Таълимнинг вазифаси — усиб келаётган авлод томонидан ўқув фанлари тизими — фан асослари, техника, мафкўра, маданият ва санъат, ижтимоий тажрибасининг ўзлаштирилишидир. Математика масалалари, табиий фанлар, бадиий ва жисмоний таълим, она тили ва хорижий тиллар буйича билим олишдир. Таълим — мехнат тарбияси, Ўқувчиларнинг ишлаб чикариш амалиётида иштироки, ижтимоий фойдали мехнатда иштироки билан боклик.
Таълим жараёни мажбўрий тартибда тарбиявий функцияларни ҳам ўз ичига олади. Таълим ва тарбия бирлиги зарўрати утмиш иедагоглари томонидан бир неча марта илгари сўрилган. « тарбия- ловчи билим» атамаси факат хозирги педагоглар томонидангина амалиётга татбик этилмаган.
Мулокот, ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги фаолияти, Ўқувчи ва ўқув жамоасида намоён булгани учун таълим жараёни ижтимоий характерга эга. Мактабдаги билимдан ташкари ўқувчи оммавий ахборот воситаларидан, оиласидан билим олади (радио, интернет, матбуот каби).
Тарбия бу — шахс шаклланиши, унинг характери, хис-туйгулари, ахлокий-эстетик идеал и, мехнат қилиш ўқуви, ахлоқ маданияти 11 шаклланишидир.
Амалиёт кўрсатадики, мактаб таълими жараёнида, бола ижодий тафаккўри—аклий машклар методини куллаш, ностандарт фикрлашга Ўргатиш, ўқувчига ўзига ишонч ортишида ёрдам беришни
ривожлантиришни ўз олдига мақсад килган ўқувчи купроқ самарага эришади. Тарбияловчи таълим методининг фавкулодда аҳамияти хакида рус педагоги К. Д. Ушинский ёзиб утган.
Тарбия методи — катталарни бола ривожланишига таъсир утказиш усуллари ҳисобланади. Тарбия мазмуни, уни ташкил килиш шакллари ва методлари, шахс ривожланишининг якуний натижа- ларига боглиқ булади. Шахсни ўраб тўрган муҳит хакидаги билимни эгаллаш жараёнида аклий тарбия содир булиб, тафаккўр, ижодий ёндашув ривожланади. Спорт билан шугулланиш, согликни мустаҳкамлаш буйича мактабда ташкил килинган ишлар натижасида жисмоний тарбия амалга ошади. Мактабда утказилаётган хўқуҳий билим, ватанпарвар, байналминал, жинсий ахлоқ туйгуларини ривожлантириш маънавий-ахлок.ий тарбияга йуналтирилади.
Мактабнинг тарбиявий фаолияти ўқув жамоаси, синф жамоа- лари ўзаро ҳаракати, ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошк.аришини ташкил килинишига ҳам боглиқ булади. Мактаб ишида дарсдан ташқари ва номактаб тарбия тушунчалари хам мавжуд. Унинг мақсади—болалар учун тўрли бадиий, тасвирий, драматик ва фан тугаракларида машгулотга шароит яратиш хисобланади. Шунингдеқ бу ижтимоий фойдали ишни ташкил кҳилиш, тўрли тадбирлар утказиш хамдир.
Савол ва топширицлар:
Ўқув-тарбия муассасаларининг мавжуд тизими.
Мактаб, ўқҳтувчи, ўқувчи. Таълим-тарбия шакллари ва ме- тодаари.
Бола шахси, унинг ривожланиши ва мухитга богликлигига
Шахс тарбияси ва ривожланиши педагогика фанининг мухим муаммоси ҳисобланади. Усиб ва ривожланиб борувчи инсон тарбия объект хисобланади- Инсоннинг ривожланиши бутун ҳаёти давомида давом этади. Бунда у тўрли ўзгаришларни жисмоний, рухий, микдор ва сифат ўзгаришларни ўз бошидан кечиради. Инсонда буладиган жисмоний ўзгаришларга — буйининг усиши, вазнининг огирлашиб бориши, суяк ва мушак тизимларининг ички аъзолари ва асаб тизимининг ўзгариб бориши киради. Руҳий ўзгаришлари эса унинг аклий ривожига алокадор булади ва инсонда руҳий сифатларнинг
22
шаклланиб бориши, унда ,ҳаёт учун зарўр булган социал сифатларни таркиб топиши хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |