Мавзу 14. Оператор фаолияти Фаолият ҳақида тушунча.
"Иш жойи" ва "иш майдони"
Оператор фаолиятга таъсир этувчи омиллар
Операторнинг хатолари.
1. Фаолият ҳақида тушунча. Оператор “инсон техника” тизимида муайян фаолиятни амалга оширади.
Операторнинг фаолияти ҳар доим у ёки бу мотивдан келиб чиқади ва бирон бир мақсадга эришишга қаратилади. Оператор фаолиятининг асосий психологик таркибий қисмларига қуйидагилар киради:
-мақсад, оператив образ, воқеалар кечишини прогнозлаш, қарор қабул қилиш, ҳаракатлар режаси (дастури), маълумотларни идрок этиш.
“Инсон-машина” тизимини ишлаб чиқишда нафақат инсоннинг алоҳида тана тизимларининг хусусиятларини, балки умуман оператор фаолиятининг тузилишини ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. Фаолиятнинг психологик таҳлили касбга характеристика беришдан бошланади. Булар:
касб талаблари билан инсон қобилиятларининг ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш;
у ёки бу шахснинг ушбу касбдаги муваффақиятини баҳолаш;
мазкур касб учун касбий танлов зарурлигини баҳолаш;
ҳақиқий фаолият синтези мумкин бўлган моделларни яратиш имконини беради.
Профессиография бошқа инсонни ўрганувчи фанларнинг усуллари ва воситаларидан фойдаланади: фаолиятнинг психологик таҳлили; операцион-мантиқий усуллар; соматографик усуллар; психофизиологик усуллар; шахсий усуллар.
Тизим даражасида фаолиятни тавсифлаш ва таҳлил қилиш учун қуйидагилар қўлланилади:
функциялар рўйхатини тавсифлаш усули: оператор ҳаракатларини оғзаки санаш ва тавсифлаш, мазкур тизим оператори кўпроқ бажариши керак бўлган асосий функцияларни ажратиш;
тизимнинг қурилмаларини ва техник ҳужжатларини ўрганиш усули: оператор вазифаларни ва фаолиятининг шароитларини белгилашга имкон беради;
сўров усули: ўрганилаётган касбнинг хусусиятларини аниқлаш учун сўровнома ва суҳбат ўтказилади;
фаолиятнинг кўп ўлчовли тавсифи усули;
кузатиш усули: иш жараёнини ва мутахассисларнинг хатти-ҳаракатлари кузатилади;
эксперт баҳолаш усули;
ўз-ўзини кузатиш ва ўз-ўзига ҳисобот бериш усули: профессиографияда икки шаклда қўлланилади: ўрганилаётган касб мутахассисининг ўз-ўзига ҳисобот шаклида ва касбга жалб қилинган психологнинг ўз-ўзини кузатиш шаклида;
эксперимент усул: асосан аллақачон тузилган "профессиограмма" ни текшириш учун хизмат қилади.
Фаолият мазмунини таҳлил қилишда фаолият психологик томондан шарҳланади, яъни операторнинг психологик фаолиятида фаолиятнинг психологик бўлмаган элементларини ролини тушунтиришдан иборат. Таҳлил натижалари тескари муаммони ҳал қилишга имкон беради: психиканинг тизимдаги ролини аниқлашга ёрдам беради.