўллаш ҳар бир ижтимоий бирликнинг ўз яшаш 
муҳити ҳосиласи ва ўз муҳитини ўзгартирувчи омил эканини тушунтириш 
имконини берди. 
Инсон ва иқтисод – бу инсоннинг яшаши учун бош омилига 
муносабатдир. Иқтисодий омил – тарихнинг қудратли ғилдираги. Зеро, 
инсоният тарихи азалдан иқтисодий имконият учун кураш масаласининг 
биринчи ўринда бўлганини кўрсатиб келади. Иқтисодий масала ҳудудий 
курашлар, ўз ҳудудини ҳимоя қилиш каби воқеаларнинг бош сабаби бўлиб 
келган. 
Бирор ижтимоий ѐки сиѐсий бирлик йўқки, унинг ички иқтисодий 
муносабатлари тарихий жараѐнларнинг боришига таъсир этмаган бўлсин. 
Тарих бунга сон-саноқсиз гувоҳликларни беради. Ибтидоий даврлардан 
бошлаб линсон ва унинг турли даражалардаги жамоаси ўзининг иқтисодий 
таъминланиши барқарорлиги, мўл-кўллиги учун курашиб келган. Бу 
омилнинг мустаҳкамлиги учун жамият ичида ташкилий хўжалик жараѐни, 
захираларни эҳтиѐтлаш, тежаш, меъѐрлаб тақсимлаш кабилар қадимдан 
эътиборда турган. Ташқи оламда эса барқарор иқтисодий имкониятларни 
ўзгалардан тортиб олиш, ўзлаштириш кабилар жамоалар (уруғ ва қабилалар) 
ўртасида талаш-тортиш объектлари бўлган. Интенсив ва экстенсив 


- 13 - 
иқтисодий муносабатлар тарихий жараѐнларнинг ички ва ташқи омиллари 
бўлиб келган. 
Давлатчилик жараѐнларининг вужудга келишида ҳам иқтисодий-
ижтимоий муносабатларнинг маълум даражага етиши, меҳнат тақсимоти, 
меҳнат самараларининг тақсимоти, бундаги нотенгликлар, мулкий-ижтимоий 
табақаланиш кабилар етакчи омил бўлган. Давлат инсон ва унинг жамиятини 
маълум ҳуқуқий асосда сиѐсий бошқариш демакдир. Агар инсоннинг
манфаатлари давлат ўрнатган ҳуқуқ тартибот туфайли камситилса, бундай 
давлат билан инсон ва унинг жамоаси ўртасида зиддият чиқади. Зиддият эса 
турли социал иқтисодий талаблар учун кураш шаклида тарихий воқеалар 
сабабчиси бўлади. 
Инсоннинг маънавий эҳтиѐжлари эришилган маданий-маънавий 
муносабатлар даражасига, уларнинг мазмун-моҳиятига номувофиқ ҳолларга 
тушса, маънавият масаласида узилиш рўй берган бўлади. Давлат ҳокимияти 
учун мақбул маънавий, мафкуравий талаб билан ижтимоий онг ва маънавий 
даража ўртасида зиддият пайдо бўлса, бундай номутаносиблик ѐ маънавий 
бухронга ѐки социал портлашга олиб боради. Зеро, маънавият ва инсон 
муносабатлари шу жамият томонидан асрлар оша ривож топиб келган 
анъаналар ва маънавий илдизларга таянади. Бинобарин, маънавий дунѐқараш 
мажмуи ҳар қандай давлатнинг мафкуравий негизини ташкил этади ва бу 
икки қанот ўртасида зиддият пайдо бўлади. Ҳозирги ―глобаллашув‖ деб ном 
берилган жараѐнлар билан узилишни оқлаб бўлмайди. Тарих, маданий-
маънавий анъаналар, қадриятларнинг шакли, мазмуни, моҳияти кабиларни 
тарих орқали онгларга сингдириш доимий долзарб масала бўлиб қолади. 
Демак, хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиш мумкин: 
1.
Тарихий билим ижтимоийдир. Бу билим хоҳ инсон ва унинг 
жамияти ҳақида, хоҳ табиатга хос бўлсин – унинг шаклланиши, тизим ҳолига 
келиши, тўлишиб, мураккаблашиб бориши, аввало инсон ва унинг 
тафаккурига боғлиқ.


- 14 - 
2.
Тарих инсон ва унинг ижтимоий ҳаѐти жараѐнларининг узлуксиз, 
воқеа-ходисалари тизимини ўрганиш билан шуғулланади. Масала бу воқеа-
ҳодисалар тизими бўғинларининг ички ва ташқи омилларини, қонуният 
сифатида баҳоланадиган жиҳатларини холисона ўрганиш, тўғри хулосалар 
чиқаришдадир. 
3.
Инсон аввало илоҳий мушарраф зотлигидан ташқари ―табиат 
маҳсули‖ ҳамдир. Зеро, инсон азал ва абад табиат имкониятларидан 
манфаатдор. Қолаверса, инсон биологик олий мавжудотдир. Бас шундай 
экан, инсон ва табиат ўртасида мутаносиблик учун кураш тарихнинг 
ажралмас қисмидир. Чунки инсон ҳаѐт муҳити унинг иқтисодий таълимоти 
демакдир. Ана шу муҳитга эгалик, унинг неъматларидан фойдаланиш учун 
керак меҳнат ва ишлаб чиқариш жараѐнлари тарихнинг асосий омилларидир. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish