Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари



Download 73,17 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi73,17 Kb.
#78936
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза-1


Маърўза: №1
Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига
кириш.Кимёнинг асосий тушунчалари.
Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари

Режа:
1 Кириш а) Кимё фани ва унинг предмети Б) Кимё фанининг ривожланиш тарихи В) Ўзбекистонда кимё саноатининг ривожланиши. Ўзбек кимёгар олимлари 2. Кимё фанининг асосий тушунчалари: А) Атом, атом масса. Нисбий атом масса Б) Молекула, малекуляр масса, нисбий мол масса В) Кимёвий элемент 3. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари А) Оддий моддалар Б) Мураккаб моддалар
Адабиётлар

  1. Ахмеров О. Жалилов А. Сайфуддинов Р. Акбаров А. Туробжонов С.М.

“ Умумий ва анорганик кимё “ Т.2017 йил.Ўзбекистон.Дарслик.
2.Ахметов Н.С “Общая и неорганическая химия” М.2001 йил Москва.
Қўшимча адабиётлар

  1. Парпиев .Н.А., Рахимов Х.Р., Муфтахов А.В. “Умумий ва анорганик кимёдан лаборатория машғулотлари “ Т.2007 й.

  2. Ахметов Н.С “Лабораторные и семенарские занятий по общей и неорганической химии “ Учебное пособие.М., “Высшая школа“1999г. 2000г.

  3. Гурова Н.Я. .“ Неорганическая химия в таблицах “Учебное пособие. 4-е изд, Че Ро, 2002г.

  4. А.Б.Воробьева. Обўая и неорганическая химия. Том 1. Теоретечиские основы химии. Москва ИКЦ “ Академкнига” 2004, с 544.

  5. Интернет сайтлари

https://phet.colorado.edu
https://phet.colorado.edu/en simulation/build-an-atom

Кимё фани моддаларни ва улар асосидаги ўзгаришларни чуқур ўрганади. Кимёнинг мустакил фан сифатида ўрганилаётганига 200 йилдан ортди. Кимё- сўзи қуйиш, тиндириш маъносини беради. Бу сўз қадимги шарк табиблари -фарматсевтларини ўсимликлар асосида дори моддалари тайёрлаш жараёнларида ал-кимёгарлар томонидан тилга олинган.


Бошкача фикрларга кўра , алкимё сўзининг илдизи “кхем” ёки “чеми” балки “чима”- “кора тупрок” ёки “кора юрт” маъносини англатган. Қадимги Мисрда кимёгарлар олтин оладиган усталар деб юритилган.Уларни рудалардан турли металлар оладиган сеҳргарлар деб атаганлар. Қадимда кимёгарлар ўз фаолиятларини ер бойликларини ўрганишга (лотинча хумус-ер) бағишлаганлар. Шунинг учун хам кимё ер тўғрисидаги санъат деб қаралган. Кимёгар эса ердан турли металлар оладиган санъаткор деб хисобланган.
Инсонлар жуда қадимдан олтин, кумуш, мис, темир ва металларни ажратиб олишни билганлар. Мусаллас, сирка, дори-дармон, тери ошлаш, матоларни бўяш, бўёқлар тайёрлаш, кулолчилик билан шуғулланганлар , бўларнинг асосида кимё элементлари ётади. Аммо назарий кимё аввал грек философлари асарларида, кейинчалик араблар асарларида пайдо бўла бошлади. Араб олимлари ва кимёгарлари амалий кимёни анча бойитдилар. Жабр ибн Хаён, ар-Разий,ўзбек олимлари ал-Фаробий, Беруний, ал-Хоразмий, ибн Сино бутун дунёга танилган олимлар хисобланади. Улар турли минераллар, кимёвий моддалар, ўсимликлар асосидаги турли ажратмалар ва хайвонлар махсулотини ажрата билишган ва ўз асарларида ана шундай моддалар олинишини баён этганлар.
IV асрдан ХVI асрнинг ўрталаригача бўлган давр алкимё даврига киритилади. Бу даврда турли металлардан олтин ва кумуш олиш асосий мақсад қилиб олинган.Симоб ва олтингугурт хар қандай металлни олишга асос бўлади деб хисобланган.
ХVII асрдан бошлаб кимёда флогицон(флогицон грекча ёнувчанлик)
назарияси ҳукм сурган. Немис олими Г.Штал ёниш, оксидланиш, қайтарилиш- жараёнларини тушунтириш учун бу назарияни яратди. Бу назарияга кўра металл ёнса флогицон ажралади, шу туфайли оғирлашади. Кўмирда флогицон кўп бўлади ва у занг билан қиздирилса уни металлга айлантиради. Аммо кейинчалик бу назария нотўғри бўлиб чикди.
Швед кимёгари К.Шееле (1742-1786 ) лимон, олма, вино, сут, ва бошка кислоталарни лаборатория шароитида олди. Унинг энг мухим кашфиётларидан бири кислород ва азотнинг кашф этганлидир.
ХVIII  аср бошларида рус олими М.В.Ломоносов моддалар массасининг кимёвий жараёнда ўзгармаслигини исботлаб, флогицон назарияси нотўғрилигини исботлади.
Немис олими Ю.Маер (1814-1878) ва инглиз олими Ж.Жоул иш ва энергиянинг бир бирига  айланиш жараёнларини текширдилар. Ю. Маернинг термодинамиканинг I қонунини кашф этганлиги оламшумул воқеа бўлди. Кейинчалик францўз олими А.Лавуазье металл қиздирилганда хаводаги кислород билан таъсирлашишини исботлади. У ёниш, оксидланиш жараёнларини тўғри ифодалади. Дж.Далтон ўз тажрибаларига асосланиб атомистик назарияни яратди ва бирикмаларда кимёвий элементлар қандай нисбатда бўлишини тўғри кўрсатди.
Францўз биологи Луи Пацер(1822-1895) бижғиш жараёнларининг самарадорлигини оширадиган усулларни ишлаб чиқиди
1869й. Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системасини яратганлиги кимёнинг ривожланишида катта ахамиятга эга бўлди.
Кейинчалик Ўрта Осиёда кимёнининг ривожланишида ўзбек олимлари академиклар С.Ю.Юнусов, О.С.Содиков, М.Н.Набиев, Х.У.Усманов, К.С.Ахмедов, М.А..Аскаров, А.С.Султонов, Н.А.Парпиев, Б.М.Беглов, С.Т.Тўхтаев, Ш.С.Намозов, А.А.Акбаров,Т.Азизов,М.Ф.Обидова, С.Ш.Рашидова, З.С. Салимов, С.И.Искандаров, Ю.С.Тошпўлатов ва бошкаларнинг хизмати катта бўлди.
Ўзбекистон фанлар Академияси умумий ва анорганик кимёси институти кимё фани бўйича йирик тадқиқотлар олиб борилаётган фан ўчоқларидан биридир. Бу даргохда электрокимё, катализ, силикатлар, сийрак-ер элементлари, минерал сорбентлар ва қатор йўналишлар бўйича анорганик кимё сохасида илмий изланишлар олиб борилади.



Download 73,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish