Мавзу № тафаккур бузилишлари. Тафаккурни ассоциатив жараёнининг бузилишлари. Тафаккур



Download 79,11 Kb.
bet12/18
Sana18.11.2022
Hajmi79,11 Kb.
#867877
TuriАнализ
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
3 Тафаккур патологияси ва синдромлари

Тасаввурли шилқимликларга — иккиланиш ва эхтиёткорлик киради. Иккиланиш шилқим фикрлари — бу бажарилган ишнинг охирига етказилганликдан иккиланиш. Бунда беморлар эшикни қулфлаганликлари, дазмолни ўчирганликларини қайта-қайта текширадилар, бу текширишлар уларни қониктирмайди ва улар яна текширадилар.
Шилқим эхтиёткорликда беморлар аввал ўз-ўзидан бажариб юрган ишларини, одатдаги физиологик ишларни бажара оламанми ёки йўқми? деб қўрқишади. Бир неча йил ўқиган маъруза матнини унутиб қўйишдан қўрқиш, овқатни ютишдаги эхтиёткорлик, эркакларнинг жинсий алоқа вақтида эрекция бўлмаслигидан қўрқиши («куёвлар неврози») шулар қаторига киради.
Шилқим ҳаракатлар — ритуаллар (ирим-сиримлар) маълум бир ҳаракатни бажаришга ҳаракат қилиш шилқимлиги. Беморлар ҳар хил шилқимликлардан қутўлиш учун ҳар хил урф-одатлар, иримлар қиладилар. Масалан, стулга росмана ўтириш учун бир неча марта ўтириб туришади, пальтони кийишдан олдин бир неча бор силкитишади. Шилқим ҳолатлар вужудга келиши ва жадаллиги бўйича турли-тумандир, лекин ҳар доим ҳам улар руҳий касаллик белгиси бўлавермайди. Улар амалий соғлом одамларда ҳам учрайди ва бўлак бўлаклиги, ҳар замонда одамни ижтимоий жиҳатдан издан чиқармаслиги билан фарқ қилади.
Асосан шилқимлик неврозлар, шилқим ҳолат неврозлари, соматик касалликлар: юрак-томирлар, ошқозон-ичак йўли касалликларида, сил, қандли диабет, хавфли ўсма касалликларининг неврозсимон ҳолати учун тавсифлидир. Шунингдек шилқим ҳолатлар шизофрения, эпилепсия, турли депресеив ҳолатлар, экзоген органик психозларда учрайди.
Васваса ғоялар — касаллик натижасида вужудга келувчи ҳақиқатдан йироқ хаёллар, нотўғри ўйлаш ва хулоса чиқариш ҳолати ҳисобланиб, уларни тўғрилаб ва ишонтириб бўлмайди. Васвасада атроф-мухитга баҳо бериш бузилади, лекин буни беморга тушунтириб бўлмайди. Бемор ҳақиқатга мос келмайдиган фикр, хулосаларни мутлоқ тўғри деб билади ва уларда васваса хаёлларга танқид йўқ бўлиб, ўзларини руҳий соғлом одам деб ҳисоблашади.
Қуйидаги мисолда васваса ғояларининг кўп асосларини билиб олиш мумкин: оилада якка қиз, тиббиёт олийгоҳида яхши ўқийди. Ҳеч қандай асоссиз ота-оналарининг унга муносабати ўзгарганини айтди. Онаси ва отаси уни заҳарлаб ўлдириш ниятида вақти-вақтида овқатига хлорофос сепиб ўлдиришмоқчи бўлишган. Натижада қиз ошқозон яраси ва гепатит касаллигига чалинганини, бу касалликлар ракка айланганини ҳамда яқин вақтлар ичида ёмон она ўзининг дунёдаги якка орзуси унинг ўлимига етишишини айтади. У уйидаги овқатларни емай қўйган. Бу хаёлларнинг хақиқатга мос келмаслигига қарамасдан у ота-онасига ҳеч ишонмайди.
Васваса ғоялар қўққисдан, баъзида ва тез вақт ичида вужудга келиши мумкин. Аста-секин ривожланаётганда аввал аффектив таранглик, ваҳима ва яқинлашиб келаётган нохушлик ва хавф ҳисси, васваса кайфияти юзага келади. Атроф мухит ва ўз-ўзини идрок қилиш ўзгаради, атроф муҳит бемор учун хавф солувчи, салбий бўлиб кўринади.
Кейин эса васвасанинг анимашуви, тозаланиши бўлиб, бунда васваса хулосалар — аниқ тартибга эга, бемор учун эса ҳамма нарса аниқ ва тушунарли бўлиб қолади — васваса ғоялар тўлиқ шаклланади. Бемор фикрида ташқи дунё, ички кечинма, атрофдагиларга (одамлар, жамият) муносабат ўзгаради.
Васваса ғоялар — руҳий касаллик белгисидир.
Руҳий касаллик аломатини соғлом одамларда учрайдиган хато хулосалар ва фикрлардан фарқлаш керак. Масалан, шайтон ва руҳлар, жинларга ишонмаслик ҳоллари. Бу ҳоллар одамларда илмнинг етишмаслиги ва шу муҳитнинг кўп йиллар давомидаги таъсири натижасида пайдо бўлган. Бу ҳолатларнинг ҳақлигини, халқнинг маданий даражасини кўтариш йўли билан англатиш мумкин. Васваса ғоялари эса тушунтириб бўлмаслик билан тавсифланади. Улар касаллик асосида пайдо бўлиб, фақат хасталик жараёни тўхташи билан йўқолади. Васваса ғояларнинг умум қабул қилинган таснифи йўқ.
Васваса ғоялар таркиби, мазмуни, механизми, аҳамияти, динамикаси ва оқибати бўйича турли-тумандир. Таркиби бўйича қўйидаги васвасалар фарқланади: муносабат, таъқиб қилиш, руҳий ва жисмоний таъсир қилиш, заҳарланиш, ипохондрик, рашк қилиш, ўз-ўзини айблаш, юксалиш, ўғирлик қилиш ва бошқалар.
Васавасанинг аниқ таркиби беморнинг яшаётган даврига, уларнинг маданий даражасига, муҳити, касби, ривожланиши, маълумотига боғлиқ Аср ўрталарида васваса таркибини — шайтон, жин, жодугар, сеҳрлашлар, кейинчалик — шапнитизм, гипноз, телепатия, хозирги вақтда эса — биотоклар, атом энергияси, изо­топ, коинот нурлари, ўзга сайёраликлар ташкил қилади. Шу муносабат билан илгариги (1871 й.) олимларнинг: «Бузилишлар ҳар доим одамга даврнинг озми-кўпми таъсиридан келиб чиқади» — деган фикри тўғридир.

Download 79,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish