Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари



Download 73,17 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi73,17 Kb.
#78936
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза-1

Асосли оксид – асослар мувовиқ келадиган оксидлар. Буларга ишкорий ва ишкорий ер металларининг оксидлари ва оксидланиш даражаси кичик бўлган металларнинг оксидлари мисол бўлади: Li2O, Na2O, CaO, FeO MnO
Олиниши :

  1. Кислород билан оксидлаб:

а) оддий моддаларни:
2Ca+O2=2CaO
4Li+O2=2Li2O (бошқа ишкорий металларга кислород таъсир эттирилса переоксидлар хосил бўлади.)
б) мураккаб моддаларни:
2H2S+3O2= 2H2O+2SО2
Парчалаб:

  1. Тўзларни қиздириб:

2СuSO4=2CuO+2SO2+O2
Pb(NO3)2 = PbO + 4NO2 + O2
CaCO3 = CaO + CO2

Ишқорий металл тузларидан ташқари(2NaNO3= 2NaNO2 + O2)


б) Асосларни қиздириб:
Fe(OH)2 = FeO + H2O
Ca(OH)2 = CaO+ CO2
в) Таркибида кислород бор бўлган кислоталарни қиздириб:
H2SiO3= H2O+ SiO2
H2CO3= H2O+ CO2
H2SO3= H2O+ SO2
г) Кислоталарни бошка моддалар иштирокида қиздириб :
2HClO4=Cl2O7+H2O (Р2О5 иштирокида киздириб)
2HNO3= N2O5+ H2O (Р2О5 иштирокида киздириб)
3. Юкори оксидларни парчалаб ва куйи оксидларни оксидлаш натижасида:
4CrO3= 2Cr2O3+3O2
4FeO+O2= 2Fe2O3
4. Учувчан оксидларни туз таркибидан сиқиб чиқариш йўли билан:
Na2CO3 + SiO2 = Na2SiO3 + CO2
5. Баъзи кислоталарнинг металлар ва металлмаслар билан ўзаро таъсири натижасида:
Zn + 4HNO3 = Zn(NO3)2+2NO2+ 2H2O
2H2SO4 + C = 2SO2 + CO2 + 2H2O
Кимёвий хоссалари:
1. Асосли оксидлар.
а) Баъзи оксидлар сувда эриб асосларни хосил қилади( бўларга ишкорий ва ишкорий ер металларининг оксидлари мисол бўлади):
CaO+H2O=Ca(OH)2
K2O+H2O=2KOH
б)Кислоталар билан риакцияга киришиб туз ва сувни ҳосил қилади:
MgO + H2SO4= MgSO4 + H2O
FeO + 2HCl= FeCl2+ H2O
в)Кислотали оксидлар билан:
BaO + CO2 =BaCO3
CaO + SiO2= CaSiO3
г) Амфотер оксидлар билан:
Na2O+ ZnO= Na2ZnO2

  1. Кислотали оксидлар- кислоталар мувофик келадиган оксидлар.Металлмаслар ва баъзи металларнинг юқори оксидлари мисол бўлади.

Кимёвий хоссалари:
a) сувда эриб кислоталар ҳосил қилади:
SO3+H2O=H2SO4
P2O5+H2O=H3PO4
б) Ишқорий металларнинг оксидлари билан реакцияга киришиб тузлар хосил қилади:
P2O5+3CaO=Ca3(PO4)2
в) Ишқорлар билан реакцияга киришиб туз ва сув ҳосил қилади:
SO3 +2KOH=K2SO4 +H2O
г) Баъзи тузлар билан реакцияга киришиб унинг таркибидан учувчан оксидларни сиқиб чиқаради:
CaCO3 + SiO2 = CaSiO3 + CO2
Амфотер оксидлар. Амфотер оксидлар(4-жадвал) бир пайтнинг ўзида хам кислота хам асос хосил килади. Бундай оксидлар икки ёклама хоссага эга. Амфотерлик хоссалари ZnO, BeO, SnO, PbO, Al2O3, Cr2O3, SnO2, PbO2, GeO2 вa MnO2 да хам кўзатилади.
4 жадвал. Амфотер оксидларнинг кислоталари ва асослари

Амфотер оксидлар

Асосли

Кислоталси*

Кислотанинг номи

ZnO

Zn(OH)2

H2ZnO2

Зинкат

BeO

Be(OH)2

H2BeO2

Бериллат

Al2O3

Al(OH)3 

HAlO2
H3AlO3

м-алюминат
о-алюминат

Cr2O3 

Cr(OH)3

HCrO2
H3CrO3

м-хромит
о-хромит

MnO2

Mn(OH)4

H2MnO3
H4MnO4

м-манганит
о-манганит

SnO2

Sn(OH)4

H2SnO3
H4SnO4

м-цаннат
о-цаннат

PbO2

Pb(OH)4

H2PbO3
H4PbO4

м-плумбат
о-плумбат

*бундай кислоталар эркин холда мавжуд эмас.
Хоссалари. Амфотер оксидлар сувда эримайдиган каттик моддалардир.
Амфотер оксидлар хам кислоталар билан ва хам асослар билан ўзаро
таъсирлашади ва мос кислоталарининг тўзларини хосил килади:
ZnO + 2HCl = ZnCl+ 2H2O ZnO + 2NaOH = Na2ZnO+ H2O
Al2O+ 6HCl = 2AlCl+ 3H2O Al2O+ 2NaOH = 2NaAlO+ H2O
Хром(III) оксиди кислота ва ишкор эритмаларида эримайди. Лекин ишкорларда ёки карбонатлар иштирокида сюклантирилса хромитлар хосил килади:
Al2O3+K2O = 2KAlO2 Cr2O3+Na2O = 2NaCrO2
Cr2O3+6NaOH = 2Na3CrO3+3H2O Cr2O3+K2CO= 2KCrO2+CO2
BeO+K2CO= K2BeO2 +CO2
Бетараф оксидлар.Бундай оксидлар каторига индифферент, яъни тўз хосил килмайдиган оксидлар киради.Ушбу оксидлар кислота хам асос хам хосил килмайди.Бетараф оксидларга CO, NO, N2O, SiO каби оксидлар киради.
Пероксидлар. Пероксидлар ок каттик моддалардир. Бундай бирикмаларни водород пероксиднинг H2O2тўзлари сифатида каралиши мумкин.Пероксидларга Na2O2, K2O2, BaO2,озонид бирикмалар KO3 каби моддаларни олиш мумкин.
Пероксидлар фаол металлардан бўлган ишкорий металларнинг хавода ёнишида хосил бўлади:
2 Na+O=Na2O2 K+O=KO2 Rb+O=RbO2
Аралаш оксидлар. Бундай моддалар каторига оксидларнинг аралашмаси ёки уларни тўзлар деб карашга тўри келади.Масалан: Fe3O4, Pb2O3, Pb3O4, Mn2O3, Mn3O4, Co3O4. Бу оксидлар бирор металлнинг тўзи кўринишида ёзилса Fe(FeO2)2, PbPbO3, Pb2PbO4, Mn2MnO4 тўзлар сифатида ёзилиши мумкин.Аралаш оксидлар каторига шпинеллар , яъни II ва III валентли оксидлар аралашмасини хам киритиш мумкин. Масалан: FeO*Al2O3, ZnO*Al2O3, MgO*Al2O3 ва бошкалар.
3.2.Асослар
Асослар металлар ва гидроксил гурухидан ташкил топган мураккаб моддалардир. Уларнинг умумий формуласи Me(OH)n. Ме метал атоми, н- металлнинг валентлиги.
Электролит сифатида асосларнинг диссосиланишида металл катиони ва гидроксил аниони хосил бўлади.
Бундай моддалар эритмасида лакмус индикатори кўк рангга, фенолфталеин индикатори кизил пушти рангга киради. Ишкорлар эритмалари тўкималарни емириш хоссасига эга.
Агар асос кўп кислотали бўлса диссотсиланиш боскичли боради. Асосларнинг кислоталиги улардаги гидроксид гурухлар сонига тенг.
KOH  K+ + OH- NaOH  Na+ + OH-
Ca(OH) Ca2+ + 2OH- Mg(OH) MgOH+OH-
Al(OH) Al(OH)2+ +OH- MgOH+  Mg2+ + OH-
Al(OH)2 AlOH2+ + OH-
AlOH2+  Al3+ + OH- 
Сувда эрийдиган асослар ишкорлар дейилиб, уларга LiOH, NaOH, KOH, RbOH, , CsOH, Ca(OH)2, Sr(OH)2, Ba(OH)2 киради.Улар тўлик диссосиланади.Ишкор сўзи “ювчи” маъносини беради.
Сувда эримайдиган асослар оз диссосиланувчи моддалар каторига кириб, одатда бундай асослар боскичли диссосиланади.Масалан:) Cu(OH)2, Mn(OH)2, Fe(OH)2, Cr(OH)3, NH4OH .
Номланиши. Асосларни номлаш уларга асос ёки гидроксид сўзини кўшиш оркали амалга оширилади. NaOH натрий гидроксиди, натрий асоси,ўювчи натрий. Агар бирор металлнинг бир неча гидроксидлари болса Cr(OH)2 -хром(II) гидроксиди, Cr(OH)3- хром (III) гидроксиди ва хоказо.
Олиниши. Фаол металлардан бўлган ишкорий ва ишкорий ер металлари сувда эритилса ишкорларга айланиб водородни ажратади:
2Na+2H2O = 2NaOH+H2
Ca+2H2O = Ca(OH)2+H2
Ba+2H2O = Ba(OH)2+H2
Металл оксидларини сувда эришидан хам асослар хосил болади. Факат I ва II гурух металларининг оксидларигина сувда осон эрийди (BeO ва MgO дан ташкари).
Гидридлар, нитридлар, фосфидлар ва сулфидларнинг сув билан таъсирлашганида хам асослар хосил бўлади:
CaH2+2H2O =Ca(OH)2+H2 AlN+3H2O =Al(OH)3+NH3
Ca3P2+6H2O =3Ca(OH)2+2PH3 Al2S3+6H2O =2Al(OH)3+3H2S
Эримайдиган асослар олиш учун металларнинг тўзларига ишкорлар таъсир эттирилади:
CuSO4+2KOH =Cu(OH)2+K2SO4
FeCl3+3NaOH =Fe(OH)3+3NaCl
FeSO4+2KOH =Fe(OH)2+K2SO4
MnSO4+2NaOH =Mn(OH)2+Na2SO4
Хоссалари.Асослар одатда каттик моддалардир. Уларнинг ранги турлича бўлиб, ранг ўзгариши баъзан асосларни бирини иккинчисидан ажратиш имкониятинин беради.
Факат NH4OH аммиакни сувда эришидан хосил болган ва эритмада мавжуд (суюклик).
Асослар кислотали оксидлар билан таъсирлашиб тўз ва сув хосил килади. Бундай тўзлар кислотали оксидларнинг тўзларига киради:
2Cr(OH)3+3SO3 =Cr2(SO4)3+3H2O
6NH4OH+P2O5 = 2(NH4)3PO4 +3H2O
Cu(OH)2+SO2 =CuSO3+H2O
Асослар киздирилса сув ва асосли оксидларга парчаланади:
Fe(OH)=FeO+H2O
Cu(OH)=CuO+H2O
Mg(OH)=MgO+H2O
Ишкорларга тўзлар тасир эттирилса эримайдиган асослар хосил бўлиши юкорида кўриб чикилди.
Амфотер гидроксидлар. Асосларнинг алохида гурухини амфотер гидроксидлар ташкил етади. Хам кислота хам асос хоссасини намоён этувчи асослар амфотер гидроксидлар дейилади. Бундай асослар каторига: Be(OH)_2_,_AL(OH)_3_,_Sn(OH)_2_,_Pb(OH)_2_,_Cr(OH)_3'>Zn(OH)2, Be(OH)2, AL(OH)3, Sn(OH)2, Pb(OH)2, Cr(OH)3, Pb(OH)4, Sn(OH)4 ва бошкалар киради.
Амфотер гидроксидлар кислоталар билан хам, асослар билан хам таъсир этиши мумкин. Улар кислоталар таъсирида хам асослар таъсирида хам осон эритмага ўтади:
Be(OH)2+2HCl =BeCl2+2H2O
Be(OH)2+2KOH =K2BeO2+2H2O
Be(OH)2+2KOH =K2[Be(OH)4]

Download 73,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish