Пульпанинг турли касалликларда ўзгаришлари.
Ҳаёт давомида пульпада функционал ва морфологик ўзгаришлар рўй беради. Инсон қариганда тишнинг тож қисмидаги тиш бўшлиғи кичиклашади, ҳужайраларни синтетик ва энергетик фаолияти пасаяди, биринчи навбатда одонтобластлар функцияси пасаяди. Пульпадаги ўзгаришлар дистрофик ва яллиғланиш натижасида ривожланади.
Дистрофик жараёнлар натижасидаги ўзгаришлар:
Одонтобластларни вакуолизацияси
Пульпанинг ретикуляр дистрофияси
Пульпанинг петрификацияси
1. Одонтобластларнинг вакуолизациясини дастлабки белгиси бўлиб, цитоплазмадаги ва метохондрияда вакуоль ҳосил бўлиши ҳисобланади. Кейинроқ цитолиз ўчоқлари пайдо бўлади ва ҳужайра ўрнида суюқликка тўлган бўшлиқ кўринади.
2. Пульпанинг ретикуляр дистрофиясида вакуолизация одонтобластларнинг хамма қисмига ва пульпанинг бошқа қатламларига тақалади ва суюқлиқ билан тўлган турни эслатади.
3. Пульпанинг петрификацияси чўккан минерал тузлар ҳисобига сурункали ривожланади. Петрификат якка ёки кўп ҳолда учраши мумкин. Дентикл – бу хар хил ҳажмдаги ва шаклдаги дентинсимон ҳосилалар бўлиб, ҳам тож пульпасида ҳам илдиз пульпасида жойлашади. Дентиклни ҳосил бўлиши айрим пайтда маҳаллий шикастланишлар билан боғлиқ бўлса (тишни чархлаш), бошқа вақтда умумсоматик (эндокрин ва бошқа) касалликларда ривожланади.
Дентиклни жойланишига кўра бўлинади:
1. Эркин – пульпа орасида,
2. Девор олди – тиш бўшлиғи деворида
3. Интерстициал – иккиламчи ёки учламчи дентин ривожланиш даражасида ҳосил бўлади. Дентикл (ўзакли) дентинсимон ҳосила бўлиб ҳисобланади.
Пульпанинг яллиғланиши – пульпит (pulpitis).
Пульпитни ривожланишида зарарли омилларни таъсири уларни таъсир кучи ва вақти катта аҳамиятни касб этади. Ундан ташқари организмни умумий ва маҳаллий ҳимоя кучлари аҳамиятли ҳисобланади. Пульпитни келиб чиқишида асосий омил ва уларни токсинлари бўлган
1) Биологик аспектлар ҳисобланади. Улар пульпага кариес ковакдан дентин найчалари орқали тушади. Демак инфекция орқали ривожланган пульпитни этиологик омили бўлиб инфекция (гемолитик ва ногемолитик, стрептококк, диплококк, стафилококк, граммусбат замбуруғлар) ҳисобланади. Ундан ташқари пульпитни ривожланишида турли 2) Травмалар (механик, физик, кимёвий) катта аҳамият касб этади. Механик шикасатланишларга пульпани трофикаси бузилиши, қон томирлар бузилганда рўй беради ёки ортопедик мослама учун чархлаш пайтида тишлар қизиб кетади. Кимёвий омилларга спирт, эфир киради, қачонки улар билан кариес ковагига ишлов берилса ва х.к. Кариесни даволаш жараёнида даволовчи таглик қўйилмаса ҳам пульпа токсик захарланади. Пульпанинг нормал ҳолатдан пульпит да ўтиш даврида учта босқич кузатилади.
1. Функционал – кимёвий ўзгариш босқичи (бунда биохимик ва гистохимик усуллар ёрдамида аниқланади (нафас ферментларини фаоллиги пасаяди, нордон фасфатазани фаоллиги кўтарилади).
2. Морфологик ўзгаришлар босқичида сифат ва сон ўзгаришлари кузатилади. Бунда пульпанинг барча компонентлари (протеин ҳосил қилиш, транскапиляр алмашув, фагоцитоз, ҳужайранинг энергетик қуввати) сифати ўзгаради. Сон жиҳатдан ўзгаришлар эса макрофаг, плазмацит, нейтрофил гранулацитларда кузатилади, яъни уларни кўпайиши аниқланади.
3. Хусусий яллиғланиш босқичини намоён бўлишига организмни ҳимоя функциялари, беморнинг ёши, озиқланиш таркиби, йўлдош касалликлари, гармонал бузилишлар, пародонт тўқималарини ҳолати функционал чайнаш босими ва ҳоказолар таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |