Услубий нашрлар
Талабалар учун услубий қўлланма
Ўқитувчилар учун услубий қўлланма
Ўқув дастури
Бошқа нашрлар
Талабалар услубий қўлланма – талабалар учун мўлжалланган бўлиб, талабаларнинг ўқиш жараёни. Ўқув жараёнида талабалар томонидан бажариладиган турли хил ишлар, курс иши, битирув малакавий ишини ёзиш, магистрлик дисертациясини бажариш учун тури услубий тавсияларни ўз ичига олади.
Ўқитувчилар учун услубий қўлланма – ўқитувчилар томонидан бажариладиган барча ўқув услубий ва илмий ишларни бажаришда бериладиган услубий тавсиялар ҳисобланади. Маъруза ва амалий ёки семинар дарсларини ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар. Мустақил дарсларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар. Тақдимотлар ва лойихаларни бажариш ва уларни қабул қилиш бўйича услубий қўлланмаларни ўз ичига олади.
Ўқув дастури – фаннинг асосий ҳужжати, бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Фан доираси бериладиган барча билим, кўникмалар ва квалификациялар қандай бўлиши кераклиги ушбу ўқув дастурида ёритилиб берилади. Ўқув дастури таълим тизимидаги ҳар бир ўқув фанининг мазмуни ва ўтилиш тартибини, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ҳамда кўникмалар ҳажмини белгилаб берадиган расмий педагогик ҳужжат. Ўзбекистонда Ўқув дастури тегишли вазирликлар қошидаги илмий методик кенгашлар томонидан тасдиқланади. Ҳар бир Ўқув дастури уқтириш хати, ўқув фани мазмунининг қисқа баёни, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар сингари 3 қисмдан иборат. Ўқув фанининг мақсад ва вазифаларини белгилаб бериш Ўқув дастурининг муҳим белгисидир. Чунки айни шу нарса яратиладиган ўқув дарслиги муаллифига муайян нуқтаи назарни танлаш, ўқитувчига эса педагогик мўлжални тўғри белгилаш имконини беради. Таълим амалиётида Ўқув дастури яратишнинг концентрик (марказлашган) ҳамда тизимли усуллари бор. Концентрик йўл билан тузилган Ўқув дастурида таълимнинг мазмуни ёки ўқув материаллари ўқитишнинг кейинги босқичида юксакроқ даражада такрорланиши кўзда тутилади.
Ўқув фани доирасидаги ўтиладиган барча мавзулар ва мавзу доирасидаги ёриталадиган барча саволлар ўқув дастурида ўз изоҳини топади. Ўқув дастурида берилган фан буйича адабиётлар рўйҳати берилади. Адабиётлар рўйхати 3 кесимда кўрсатилади: асосий адабиётлар, қўшимча адабиётлар, интернет манбалари келтирилади. Ушбу нашрларнинг барчаси ўқув адабиётларни ўзлаштиришга ёрдам берувчи қўлланмалар ва нашрлар ҳисобланади. Улар ўз ичига услубий тавсияларни олгани учун ҳам услубий нашрлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |