2. Техник тизимларни бошқариш фанининг асосий вазифалари ва мақсади.
Фаннинг асосий вазифаси - техник тизимни бошқаришнинг янги, замонавий услуб ва технологиялари, ахборот таъминоти, техник воситалари билан талабларни таништириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва бошқаришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда тармоқнинг белгиланган меъёрий ҳужжатлар билан таништириш, техник тизимларни бошқариш тушунчасини ижтимоий ҳаёт ва инсонпарварлик нуқтаи назардан ўргатиш.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш усулларини чуқур ўзлаштириш.
б) Янги замонавий бошқариш усулларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этиш.
Техник тизимларни бошқариш фанининг асосий мақсади автомобил транспорт воситаларининг техник эксплуатацияси ва уларга сервис усулида хизмат кўрсатиш бўйича билим ва махорат олиши, уларнинг ишлаш қобилиятини зарур даражада таъминлаш йўлларини ўзлаштириш, транспорт воситаларининг самарадорлигини ошириш, меҳнат-материал ва энергетик ресурсларни эксплуатация жараёнида тежашини ўрганишдир.
Автомобил транспорти воситалари ишончлилигини юқори даражада сақлаш, техник ҳолатини тиклашни таъминлайдиган техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш технологиясини барча автотранспорт воситалари турлари республикамиз шароитида эксплуатация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича илмий-амалий билимларни ўзлаштиришдан иборатдир.
Бошқариш услубларини таснифи. Тизимни бошқарувчи ва бошқарилаётган элементлари.
Бошқарув услуби – бу иш услубларининг тўплами бўлиб, у ўзининг фаолиятида Ушбу бошқарув аппаратини қўллайди. Менежмент услуби – бу раҳбарни шахсий сифатларининг тўплами, раҳбарни қўл остидагилар билан ўзаро муносабати, раҳбарнинг ўз фаолиятида ишлатиладиган услуби ва йўллари раҳбарнинг ўзига бўйсунувчиларни амалда билишидир.
Бошқарув услуби – бу ижтимоий табақа, чунки бу бошқарувдаги мураккаб ижтимоий – иқтисодий ишлаб чиқариш, ижтимоий – технологик муносабатларни ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириш шаклининг намоён бўлишидир. Бу жиҳатдан услуб натижаси ҳам ижтимоий –технологик аҳамиятига эга, чунки раҳбар қўлланган услубнинг тавсифи сезиларли даражада бошқарув аппаратининг самарали ишига боғлиқдир.
Бошқарув услубининг аниқланиши ва мазмуни ҳақида гапирар эканмиз, уни раҳбар фаолияти каби тавсифлаш мумкин.
Бошқарув услуби бошқарув усулидан келиб чиқади. Бошқарув услуби – бу бошқарув фаолиятини амалга оширувчи усул ва йўлларининг тўпламидир.
Йўл – бу ўзига яраша объектив табақа, яъни фаолиятни амалга ошириш, ташкил қилиш учун танлаб олинадиган усул ёки бир неча усуллардир. Энди эса бошқарув йўли ва услуби қандай нсбатда бўлишини кўриб чиқамиз. Бу нисбатни аниқлаш мумкин, бунинг учун аввал ўхшаш вазиятни маданият соҳасида ҳал қилиш керак. Мусиқачи «мусиқа» асарини фортепьянода бажармоқда. унинг қўлида бу асарнинг нотаси бор. «Асар нотасини» нима деб атаймиз-у уни «Бажариш усулини» нима деб атаймиз? Ҳар бир ижрочи асарни ўзи билганича ижро этади, нотаси ўша-ўша битти-ю, ижрос эса- ҳар хил. Шундай қилиб, асарни Мусиқачи ижро этиш усувлини «стелли» билан тенглаштирамиз, яъни субъектив жиҳатидаги тоифа деб ташимиз мумкин.
Келтирилган вазиятга ўхшатиб биз юқорида қўйилган бошқарув усули ва йўли нисбати хақидаги саволларга жавоб беришимиз мумкин. Улар ўзаро тўғри нисбатан гўёки субъектив тоиифа бўладилар. Бошқарув услуби бу муносабатда шундай шахсий сифатларга эга бўлиши керак: этика жамоадаги ўзаро муносабатлар раҳбарни ижтмоий фаоллиги, удабуронлиги, тартиблилиги ва ҳ.к. биз қўйидаги асосан бошқарув тизимидаги раҳбарлик услуби хақида гапирамиз. Тадбиркорлик ва бошқарув ходимлари худи шунга ўхшаб шахзсий услубга эга бўлишлари мумкин. Масалан, менежер, молиячи у махсус тавсияномага эга, яъни фойдадан солиқ ажратмасини ҳисоблаш бўйича унинг паст фаолиятини вазифа усули бажаради. Унинг ўз вазифасини бажариш йўли, услули, унинг шахсий тавсифига тўла боғлиқ, қобилияти, касбни қанчалик эгаллаганлиги, ишбилармонлиги ва бошқалар. Буларнинг ҳаммасига иш услуби деб қараш лозим. Хизматчи ўзига хос қанча тавсифга эга бўлса, бу касб услублари шунчалик ёрқин намоён бўлади.
Амалиётда ишлаб чиқариш раҳбарларининг шундай шахсий сифатлари борки, уларнинг ишчанлиги, ташкилотчилик савиялари уларга ишониб топширилгавн ташкилот, фирмаларнинг қақиқий фаолиятининг кўрсаткичлари орасида ўзаро боғланиш мавжуд.
Жамоанинг ишлаб чиқариш фаолиятининг муваффақиятлари кўпчилик ҳолларда раҳбарнинг шахсий сифатига боғлиқ. Ушбу муносабатлар қўйидагича бўлиши керак: «биринчидан, ўзаро дўстлик муносабатлари зарур бўлганда хизматчилар ёрдамга келади».
Иккинчидан, раҳбарнинг малакаси хақида гапирадиган бўлсак, унда у юқори малакали мутахассис бўлиши ва ўз касбини яхши билиши зарур.
Учинчидан, у ташкилотчилик қобилиятига эга бўлмоғи, ишда жамоанинг бирлаштира олиши лозим.
Агар раҳбар бир вақтда бир неча масала ечадиган бўлса, унда у улар ичида энг асосийсини ажратш, ўз иш вақтини тўғри тақсимлаши, агар зарур бўлса ўз хизматчиларининг иш вақтини ҳам тўғри тақсимлай олиши лозим. Менежмент услуби бўлинманинг ва унга бўйсунувчиларни ўзаро муҳокама жараёнида намоён бўлади. Бунда раҳбарнинг иши битта муҳим хусусиятга эга бўлади. Бир томондан юқори идора раҳбарларининг таъсири остида, иккинчиси унинг қўл остидагиларга бўлган таъсири, учинчиси – ўзига ҳам ҳамма томондан мос бўлганлар билан муносабати. Ушбу учта ўзаро таъсири бошқарув услубини аниқлайди, у самарали ёки унчалик самарали бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун бизда тез-тез: «менежмент услубида такомиллаштириш керак деган сўз» ишлатилади. Бу раҳбарнинг уч хил ўзаро муносабатини жамоатда яхшилаш зарур дегандир.
Ушбу масала ниҳоясида раҳбар меҳнатининг самарадорлигини қандай ўлчаш хақида бир неча сўз айтамиз. Раҳбарнинг меҳнати ақлий меҳнат, баъзида эса ижодий меҳнат табақасига киради. Бу каби меҳнатмахсули мавкур Бошқарув масалаларини ечишдир. Меҳнат махсули яъни бошқарув ечими унга қабул қилишга кетган вақтин акс эттирмайди, шуннг дек раҳбар меҳнати самарадорлик ўлчовига икки натижа киритиши мумкин: унинг фаолиятини алоҳида (жорий) натижалари ва унинг фаолиятини охирги натижалари (бўлинманинг иш натижалари) бўйича.
Do'stlaringiz bilan baham: |