Фигура контурлари. Бўртиб чиқишлар (арқон, игна типидаги), қонтур чизиқларининг босиб, қалин чизилиши мавжудлиги ёки йўқлигига қараб таҳлил қилинади. у атрофдагилардан ҳимояланиш белгиси ҳисобланади. Агар бўртиб чиқишлар ўткир бурчаклар билан бажарилса - тажовузкор ҳимоя; агар контур чизиги бўяб, қора қилиб чизилса - қурқинч ва ташвишланиш; агар қалқон қўйилса ва чизиқлар иккитадан бўлса - (хавотирланиш) чўчиш ва шубҳаланиш сифатида таҳлил қилинади. Фазовий жойлашувига қараб бундай ҳимоянинг йуналиши аниқланади: фигуранинг юқори коптури - ўзига нисбатан ёши катталар, ота-оналар, ўқитувчилар, бошлиқлар, раҳбарлар, яъни таъқиқ, зўрликларни амалага оширувчи шахсларга нисбатан; пастки контур - ўзидан ёш жиҳатдаи кичкиналар, қўл остидагиларнинг масҳаралаши, қабул қилмаслиқ улар ўртасида обрўсининг йўқлиги; ён тарафдаги контурлар - аниқ бўлмаган хавотир, ҳар қандай вазиятда юзага келиши мумкии бўлган турли хавфга нисбатан ўзини ҳимоя қилишга мойиллик дсб баҳоланади. Агар "ҳимоя" элементлари контур ичиғига жойлашса, яъни чизилган ҳайвон корпусида бўлса ва улар ўнг тарафга қаратилса бу ҳолат фаолият жараёнидаги ҳамда чап тарафга қараган бўлса кўпроқ ўй фикр,қаттиқ дидига нисбатан ҳимоя сифатида талқин қилинади.
Умумий энергия. Умумий энергияни баҳолаш ўйлаб топилган ҳайвон ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун ишлатилган деталлар, тана, бош, дум, қанот миқдорига қараб амалга оширилади. Таркибий қисмлар ва элементлар (энг зарурларидан ташқари) қанчалик кўп бўлса, энергия шунчалик кўп ҳисобланади. Лекин бунинг акси бўлса, бу энергияни тежаш, организмнинг астениклигини, ўткир соматик касалликлардан далолат беради. Бу белгиларни чизиқ характери - заиф - турсимон чизиқлар, Қаламни босмасдан, қоғоз устида шунчаки юргизиш орқали тасдиқлаши мумкин;
Чизиқлар қалин ва босиб чизилган бўлса, бу энергия тарзида эмас, балки хавотирланиш сифатида баҳоланади. Бунда айниқса, қаттиқ босиб чизилган, ҳаттоки варақнинг орқа тарафидан кўриниб турган чизиқларга эътибор қаратилиши лозим. Бу, яъни расм чизаётган қўл мускулларининг юқори тонуси - кучли хавотирланишдан дарак беради. Шу билан бирга расмдаги қайси детал, қайси тимсол шундай акс эггирилганлигига диққат қилиш зарур, чунки улар ёрдамида хавотирланиш нима билан боғланганлигини аниқлаш мумкин.
Мазмуни ва мавзуси жиҳатидан ҳайвонлар хавф солувчи, нейтрал турларга ажратилиши мумкин (масалан арслон, бегемот, бўри ёки қушлар, чумоли ва олмахон, ит, мушук кабилар) бу ҳолда чизилган ҳайвонлар расми - расм чизаётган шахс намоёидаси; ўзини расмдаги ҳайвон билан идентификациялаш; ўз шахси ва менига муносабат, ўзининг мавқеи ҳақидаги гасаввурлар сифатида баҳоланади.
Инсонга ўхшатиб чизилган икки оёқ, одамларга ўхшатиб кийинтириш, - ҳайвон юзи одамникига ўхшаш қилиб, оёқ ёки панжа қўл сифатида тасвирланса - бу инфантиллик эмоционал жиҳатдан етук эмасликдан далолатдир.
Агрессивлик даражаси - расмдаги бурчаклар характери, миқдори на жойлашуви орқали ифодаланади. Бунда бурчаклариинг тасвирдаги бошқа деталлар билан алоқаси аҳамиятли эмас. Айниқса - тирноқ, тиш, тумшуқ каби агрессия тимсолларига эътибор қаратиш зарур. Шунингдек сексуал белгилар, айниқса, инсонга ўхшаш фигурадаги кўкрак елин ва шунга ўхшаш элементларга эътибор бериш лозимки, улар инсоннинг жинсга нисбатан муносабатини билдиради. Айлана фигураси (айниқса ичи бўш) ички дунёнинг сирлилиги, ёпиқлиги, одамовилиги атрофдагиларга ўзи ҳақида маълумот беришни истамасликни ифодалайди. Бунақа расм одатда таҳлил қилиш учун етарли маълумот бера олмайди. Шу билан бирга "ҳайвон" танасига механик қисмлар ўрнатилишига ҳам эътибор бериш талаб қилинади. Масалан, ҳайвон оёқлари ўрнига трактор ёки танк занжирини чизиш, 3 та оёқ; бош қисмига винт, кўз ўрнига электр лампочкаси, танага турли клавиш, антенналар ўрнатиш кўпроқ шизофрения билан касалланганларда кузатилади.
Инсоннинг ижодий имкониятлари одатда фигурадаги элементларнинг ўзига хослиги, унинг мураккаб тузилишга эгалиги билан белгиланади. "Тайёр", мавжуд ҳайвонларнииг элементларидан ташкил топган расм, масалан, қанотли мушук патли балиқ, панжали ит - ижодийликнинг мавжуд эмаслиги сифатида талқин қилинади. Фигурани қўришда тайёр қисмлардан эмас, балки турли элементлардан фойдаланиш оригиналлик ифодасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |