Талаб ва таклиф асосида бозорни мувофиқлаштириш.
Бозорда бир томондан товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар, иккинчи томондан бу товарларни истеъмол қилувчилар ҳаракат қилади. Истеъмолчиларнинг бозоридаги ҳаракати талаб шаклида намоён бўлади. Талаб – бу энг аввало Бирон-бир товар ёки хизматларга бўлган эҳтиёжларнинг бозорда намоён бўлишидир. Талабнинг асоси эҳтиёж бўлар экан, эҳтиёж бўлиб талаб бўлмаслиги ҳам мумкин. Талаб реал (амалий) бўлиши учун товарни сотиб олишга етарли пул бўлмоғи керак, хақи тўланмайдиган эҳтиёжни бозор ҳисобга олмайди. Демак, талаб – бу шунчаки эҳтиёж эмас, балки ьўловига қобил, пул билан таъминланганлиги эҳтиёжидир. Масалан, кимнингдир пальто сотиб олиш хохиши бўлсаю, бироқ хохиши ҳарид қилиш қобилияти билан мустаҳкамланмаса, яъни зарур миқдорда пули бўлмаса, хоҳиши рўёбга чиқмайди, унинг пальтога бўлган эҳтиёди бозорда юзага чиқмайди, яъни талабни ташкил этмайди.
Талаб қилинган товарлар миқдорини бир қанча омиллар белгилайди, товар ёки хизматлар нархи, харидорлар диди, таъби, истеъмолчилар даромади, ўринбосар товар ва хизматчиларнинг нархи, мавжуд товар ва хизматларни харид қилиб олувчиларнинг умумий сони, инфляция эҳтимоли ёки тахминан.
Нарх билан талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Анна шу акси алоқа талаб қонуни дейилади. Бу қонунннг асосида нималар ётишини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:
одатда, кишилар мавжуд товарни унинг нархи юқори бўлган шароитда хақиқатдан ҳам камроқ харид қилиб оладилар. Истеъмолчилар учун нарх, харидни амалга оширишга халақит қилувчи тўсиқ бўлиб ҳисобланади. Бу тўсиқ қанчалик юқори ва мустаҳкам бўлса, харидорлар кам миқдорда маҳсулот харид қиладилар, нарх тўсиғи қанчалик кам бўлса, шунчалик кўп миқдорда маҳсулот харид қилинади.
ҳамиша маҳсулот харид қилувчи, ҳар бир шахс маҳсулотининг кейинги бирлигидан камроқ қоникиш, наф ёки лаззат олади.
Талабнинг ўзгарувчанлиг фақат товар нархидагина эмас, балқи бошқа қатор омилларга ҳам боғлиқ:
Харидор диди. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидидаги ижобий ўзгариш ёки афзал кўриш шу товарга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлади. Бошқача сўз билан айтганда харидорнинг диди қандайдир товар фойдасига ўзгарса, унга бўлган талаб ортади. Аксинча, истемолчилар дидидаги салбий ўзгариш талабнинг пасайишини келтириб чиқаради.
Харидор даромади. Даромад ошса кўпгина товарларга талаб ортади, унинг ўсишига қараб истеъмолчилар нархи қиммат бўлсада, кўпроқ сифатлироқ товарларни харид қиладилар.
Ҳар қандай корхона соф фойдасини ошириши керак, бунинг учун харажатларни камайтириб, даромадини ўсишга эришмоғи шарт. Йирик корхоналарнинг ҳар бир бўлинмаси маркетинг бўлимига эга, унда гуруҳ мутахассислар ишлайдилар. Бири истеъмолчига қандай хизмат кўрсатиш кераклиги хақида тадқиқот олиб боради. БошқАси Ушбу тадқиқот натижаларидан фойдаланиб, хизмат кўрсатиш турларини ишлаб чиқади, учинчиси корхона кўрсатадиган хизмат турига нарх хақида ечим қабул қилади, тўртинчиси маҳсулотларни ташиш, сақлаш ва тақсимлаш масалалари билан шуқулланади, бешинчиси эса реклама, маҳсулотларни етказиш ва шахсий сотишга жавоб беради.
Корхона ўзининг хизмат кўрсатишига талаб қанча бўлишини доимо олдиндан сезиши керак. Ҳар бир қисқа муддатли давр давомида корхона қанча қанча пул харажат қилади, шунга мос равишда ҳар хил ҳажмда хизмат кўрсатишга мос равишда қанча пул харажати сарфланишини тахминан бўлса ҳам ҳисоблаши керак. Корхонанинг бухгалтерияси ва ишлаб чиқариш бўлими корхонага боғлиқ бўлган ўзгармсас харажатларни, яъни ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган харажатларни аниқлаши керак. Бунда иш ҳажмининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгарувчан харажатлар аниқланади.
Корхона бошқарувчанлиги қуйидагиларга эътиборни оширишлари керак:
Бозорда кўрсатаётган ҳозирги хизмат билан мўлжалланаётган корхона ҳолатига;
Ният қилинаётган ҳолатни жорий хизмат кўрсатиш билан янги салоҳиятили бозорларга;
Ишлаб чиқариш дастурларидан маълум хизмат кўрсатиш қайси даражада чиқариб ташлаш кераклигига қараб хизмат кўрсатишга;
Янги бозорларга мўлжалланган Янги хизмат кўрсатишни амалга оширишга;
Агар зарурат сезилса, ўзгариши талаб қилинган бўлинмаларни ўзгартиришга.
Олинган маълумотларга биноан, корхона менежери корхонанинг хизмат кўрсатиш дастурини, корхонаннг асосий мақсадига эришиш йўллари ва усулларини ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, мижозлар талабини қондириш ва корхона ўзининг масалаларини ечиши ҳал қилинади. Демак, корхона истеъмолчилар учун мавжуд ва фақат мижозларнинг талаблари қондирилгандагина, ўзининг хизмат кўрсатиши ва умуман ўзининг обрусини рақобатчилик қила олиш даражасида сақлаб тура олса, бозорда корхона ўзини асраб қола олади.
Назорат саволлари:
Бошқарув услуби деганда нимани тушунасиз
Бошқарув услубларининг таснифи нималардан иборат
Автократик услуб қандай услуб?
Демократик услуб нима?
Либерил услуб деганда нимани тушунасиз
Дастур-мақсадли бошқариш деганда нимани тушунасиз?
Реактив усул нима?
Талаб ўзгарувчанлиги қандай омилларга боғлиқ
Корхона бошқарувчанлиги нима?
Талаб қонуни деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |