Кимёвий элемент – ядро заряди бир хил бўлган атомларнинг тури.Бу атом эмас атомларнинг туплами(39 К, 40 К, 41К ).
Кимёвий формула - модданинг таркибини кимёвий белги индекс ва коэффициентлар билан ифодаланиши.Индекс молекулада нечта атом борлигини кўрсатса , коэффициент эса молекуланинг сонини кўрсатади.
Электрон-(грек. янтарь) манфий зарядга эга бўлган заррача.Заряди-1,6*10-19 кулон, массаси mе- =9.11*10-31 кг ёки 5,486*10-4 а.м.б. Физикада купчилик масалаларни ечишда электроннинг заряди -1 деб олиб кетилади.Электрон барча атомларда бўлади.
Протон –(грек. биринчи) ядронинг асосий таркибий кисми, мусбат зарядланган заррача.Заряди-1,6*10-19кулонга тенг, массаси- mp =1,672 *10-27 кг= 1,007 а.м.б га тенг.Протонлар сони элементнинг тартиб номерига тенг бўлади.
Нейтрон (лат. neutrum – у хам, бу хам эмас ) электронейтрал – зарядсиз элементар заррача. mn = 1,675 *10-27 кг = 1,009 а.м.б га тенг.1Н изотопидан ташқари пратон билан биргаликда барча атом ядроларининг таркибий қисми ҳисобланади. Пратон+нейтрон = нуклонлар деб аталади ва элемент атоми массасини ташкил килади. A = Z + N, бунда A –атом массаси , (Z) – протонлар сони ва (N)-нетронлар сони.
Изотоп – ядро заряди бир хил бўлган атомларнинг муайан бир тури. 11Na22 , 11Na 23
11Na24- натрий атомларининг изотоплари.
Изобар - (греч. тенг масса) атом массалари бир хил лекин ядро зарядлари ( протонлар сони) хар хил бўлган атомларнинг тури, масалан 90Sr, 90Y, 90Zr, 40К, 40Ar.
Изотон- нейтронлар сони бир хил бўлган атомларнинг тури.
Ўзоқ вактгача олимлар атом ва молекула ўртасидаги фарқни аниқлолмай келишди.
А.М.Ломоносовнинг “Атом молекуляр таълимоти” , Ж.Дальтоннинг меҳнатлари хамда 1860 йилда Германиянинг Карлсруэ шахрида бўлиб ўтган химикларнинг 1- сеъездида атом ва молекулага аниқ таъриф берилгандан сўнг бу муаммо ўз ечимини топди.
Ион (грек.– юрувчи) зарядланган заррача у битта элементдан ёки бир неча элементдан хам ташкил топган бўлиши мумкин. Атом ўзидан электрон берса + мусбат зарядланади ва у катион (грек. -пастга+ ион) деб аталади. Агар атом ўзига электрон кабул килиб олса – манфий зарядланади ва у анион (грек.– тепага +ион) деб аталади.
Радикал - жуфтлашмаган электрони мавжуд бўлган атом ёки атомлар гурухи. СН3, С2Н5, Н, Cl ...Баъзи моддалар О2, NO , NO2 жуфтлашмаган электрони бўлса хам радикал бўла олмайди.
Оддий модда – бир хил турдаги атомлардан ташкил топган моддалар.Бўлар кимёвий элементларнинг бир куринишидир.Битта элемент бир неча хил оддий модда хосил қилиши мумкин кислород- озон (О3) ва кислород молекуласи (О2) , углерод – олмос, графит, карбин. Фосфор 11 хил оддий модда хосил қилади. 400 якин оддий моддалар мавжуд.
Аллотрoпия (грек.– бошка– бурилиш) битта атомнинг бир неча хил оддий модда хосил қилиш хусусияти. Аллатропия ходисасига сабаб молекуладаги атомлар сонининг ва кристалл панжараларнинг ҳар хил бўлишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |