Биринчиси-биокимёвий йўналиш-фотосинтез ва нафас олиш жараёнида ҳосил бўладиган турли хилдаги моддаларнинг функционал аҳамиятини ўрганади. Шу билан бирга ўсимликларни тупроқдан озиқланиш қонуниятларини ва турли хилдаги анорганик моддалардан органик моддаларни синтезланиш қонуниятларини очиб беради. Иккинчиси биофизик йўналиш - бу ҳужайра энергетикаси ва ўсимлик электрофизиологияси масалаларини, сув режимининг физик-кимёвий қонуниятларини, ўсиш қўзғалиш ҳамда нафас олиш ва фотосинтез масалаларини ўрганади. Учинчиси онтогенетик йўналиш - бу ўсимликларни ёшига қараб ривожланиш қобилятларини, морфогенез ҳамда ўсимликларни ривожланишининг бошқариш қонуниятларини ўрганади. Тўртинчиси эволюцион ёки солиштирма йўналиш - бу филогенезнинг хусусиятларини белгилаб беради.У онтогенезнинг генотип функцияси сифатида қарайди. Бу белгилар филогенезда кузатилади. Тўртинчиси эволюцион ёки солиштирма йўналиш - бу филогенезнинг хусусиятларини белгилаб беради.У онтогенезнинг генотип функцияси сифатида қарайди. Бу белгилар филогенезда кузатилади. Бешинчиси экологик йўналиш - бу ўсимлик организмининг ички жараёнларини ташқи муҳитга боғлиқлигини ўрганади. Демак, ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун таъсир этувчи омилларни ишлаб чиқиш керак. Масалан: минерал ўғитларни қўллаш, ёруғлик ва сув режимини яхшилаш, экин майдонларида ўсимликларни тақсимлаш ва бошқалар. Натижада, ўсимликларда мой, қанд, оқсил моддаларни миқдорини ошириш билан ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига чидамлилигини оширади. Олтинчиси синтетик ёки кибернетик йўналиш - ўсимликларни ўсишининг умумий қонуниятларини ва бир-бирига боғлиқ бўлган энергетикасини ва кинетикасини ўрганади. Масалан: фотосинтез, нафас олиш, озиқланиш органларининг ҳосил бўлиши. Умуман ўсимликлар физиологиясида ҳосил бўладиган бу барча йўналишлар бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлиб, бир хил даражада аҳамиятга эга. Ўсимликлар физиологиясининг қисқа тарихи - XVIII аср охирларига келганда физика фанида улкан ютуқларга эришилган даврда ўсимликлар физиологияси пайдо бўлди. Бу даврда Ломоносов ва Лавуазье ҳақиқий кимёга асос солган эдилар. Ўсимликлар физиологиясини асосчиси Ж. Сенебье ҳисобланса ҳам, ўсимликлар физиологиясини айрим масалалари аввалроқ ўрганилган. Италиялик Мальпиги ва ингилизлар Р.Гук, Грю ўсимликларни микроскопик тузилишини ўрганади.
- Ингилиз ботаниги С.Гейлс ўсимликларда икки хил оқимнинг мавжудлигини, яъни сув ва озуқамоддаларнинг пастдан юқорига ва юқоридан пастга қараб оқишини тасдиқлади. Ўсимликларда сувни ҳаракатга келтирувчи куч илдиз босими ва транспирация экалиги исботланди.
- Фотосинтез ҳақида дастлаб тўғри маълумотларни швецариялик олимлар Ж.Сенебье ва Соссюрлар келтирганлар. Улар фотосинтезни углеродли озиқланиш деб қараган ва бу жараёнда ютилган карбонат ангидрид ва ажралиб чиққан кислородни миқдори аниқланган
Do'stlaringiz bilan baham: |