Mavzu № 13. Sodda patogen jonivorlar. ( Bezgak, leyshmanioz qo’zg’atuvchilari) . Zamburug’lar keltirib chiqaradigan infeksiya (dermatomikozlar, kandidozlar).
Sodda patogen organizmlarning asosiy vakillarini ayting.
Bezgak kasalligini qo’zg’gatuvchi patogen organizmlar morfologiyasi va diagnostikasini ayting.
Leyshmanioz kasalligini qo’zg’gatuvchi patogen organizmlar xaqida tushuncha bering, diagnostikasini ayting.
Dermatomikoz qo’zg’gatuvchi organizmlar morfologiyasi va kultural xususiyatlarini ayting.
Candida turiga mansub zamburuglar morfologiyasi va kultural xususiyatlarini ayting.
Mikozlarni diagnozini aniqlashni, ularni profilaktika qilishni ayting.
Javob
Sodda patogen jonivorlar. (Bezgak, leyshmanioz).Zamburug’lar keltirib chiqaradigan infeksiya. (dermatomikozlar, kandidozlar
2) Безгак қўзғатувчиси1890 йили Лаверан одам қонидан P. falciparum микрогаметаларини топган. 1886 йилда Мечников уларни споровикларга киришини, 1897 йилда Росс,1898 йилда Грасс касаллик ташувчи чивинлар эканлигини исботлашган.
1889 йилда Гольджи қўзғатувчининг организмдаги ривожланиш циклини таърифлаб берган.
МорфологиясиПаразитларнинг ёш шакли мерозоитлар етилган шизонтларнинг бўлиниши (меруляция) натижасида ҳосил бўлади. Думалоқ, тухум шаклида. Романовский – Гимза усули билан бўялганда цитоплазмаси ҳаво рангга, ядроси қизил рангга бўялади.
Ёш шизонт эритроцит ичига кириб, хажми катталашади, унинг цитоплазмасида вакуола ҳосил бўлади. Бу босқичда безгак паразитининг четлари нотекис бўлиб, ёқут кўзли узукка ўхшайди.
Ярим етилган шизонт амёбага ўхшаш харакат қилади. Ўсиш жараёнида (гемоглобиннинг пачаланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулот) тўқ қорамтир доғлар ҳосил бўлади. Шизонтлар тўлиқ етилганда думалоқ цитоплазма ва ичига тортилган сохта оёқчаларга эга бўлади ва эритроцитнинг деярли хаммасини эгаллаб олади. Бу босқичда меруляция, яъни ядро ва цитоплазманинг бўлиниши рўй беради. Мерозоитлар сони паразитнинг турига кўра 6-24 тагача бўлиши мумкин. Пигмент ўртасида тўпланади. Меруляция жараёнининг охирида эритроцитлар парчаланади ва мерозоитлар қон плазмасига тушади, улардан бири яна эритроцитга киради, бошқалари эса, организмнинг иммун омиллари таъсирида ўлади. Бўлинган ядрога эга бўлган паразитнинг жинссиз шакли трофозоитлар, ядронинг бўлинган вақтидан бошлаб эса шизонтлар деб аталади.
Гаметоцитлар жинсий хужайралар бўлиб, урғочи – макрогаметоцидларга ва эркак – микрогаметоцидларга бўлинади. Микрогаметоцидлар ичида йирик пигмент доначалари бўлади, ядроси унча катта бўлмайди, қизил рангга бўялиб, хужайранинг четида жойлашади. Макрогаметоцидлар кичкина бўлиб, цитоплазмаси очроқ бўялади, ядроси йирик, бироз ейилиб, хужайранинг марказида жойлашади. Даволаш ва профилактикасиТўқимадаги шизонтларни ўлдирувчи: примахин, бигумаль, хлоридин;
Do'stlaringiz bilan baham: |