Ташхисни тасдиқлаш мақсадида тери лейшманиозига шубҳа қилинган беморлардан олинган суртмалар ДСЭНМнинг паразитология лабораторияларига жўнатилади: жумладан 10% барча манфий натижали суртма намуналари ва 100% мусбан ва шубҳали суртма намуналари.
Қиёсли ташхислашда эпителиома, лепра, захм, тропик яралар билан солиштирилади. Бемор даволангандан кейин соғаяди, лекин чандиқ бир умрга сақланиб қолади.
Касаллик таҳлил қилинганда ретроспектив маълумотлар (бадан терисида касалликни бошидан кечирганлиги ҳақида маълумот берувчи яра чандиқларининг мавжудлиги) ҳам эътиборга олинади. Касаллик тўлиқ тузалиш билан якунланиб, меҳнат қобилияти ижобий сақланиб қолади. Аммо терида косметик “тамғаланган”чандиқли дефект, келлоид чандиқ, контрактура ва шунга ўхшашлар бир умрга сақланиб қолади.
ДиагностикаКасалликни эпидемиологик текшириш. Беморни ўз вақтида фаол аниқлаб даволаш, уни касаллик манбаи сифатида рол ўйнашини олдини олади.
Беморларни аниқлаш ДПМ ходимлари томонидан амалга оширилади. Эпидемиологик мавсум бошланишидан аввал ДПМ ходимлари, участка тиббий ходимларини жалб қилиш билан семинар машғулотлари ўтказилади. Хонадонма-хонадон юриб беморлар аниқланади, шунингдек боғча, мактаб, корхона, дала шийпонлар ва муассасаларга бориб ҳар бир шахс сўров ва кўрикдан ўтказилиб, тана терисида бирор касаллик аломати борлиги аниқланади.Беморларни мунтазам аниқлаш тадбирлари июль ойидан октябрь ойигача ҳафтада 2 марта, ноябрь, декабрь ойида бир мартадан ўтказилиши керак.
Лейшманиоз касаллигига шубҳали бемор аниқланганда тиббий ходим биринчи ёрдам бериши, яъни ярага қуруқ бойлам қўйиб ДСЭНМ га шошилинч хабарнома бериши керак. ДСЭНМ ходими (паразитолог ёки унинг ёрдамчиси) ташхисни текшириш ва паразитологик текшириш учун намуна олиш мақсадида ушбу манзилга етиб боради ва барча шубҳаланилган беморларда паразитологик текширишлар ўтказади. Шунингдек бемор ва у билан яшайдиган ёки ишлайдиган барча шахсларни сўров қилиб, кўрикдан ўтказади. ДСЭНМ мутахассислари аниқланган ҳолат бўйича эпидемиологик текширув ўтказади.
Текширув мақсади: ҳудуднинг эпизоотологик ва энтомологик вазиятини аниқлаш.Эпидемиологик текширув маълумотларни таҳлиллаш паразитологик хизматида беморнинг зарарланган жой чегараларини аниқлаш, кейинги йилда ЗТЛ га қарши ушбу ҳудудда лейшманиозга қарши чора-тадбирларни ўтказиш учун асқотади.
Эпидемиологик текширувлар махсус картада 2 нухсада тўлдирилади. 1 таси туман ДСЭНМ да қолдирилиб, 2-си вил.ДСЭНМ паразитологик бўлимига етказилади.
Санитария ободонлаштиришбу муҳим самарали ва тубдан ўтказиладиган тадбир бўлиб, аҳоли яшайдиган пунктларда ва табиий ўчоқларда ҳайвонлар яшайдиган жойларни тўла йўқотиш ва касаллик қўзғатувчиларини ташиб юрувчи искаптопарлар кўпайишини олдини олишга қаратилган самарали тадбирдир. Аҳоли яшайдиган пункларида санитария ободонлаштириш ишлари тўла санитария меъёрларига асосан (ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жойларни ҳар хил ахлат, ташландиқлар, гўнглардан мунтазам равишда тозалаш, кемирувчи инларини бузиш, қаровсиз ва ташландиқ бостирмаларни бузиш, қабристонларни ободонлаштириш ва бошқалар) амалга ошириб борилади.
Ободонлаштириш ишларини аҳоли пункти, дала шийпонлар ва бошқа жойлардан 3-5 км радиус кенгликдаги майданларда ўтказиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |