Таянч иборалар:
неолит, янги тош асри, ишлаб чиқарувчи хўжалик,
қайир деҳқончилиги, овчилик, балиқчилик, термачилик, Жойтун, Хисор,
Калтаминор, Лавлакон, Каптарнинг қуми, Тузкон, Сазоғон.
Дарснинг мақсади:
Неолит давринининг нисоният тарихинидаги туб
ўзгаришлар даври сифатидаги тарихий аҳамиятини, ўрнини назарий
жиҳатдан тушунтириш ва Марказий Осиѐ неолити мисолида зарур тарихий
хулослар чиқаришга магистрантларни йўллаш.
Асосий қисм.
Ишлаб чиқариш иқтисодиѐтига ўтиш жараѐни ўзининг бошланғич
ҳолатида ҳамма минтақаларда бир зайлда намоѐн бўлмаган. Бу хусусият
неолит жамоалари маданиятида ҳам кўзга ташланади. Ишлаб чиқариш
иқтисодиѐтига ўтган деҳқон ва чорвадор жамоаларнинг маданияти билан
ѐнма-ѐн ҳолда ўз турмушларида анъанавий овчилик, баликчилик ва
термачилик, аниқроғи, ўзлаштирма хўжалик машғулотларини сақлаб колган,
уни такомиллаштирган жамоалар маданияти ҳам мавжуд бўлган. Лекин, бу
жамоалар маданиятини ўз даври учун колок, тараққиѐт нуқтаи назаридан
орқада колган маданият деб бўлмайди. Бу жамоаларнинг ҳам ўз соҳасининг
етук тажрибакорлари, касб сирларини билувчилари бўлишган ва уларнинг
меҳнат куроллари ҳам такомиллашган, ўз даврига хос мукамаллашган. Улар
яшаган минтакалар атроф-муҳити, экологик шароити шу турдаги хўжалик
машғулотлари асосида аҳоли кунлик озиқ-овқатга бўлган эҳтиѐжини тўлиқ
таьминлаш имконига эга бўлган. Шу сабабли бу жамоаларнинг ишлаб
- 87 -
чикариш иқтисодиѐтига ўтишига ҳаѐтий зарурат бўлмаган. Уларнинг озиқ-
овқат билан таъминланиш даражаси ишлаб чиқариш иқтисодиѐтига ўтган ѐки
ўтаѐтган жамоаларникига нисбатан кам бўлмасдан, хатто баьзи холларда
юкори ҳам бўлган. Неолит даври бошланғич боскичларида ишлаб чиқариш
иқтисодиетига ўтган жамоалар ҳамда ўзлаштирма хўжалик машғулотлари
билан ҳамон шугулланувчи жамоалар ўртасида ижтимоий жиҳатдан кескин
фарк қилувчи тафовутлар сезилмаган. Аммо, археологик ва этнографик
маълумотларнинг кўрсатишича, юқори даражада ривожланган овчилик,
балиқчи ва термачилик хўж&лигига асосланган жамоаларнинг ижтимоий
ҳаѐти жамиятда ишлаб чиқариш иқтисодиѐтига ўтган жамоаларга нисбатан
истикболсизрок бўлган. Уларнинг беқарор ҳаети, ижтимоий турмуш тарзи то
синфий жамиятгача бўлган тараккиѐт боскичларигача етиб келганЛ Шунинг
учун, зикр этилган неолит даврига оид бу хусусиятлар Урта Осиѐ неолит
жамоалари моддий маданиятига ҳам хосдир.
Кишилик тарихи ибтидоий даври жамоалари маданиятини ўрганишда
палео экологик, ландшафт-иқлим шароитлар ҳам муҳим ўрин тутади Шу
нуктаи назардан Ўзбекистон ҳудуди неолит даври жамоалари моддий
маданиятини тадқиқ этиш бир- биридан, фарқ қиладиган: учта минтақа
бўйича амалга оширилган: Амударѐ ва Зарафшон этаклари қадимги
ҳавзалари; Устюрт ва Қизилқумнинг ички чўл ҳудудлари; тоғ ва тоғ ѐн бағри
воҳалари (Ўрта Зарафшон воҳаси, Марказий Фарғона водийси), Ҳозирги
вақтда мазкур ҳудудларнинг деярли барчаси чўл шароитмда бўлиб, иқлими
ўта иссиқ, ҳаво намгарчилиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси, чучук сув
манбаи ниҳоятда кам ва ер ости сувлари ҳам ўта минераллашган ҳолатдадир.
Айни кунларда уларнинг ландшафти, иқлимий шароити одамзод яшаши
учун умуман яроқсиз бўлиб, кейинги минг йилликлар мобайнида мазкур
сарҳадлар одамзод томонидан аҳѐн-аҳенда, яъни чорва молларини бир
жойдан иккинчи жойга ҳайдаб келишда, карвон йўллари фаолияти вақтида,
фойдали қазилма бойликларни излаган вақтларда фойдаланиб турилган.
Аммо, мезолит даврининг сўнгги босқичлари ва неолит даври
- 88 -
мобайнида, аниқроғи, мил. авв. УШ-УП минг йилликдан бошлаб то III минг
йилликкача бўлган вақтда одамзод яшаши учун қулай экологик, иқлимий
шароит бўлганлиги тадқиқотларда аниқланган (Лавлакан иқлимий шароити).
Шу боис мазкур ҳудудлар неолит жамоалари томонидан нисбатан
жадаллик билан ўзлаштирилган. Устюрт платоси, Қизилкум ички
ҳудудлари, Амударѐ ва Зарафшон этаклари қадимги ўзанлари бўйлаб бир
неча юзлаб мезолит-неолит даврига оид маконлар топилиши бунинг
исботидир. Кўп сонли мазкур жамоалар маконларининг мавжудлиги ўз
вақтида кандаздир, одамзод истеъмол қилишига яроқли бўлган чучук сув
манбалари билан боғлиқ бўлган. Лекин, бу сарҳадларнинг ҳозирги
ландшафти ва иқлимий шароити ўша давр мазкур жойларнинг
одамзод томонидан ўзлаштирилишига имкон берган иқлимий шароити ўзига
хос хусусиятлари билан ўзаро мос келмайди. Жануби-Ғарбий Қизилқум,
Лавлакан ҳудудларида амалга оширилган геохимик, геологик,
геоморфологик тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган маълумотлар ўша
давр (мезолит охири -неолит даври) иқлим шароити ҳозирги даврга
нисбатан салқинроқ, ҳаво намлиги бир неча баробар юқори бўлганлигини
кўрсатди. Шундай маълумотлар Қизилқумнинг боШқа ҳудудлари,
Устюрт, Ўрта Осиѐнинг тоғ ва тоғ ѐн бағри ҳудудларида комплекс
равишда амалга оширилган тадкикотлар жараѐнида ҳам қўлга киритилган. Бу
давр иқлим шароити Ўрта Осиѐ тарихида «Лавлакан намгарчилиги» деб
номланади
4
. Бу иқлим шароитининг эса ўзига хос хусусиятлари бўлган. Ўрта
Осиѐ пасттекислик минтақаси, тоғ ва тоғ ѐн бағри ҳудудлари ҳам ҳозирги
иқлим шароитидан фарқ қилувчи табиий шароитга эга бўлган.
Мутахассисларнинг аниклашларича, бу иқлим шароитда йиллик намгарчилик
250 дан то 400-450 мм гача бўлиб, июль ойидаги ўртача ҳарорат +21° - +23°
ни ташкил этган. Бу намгарчиликда, ҳозир чўл қиѐфасида бўлган
пасттекисликларда кичик ҳавзали кўллар, булоқлар булган, ер ости сизот
сувлари ер сатхигаякин бўлган, хуллас, одамзод истеъмол килишигаярокли
бўлган чучук сувлар манбаи мўл бўлган. Шу сабабли, ер майдони сатхлари
- 89 -
ҳам қалин ўт-ўлан, бутоқли ўсимликлар билан копланган. Тоғ, тоғ ѐн бағри
воҳаларида табиий шароит нисбатан бошкачароқ эди. Уларда сув билан
таъминланиш даражаси юқори бўлиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунеси ҳам
ҳозирги шароитга нисбатан бойроқ бўлган.
Амударѐ ва Зарафшон этаклари қадимги ўзанлари бўйлаб амалга
оширилган палеогидрологик ва археологик тадкиқотларнинг кўрсатишича,
мазкур дарѐлар сувлари ҳозирги ҳолатига қараганда бир неча маротаба кўп
бўлган
6
. Неолит даврида Амударѐнинг кадимғи Оқчадарѐ, Сарикамиш
қавзаларида сув ниҳоятда кўп бўлиб, Сарикамиш ҳавзасидан ўтиши билан
«Лавлакан намгарчилиги» иқлимий фазасининг сўнгги босқичларида, яъни
мил. авв. III мингинчи йилнинг охири - II мингинчи йилнинг бошларига
келиб иқлимий шароит кескин ўзгарган. Ҳаво илиқлашиб, қуруқ иқлим юзага
келган. Намгарчилик камайиб кетиб, кучли шамоллар кўтарилиб, ер
майдонларини қум барханлари коплай бошлаган. Дарѐ сувлари камайиб,
Амударѐнинг Оқчадарѐ ҳавзаси оркали окадиган Узбой ўзанида сув окими
тўхтаган. Зарафшон сувлари ҳам Амударѐга етиб бора олмаган. Шу тариқа
мазкур ҳудудлар ландшафти, экологик шароити, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси
кескин ўзгара борган ва бу ҳолат ибтидоий одамзод моддий маданиятига ҳам
таъсир этиб, жамоалар маданиятидаўз аксини топган.
Таъкидлаганимиздек, Ўрта Осиѐ пасттекислик минтақасининг асосий
қисмида «Лавлакан намгарчилиги» иқлим фазаси даврида одамзод яшаши
учун кулай экологик шароит вужудга келган. Шу сабабли мил. авв. УШ-УП
минг йилликларда мазкур ҳудудлар нисбатан кенфок сарҳадлар бўйича
ўзлаштирилган-лиги куйидаги мезолит-неолит жамоалари моддий маданияти
тадқиқотларида кузатилади: Устюрт платоси, Амударѐ этаклари (Оқчадарѐ
ҳавзаси); Зарафшон дарѐси этакларининг кадимги ўзанлари (Эчкиликсой,
Оекагитма, Дарѐсой, Чорбақти воҳаси, Моҳандарѐ, Ҳўжайли); Қизилкумнинг
ички ҳудудлари (Лавлакан, Қорақата, Бешбулоқ, Мингбулок).
Do'stlaringiz bilan baham: |