Мавзу 14. Оператор фаолияти


Оператор фаолиятининг турлари



Download 31,16 Kb.
bet4/4
Sana16.03.2022
Hajmi31,16 Kb.
#497342
1   2   3   4
Bog'liq
Касбий1 14 мавзу

Оператор фаолиятининг турлари
Оператор фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари кўп жиҳатдан Инсон-машина тизимининг мақсадига, улардан фойдаланиш хусусиятига, инсоннинг тизимда иштирок етиш даражасига боғлиқ.
Олдиндан белгиланган алгоритмлар ва кўрсатмалар билан детерминистик, номаълум вақтларда сигналларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг кетма-кетлиги бўлган, лекин маълум қоидаларсиз детерминистик бўлмаган, ўйинли – олдиндан номаълум ва муайян даражада ноаниқ вазиятли фаолиятлар ажратилади.
Инсон иштирокининг узлуксизлиги даражасига кўра узлуксиз фаолият, вақти-вақти билан оператор иштирок этадиган фаолият ажратилади.
Муайян жараённинг устунлигига кўра сенсор-перцептив, мотор ва ақлий фаолият ажратилади. Сенсор-перцептив фаолиятда асосий эътибор маълумотни олиш ва уни идрок соҳасида дастлабки баҳолашга қаратилади.
Операторнинг ижро ҳаракатлари жуда соддалаштирилган. Бундай фаолият кузатувчи операторлар учун хосдир. Мотор фаолиятда ижро ҳаракатларининг роли каттароқ, барча психик жараёнлар шу асосий вазифага бўйсунади.
Ҳар қандай фаолият қўлларнинг мотор ҳаракатлари шаклида амалга оширилади: бу ҳаракатлар мураккаб координациялашган фаолият бўлиб, организмнинг бутун тизими унга жалб этилади. Инсон қўллари фазода эркин ҳаракат қила олади: кафтлар елкага нисбатан 7 даражадаги эркинликка эга, кўкрак қафасига нисбатан эркинликнинг 18 даражаси, оёқларга нисбатан эркинликнинг 30 даражасига эга. Бу қўлларга жуда катта имкониятлар беради: улар ҳар қандай траекторияда ҳаракат қилиши мумкин.
Инсоннинг ҳар қандай бошқарув ҳаракати назорат остида тўғриланадиган ва амалга ошириладиган “микроҳаракатлар”дан иборат. Ҳаракатлар эсга туширилмайди, балки бажарилиш жараёнида “қурилади”. Шунинг учун уни фазода такрорлаб бўлмайди, фақат мақсади ва тузилиши бўйича илгари бажарилган ҳаракатга яқин янги ҳаракатни яратиш мумкин.
Ҳаракатли вазифаларни ечиш вақтида ҳаракатларни уч гуруҳга ажратиш мумкин.
— «ишчи ёки бажарувчи», уларнинг ёрдамида бошқарув органига таъсир кўрсатилади.
— «гностик», объектни билишга йўналган. Уларга тери туйиш, сийпалаш, ўлчаш ва бошқа ҳаракатларни киритиш мумкин.
— «мослаштирувчи», ўрнатувчи, мувозанатлаштирувчи ва бошқа ҳаракатлар.
Операторнинг ҳаракатлари бошқарув органлари жойлаштирилган иш жойида амалга оширилади. Бошқарув органларининг мақсадига кўра бажарувчи ҳаракатлар қуйидагиларга ажратилади:
-ёқиш, ўчириш операциялари. Уларнинг асосий характеристикаси –реакция вақти.
- маълумотларни кодларштириш ва узатиш операцияларидаги такрорланувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги бажариш. Уларнинг асосий ҳарактеристикаси ҳаракатларнинг темпи ва ритми.
-куч, фазо ва вақт параметрлари бўйича ҳаракатлар билан боғлиқ манипуляциялар. Аппаратураларни настройка қилишда ва бошқариладиган объектни ўрнатишда фойдаланилади. Асосий параметр реакциялар аниқлиги.
-сенсомотор кузатиш операциялари. Бошқариладиган объектнинг фазодаги ҳолатини жойини ўзгартираётган объект-мақсад билан мувофиқлаштириш вазифаларини узлуксиз ечишдан иборат.
Бошқариладиган ҳаракатларнинг кўпчилиги, анализаторлар ва бажарувчи ҳаракатларнинг биргаликдаги фаолиятини ўз ичига олган, маълумотларнинг сенсомотор тизимларда идрок қилинганидан ва таҳлил қилинганидан сўнг бажарилади. Сенсомотор реакцияларнинг учта типи ажратилади:
-Оддий сенсомотор реакция;
-Мураккаб сенсомотор реакция;
-Ҳаракатланаётган объектга реакция.
Оддий сенсомотор реакция олдиндан маълум бўлган, лекин фавқулодда пайдо бўлган сигналга олдиндан маълум усул (тугмани босиш) билан жавоб беришдан иборат. Жавоб бериш вақти латент (асаб тизимида сигнални қайта ишлаш билан боғлиқ яширин) ва мотор акт вақтидан иборат. Латент вақт таъсир турига боғлиқ бўлади:
Ёруғлик қўзғатувчисига -18 с.
Эшитиш -0,14- 0,16
Оғриққа : электр- — 0,10-0,12, иссиқлик-0,36-0,40 с;
ҳидли моддаларнинг таъсирига- 0,70-0,80 с.
Мотор актнинг вақти ҳаракатнинг тури ва траекториясига боғлиқ. Мураккаб сенсомотор реакция танлаш вазифасини ўз ичига олади. Ҳар бир кириш сигналларига муайян ҳаракат мос келади, масалан, алмаштириш тугмачасини босиш.
Мураккаб сесомотор реакция танлов вазифасини ўз ичига олади. Кириш сигналларининг ҳар бири маълум бир ҳаракатга мос келади, Бу ҳолда реакция вақти танловнинг мураккаблигига, операторга келаётган маълумотларнинг миқдорига, ҳаракатларнинг йўналишига, операторнинг илгариги тажрибасига боғлиқ бўлади.
Интеллектуал фаолият биринчи ўринга қарор қабул қилиш, маълумотларни мантиқий ва ижодий қайта ишлашни олиб чиқади.
Бундай фаолият диспетчерларга ва раҳбарларга хосдир.
Бошқарув ҳаракатини бажариш вақтида бевосита ва кечиктирилган хизмат кўрсатиш фаолияти ажратилади. Биринчиси маълумот олинган заҳоти бажарилади, иккинчиси қарор қабул қилиш учун кетадиган вақт ўтгандан сўнг.
Ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган воситаларини ривожланиши жараёнида оператор фаолиятининг шартли равишда бешта синфи ажратилади:
оператор-технолог;
оператор-манипулятор;
оператор-кузатувчи, контролёр;
оператор-тадқиқотчи;
оператор-раҳбар.
Битта инсон-машина тизимида турли фаолиятни бажарувчи операторлар ишлашлари мумкин. Масалан, бошқариладиган транспорт воситаларига кирувчи танкда бир вақтнинг ўзида ҳам ҳайдовчи (оператор-манипулятор), ҳам стрелок (оператор-кузатувчи, оператор-манипулятор) ва командир ( оператор-раҳбар) ишлайдилар.


Download 31,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish