Мавзу 1 Таълим тизимида “Жисмоний тарбия ва спорт” фан сифатида. Режа: Фанга кириш. «Жисмоний тарбия ва спорт»



Download 31,25 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi31,25 Kb.
#252265
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу №10

Махсус ўқув гуруҳига тиббий кўрик маълумотларига кўра махсус тиббий гуруҳга кирган талабалар ёзилади. Соғлиги юзасидан вақтинчалик дарслардан узоқ муддатга озод этилган талабалар ўқув дастури бўйича уларга мумкин бўлган машғулотларни ўзлаштириш мақсадида махсус гуруҳга киритилади. Мазкур гуруҳ талабалари саломатликлари томонидан жиддий муаммога эга бўладилар, шу сабабли уларнинг жисмоний тайёргарлиги суст бўлади. Мазкур гуруҳ талабалаини табақаштирувчи мезонлар мавжуд. Бу каби гуруҳлар 12­15 та бўлиши мумкин. Лекин ҳар бир гуруҳда 3дан 20 нафаргача талаба бўлиши мумкин. Дастур 4 табақага ажратилган 8­12 нафар талабага мўлжалланган:
А) таянч­ҳаракат тизимидаги бузулиш
Б) юрак қон­томир, нафас олиш ва ҳазм қилиш тизимидаги бузулиш
В)асаб тизимидаги бузулиш
Г) операция ва жароҳатдан сўнг реабилитация
Мазкур гуруҳ талабалари билан ишлаш махсус профессионал билим ва тайёргарликни талаб этади. Шу сабабли бу турдаги гуруҳ билан ишлашга ФПКдан “махсус тиббий бўлим” мутахассислигини ўтган педагог ходимлар жалб этилади.
Махсус тиббий гуруҳ талабалари билан жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишда умумий методик кўрсатмалар
Ўқув жараёни ўуйидагиларга қаратилган:

  • Соғлиқни қадамба ­қадам мустаҳкамлаш, организмни чиниқтириш ва талабалрни умумий касбий яроқлилигини ошириш;

  • Бошдан кечирилган касалликлар асоратларини аста секинлик билан йўқотиш;

  • Янги касбий­амалий кўникмаларга эга бўлиш;

  • Ақлий ва жисмоний лаёқатни ошириш;

  • Гимнастика билан шуғулланишда керакли гигиеник кўникмаларга эга бўлиш.

Назарий бўлимга кўпроқ эътибор бериш талаб этилади. Ўқув дастури билан бир қаторда тиббий кўрик ва профилатика ҳақида маълумотлар бери борилиши лозим. Жисмоний тарбиянинг касалликдан кейин организмга бўлган таъсири ҳақида саволлар бериб борилиши; гиподинамия ва унинг асоратлари ҳақида айтиб ўтиоиши лозим.
Бу тайёргарликда энг муҳими машғулотлар техникасига эга бўлиш, организмнинг ишга лаёқатини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказиш талаб этилади. Амалий машғулотлар вақтида ҳар бир талабага индивидуал тарзда ёндашилади, айнивса юрак қон­томир тизимида муаммоларга эна бўлган талабалар билан.
Гуруҳларни касаллик турларини инобатга олган ҳолда ажратиш мақсадга мувоқиф бўлади.
Биринчи икки ойда юкламалар сони кўп бўлмаслиги лозим.
Соҳлиқни мустаҳкамлаш ва жисмони ривожланишни ҳар томонлама ошириш учун турли жисмоний сифатлаарни (куч, тезлик, бардош, эгилувчанлик ва ҳ.к.) оширувчи машқлардан фойдаланиш керак. Турли касалликларда қўлланиладиган гимнастик машқладан фойдаланилади. Талабаларга ўзини ўзи уқалаш ва турли нафас машқлари ўргатиш керак. Машқлар ётган ҳолатда бажариладиган нафас машқидан бошланади. Нафас олишни тўҳрилигини текшириш учун ўнг қўл кўкракка, чап қўл қорин соҳасига қўйилади. Шундан сўнг динамик машқлари ва умум ривожлантирувчи машқларга ўтилади.
Баскетбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси каби спорт ўйинлари элементлари кенг қўлланилади. Бу каби ўйинлар организм эмоционал тонуси, ҳаракатлар тезлиги ва координацияси ишлаб чиқишини оширади. Машғулотлар асосан очиқ ҳавода ўтказилади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бир дарсда турли машғулотлардан (гимнастика, енгил атлетика ва ўйинли машқлар) фойдаланиш юқориоқ натижа кўрсатади. Ўз навбатида, талабаларнинг дарсларга бўлган қизиқишини кучайтиради. Дарсларда талабаларнинг жисмоний нуқсонларини намоён этадиган машқлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Ўқув давли давомида талабаларни мустақил машғулотларга қизиқтириб бориш лозим: эрталабки бадантарбия, югуриш, қўшимча машғулотлар.
Назорат рейтинги нормативларини дарсларда (назарий ва амалий) иштирок этган талабаларгина топшира олиш ҳуқуқига эга бўлади. Назорат рейтинги талаблари кафедра томонидан тасдиқланади. Бунда талабанинг жисмоний тайёргарлиги, саломатлиги инобатга олинади. Етарлича сабаб бўлган талабаларга ўқитувчи томонидан қўшимча машқлар берилади.
Махсус тиббий гуруҳ талабаларини ўқитишда етарличи тиббий билимга эга бўлган ўқитувчилар танлаб олинади. Ушбу педагоглар физиология асослари, биология, шифокор назорати ва спорт медицина соҳаларида билимга эга бўлишлари талаб этилади.
Машғулотлар давомида педагоглар шифокор назоратини баҳолаб боришлари керак. Талабалар шифокорлари билан доимий алоқада бўлишлари лозим. Машғулотларнинг биринчи кунидаёқ ўзини ўзи бошқаришни ўргатиш ва ўзини бошқариш кундалигини талаб этиш керак.
Талабаларни махсус гуруҳга ўтказиш тиббий хулосага мувофиқ ўқув йилининг исталган вақтида амалга оширилади. Тиббий кўрикда ўтмаган талабалар жисмоний тарбия фанидан ўқув машғулотларига киритилмайди.

Download 31,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish