Электрон дарслик - бу ўқувчилар томонидан янги билим ва кўникмаларни эгаллаш учун фойдаланиладиган ўқув жараёнида фойдаланиладиган таркибий ва тизимлаштирилган материални ўз ичига олган электрон шаклда тайёрланган ўқув қўлланма; у мантиқий тақдимот, юқори техник ускуналар ва юқори даражадаги бадиий ишлаш билан ажралиб туради. Электрон дарслик босилган аналогдан бир нечта афзалликларга эга: соддалиги ва фойдаланиш қулайлиги; электрон дарслик манбасини янгилаш имконияти; ўқув жараёнини автоматлаштириш ва таълим хизматларини кўрсатиш тезлигини ошириш; узатилган маълумотларнинг тўлиқлиги.
Электрон дарсликнинг одатий нашрлардан бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан маълумотларни янгилаш ва тарқатиш жуда қўлай. Иккинчидан катта ҳажмдаги маълумотлар орасидан қисқа вақт оралиғида амалга оширилади. Электрон дарслик масофа билмайди. Яна бир афзалликларидан бири ўқувчи дарсликни ўзлаштиришда матн бўйича излашларни, гипериловалар бўйича ўтишларни, вақтинчалик иловаларни акс эттиришни амалга ошириш мумкин.
Мультимедия (multimedia – кўп ахборотли) қўлланмалар, яъни маълумот уч ўлчамли график кўринишда, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклда; -тактил (хис қилинувчи, сезиладиган) хусусиятли, ўқувчини «экран оламида» стерео нусҳаси тасвирланган реал оламга кириши ва ундаги объектларга нисбатан ҳаракатланиш тасаввурини яратадиган шаклда ифодаланади. Мультимедиалик дарслик анимацияли суръатларни, мультмедиали клипларни акс эттириш мумкин. Мултьмедиа дарслик электрон дарсликдан фарқли ўлароқ гиперссылкалар орқали барча маълумотлар аудио ёки видео ёзувлар билан тўлдирилган бўлади.
Хрестоматия (юн. Chrestos - фойдали ва manthano - ўқийман)-бу мунтазам равишда танланган адабий, бадиий, тарихий, илмий ва бошқа асарларни ўз ичига олган ўқув ёки амалий нашр. Таълимнинг бирор соҳаси бўйича муайян ички тамойиллар асосида тартиб билан берилган ўқув китоби. Улардан ўқув фанини ўрганиш объекти бўлган. Одатда, антология ҳар қандай миллий адабиётни ёки адабиётни унинг ривожланишининг муайян даврларида тавсифлайди. Хрестоматия ўтган материални ўзлаштириш, бирлаштиришга ёрдам беради, талабаларнинг билимларини тўлдиради ва кенгайтиради. Xрестоматия - ўзбек тилида «мажмуа» деб ҳам юритилади. Улар илмий, бадиий, мемуар, публицистик асар ёки улардан олинган парча ёхуд турли ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкин.
Одатда, Хрестоматияга киритилган материаллар айни турдаги мактабда ўқитиладиган муайян ўқув предметининг мақсадига мувофиқ тарзда танланади. Умумтаълим мактаблари амалиётида ижтимоий гуманитар йўналишдаги деярли барча фанлар бўйича Хрестоматиялар тузиш тажрибаси мавжуд. Улар ўқувчиларда мустақил ўқиш ва илмий адабиётлардан фойдаланиш малакасини шакллантириш жиҳатидан катта аҳамият касб этади Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин ҳам умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида ўкитиладиган ижтимоийгуманитар йўналишдаги турли фанлардан Хрестоматиялар тайёрланмоқда. Хрестоматияда берилган матнлар, одатда, асари ўрганилаётган ёзувчи, фаолияти тўғрисида маълумот берилаётган тарихий шахслар, танишиш учун берилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумот ҳамда изоҳлар билан таъминланади. Хрестоматиялар дидактик аппаратининг мукаммаллиги унинг педагогик жиҳатдан самарадорлигини таъминлайди.
Xрестоматия материаллари тарихий хронологик, мавзувий ёки жанрий хусусиятларига кўра жойлаштирилади. Хрестоматиялар орасида адабиёт буйича тузилган ўқув мажмуалари алоҳида аҳамият касб этади. Чунки улар ўқувчиларга бевосита бадиий асар матни билан танишиш имконини бериб, уларни мустақил фикрлашга ўргатади. УзР умумтаълим тизими амалиётида адабиёт Хрестоматияларидан фойдаланиш тажрибаси кенг ёйилган. Адабиёт Хрестоматиялари қайси тамойилларга кўра тузилгани, материаллар кандай асосларда танлангани ва жойлаштирилганига кўра умумлаштирувчи, йўналишли ва тизимли сингари турларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |