Мавзу: №1 Компазиция укув предмети сифатида



Download 207,5 Kb.
bet3/8
Sana23.02.2022
Hajmi207,5 Kb.
#142971
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
KOMPAZ.

Фойдаланилган адабиетлар:

  1. рисунок. Живопись. Компазиция. М. «Просвецение» 1989

  2. Н.П.Костерин. «Учебное рисование» М. «Прос» 1984

  3. Е.С.громов «Природа художесвенного творчества» М. «Прос» 1986.

Мавзу № 2. Компазициянинг асосий конуниятлари

Ажратилган соат – 2


Машгулот тури- маъруза


Асосий масалалар


  1. Яхлитлик конуни: компазициянинг фикр билан уйгунлиги, бирлиги, шакл ва мазмун бирлиги. Узаро мувофиклиги, шаклнинг мазмунига буйсуниши, барча воситаларнинг гояга буйсундириш ва хокозо.

  2. констрастлик конуни. Констраст турлари: хажмдорлик ва яссилик, тарх, ва силуэт, еруг ва коронгу, илик ва совук, рангдор ва туссиз, лчамлар констрасти, шакллар констрасти, ранглар констрасти ва бошкалар.

  3. бадиий ижод кучлари, мехнат, ирода, илхомланиш, ижоднинг самара берувчи кучлари. Фикрлаш, сезги, тахайюл ва тасаввур

  4. бадиий ижод компонентлари. Билим дунекараш. Бадиий услуб, бадиий нафосат диди, махорат ва хокозо.



1-асосий масаланинг баени:
Компазициянинг амалдаги конуниятлари, унинг еркин юзага чикариш учун хизмат килади. Маълумки, хар бир конуниятнинг кай даражада амал килиши асар яратилаетган давр талабларига чамбарчас богликдир. Чунки, уларни куллаш хар бир даврдаги эстетик карашлар асосида удум килиб олинади. Компазицияни хал этишда албатта ранг тасвир ва калам тасвирнинг кандай восита сифатида ишлатилиши хам роль уйнайди. Масалан, компазицияни таъсирчан чикишида баъзи холларда рангларнинг кай даражада таъсирчан топилганлиги мухим ахамият касб этади.
Шунингдек, хар бир замон ва даврнинг узига хос талаб эхтиежлари компазициянинг кайси мавзуларда яратилишини хам белгилаб берганлиги маълум. Масалан, уйгониш даврида купрок рангтасвир энг етакчи тасвирий йуналиш эди унда купрок ижод килингани маълум. Тасвирий санъатнинг жанрлари хусусида хам юкоридагича фикрлар мавжуд. Яъни хар бир даврнинг уз кизикишларига караб улар ривожланган. Маълумки, бир нечта жанрларга оид куринишлар бир асарда мавжуд булиши мумкин. Масалан, натюрморт фонида манзара куриниши тасвирланади.
Биринчи маърузада айтиб утилганидек, маълумки компазициянинг узига яраша конун-коидалари мавжуд ва унга албатта амал килиниши талаб этилади. Шуни таъкидлаш керакки академик тасвирлаш усулида бу мажбурий шартлардан бири деб хисобласак тугри булади.
Академик тасвирлашда хакконий тасвирлар ишлаш йулиданборилиши маълум. Бунинг учун компазицияни хам шунга мувофик тарзда реалистик нуктаи назардан келиб чиккан холда хал этилади. Шу сабабли компазиция тузиш ва уни урганиш тамойиллари пухта урганилиши зарур шартлардан хисобланади. Хакконий тасвирлар ишлашга жазм этган реалистик-рассомлар доимо табиат ходисаларини узига ухшатиб тасвирлаш йулидан борадилар, уни образли тарзда акс эттирадилар. Бу тасвирлар кур-курона кучириб олинар экан деган тушунчани бермаслиги керак. Чунки, хар бир ходиса еки предмет тасвирланар экан у рассом салохияти натижасида уз образли умумлашма яхлит куринишини топади. Бу албатта компазициянинг умумий ва хусусий компонентлари асосида юзага чикарилади. Рассом маълум танлаб олинган мавзуни. Вокеаликни тасвир этар экан, унга булган уз шахсий муносабатини билдиради ва шуни тасвирларда намоен этишга интилади. Натижада асарда образлилик яккол кузга ташланади. Яхлит мазмун мохият касб этади.
Маълумки, компазициянинг конуниятлари орасида яхлитлик конуни мухим урин тутади, яхлитлик ердамида мавзу мохияти очиб берилади. Асарнинг мухим булган мазмунига томашабин эътибори жалб этилади. Компазициядаги яхлитликни таъминлашнинг турли йуллари ва воситалари мавжуд. Улар тасвир лундалиги, ортикча нарсаларнинг чекланганлиги, рангларнинг ва тусларнинг узаро мувофиклиги , уйгунлиги оркали юзага чикади. Мавзу мохиятидан келиб чиккан холда факат зарур нарсаларгина танлаб олиб тасвир этилади. Иккинчи даражали нарсалар асосий тасвир унсурларига буйсундирилади. Шу сабабдан хам яхлитликка алохида эътибор берилиши керак. Компазициядаги барча унсурлар факат тасвир жихатлари билан эмас, балки гоявий жихатдан хам мазмун мохиятига мосланиб акс эттирилади. Асосий нарса компазиция марказининг кай даражада мос ва мувофик топилганига караб алохида ажралиб туриши маълум. Шу сабабдан компазиция марказини хам тасвир оркали, хам ранг-туслар оркали юзага чикариш мухимдир. Бу тамойилнинг кулланиши барча тасвирий санъат тур ва жанрларидаги яратиладиган асарларга тааллуклидир.
Констрастлилик, яъни тасвир булакларининг узаро ва фонга нисбатан карама-карши мохият касб этиб, куриниши оркали юзага чикадиган «визуаль» буртиклик, таъсирчанлик хам компазицияда аскотадиган энг зарур конуниятлар сафида туради. У хажмдорлик ва яссилик, тарх ва силуэт, еруг ва коронгу, илик ва совук, рангдор ва туссиз улчамлар контрасти оркали намоен булади. Компазиция мазмун мохиятини очиб беришда хизмат килади.
Масалан, хажмдор нарса тасвирини ясси сатхли тасвир куриниши оркали, яъни енма-ен куйиб шакл буртиклигини янада ортирриб курсатиш имконияти бор. Улчамлардаги констрастлик оркали катта нарса ва кичик улчамдаги нарса орасидаги фарклар оркали масштаб куламига эришиш мумкин. Ранг-туслар орасидаги констрастлилик хам юкоридаги мисоллар каби холатларда яхши намоен булади ва компазиция мазмун мохиятини очиб беишнинг зур воситаси булади. Совук ва иссик ранглар фарки оркали хам туйгуларга таъсир этувчи холатларни юзага чикариш ва компазиция гоясини янада буртиришга эришиш имконияти бор.
Маълумки, шакллараро констрастлар хам кизикарли натижалар беради, яъни одатдагидан хам кичикрок улчам масштабида олиб тасвир этилган компазициянинг унсури енидаги ахамиятли нарса янада буртиб махобатлилик касб этиши маълум хакикатдир. Компазициядаги ранглар констрастида яна шулар хам намоен буладики, унда совук рангли фонда иссик, иссик рангли фонда совук рангли нарсалар буртиб куринади ва шу асосида таъсирчанлик касб этади.
Бадиий ижоднинг мохиятига назар солар эканмиз, унинг муваффакиятига куп нарса кераклигини билиб оламиз. Булар: бадиий ижод кучлари, яъни – мехнат, ирода, илхомланиш. Ижоднинг самара берувчи кучлари, яъни – фикрлаш, сезги тахайюл ва тасаввур ва бошкалардир. Бадиий ижод компонентларига эса – билим, дунекараш, бадиий услуб, бадиий нафосат диди ва махорат кабилар мансуб эканлигини алохида таъкидлаб утмок керак. Кискача хулосалаб айтадиган булсак, тасвирий санъат. Хусусан компазиция масаласида мухим-номухим нарсалар булмайди, уларнинг барчаси зарур хал этиладиган вазифалардир. Кунт ва чидам билан иш олиб борилса барча нарсага, юксак натижаларга эришиш мумкин.

Download 207,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish