9 жилд ЭГАЛИ ЮРТ ЭРКИНИ БЕРМАС
Босқинчи тўдаларнинг тажовузлари ҳақида гапирганда, шунга ҳам эътибор бериш керакки, уларнинг яна бир мақсади – гиёҳванд моддаларни ўтказиш учун йўллар - коридорлар очиш ва бу коридорларни ҳимоялашдан иборат бўлган. Бу ҳам уларнинг биринчи даражали режаларига кирган. Нега деганда, бугунги кунда дунёда етиштирилаётган гиёҳванд моддаларнинг 60-70 фоизи айнан Афғонистонга тўғри келмоқда. Ва шу наркотикларни тарқатиш, харидорларга етказиб бериш ҳисобидан миллион ва миллиард доллар мўмай пул топаётгани бугун халқаро жамоатчиликка яхши маълум. Яна бир савол туғилади: бу ёвуз тўдалар бизнинг ҳудудимиз ва Қирғизистонга қаердан суқилиб киряпти38?
Биринчидан, биз миналарни ўз ҳудудимизга жойлаштиряпмиз. Иккинчидан, чегара заставаларини қуриш мумкин бўлмаган, бориш қийин довонларгагина миналар жойлаштиряпмиз. Масалан, тўрт километр баландликда застава жойлаштириш учун мутлақо шароит йўқ. Биз наркотик моддалар ташиладиган йўлак бўлиб қолган дараларнигина миналаштиряпмиз. Сир эмас, ўтган йили юртимизга бостириб кирган кимсалар, айни наркойўлак очиб олиш истагида эди. Диний ва бошқа турдаги шиорларнинг ҳаммаси - ниқоб, парда, холос39.
Афғонистонда етиштирилаётган 70 фоиз оғу, героинни ташқарига чиқаришга уринмоқдалар. Модомики шундай экан, улар наркойўлаклар доимо ишлаб туриши учун пулни аямайдилар. Шу сабабли асабий ҳолат, тўғрироғи, кескин вазият вужудга келтирилмоқдаки, бундай шароитда наркотик моддаларни ўтказиб олиш осонроқ бўлади40.
Айни вақтда радикал диний экстремизм, жангари ислом босқинчилиги ҳам борлигини тан олмоқ керак. У ерда минглаб ана шундай оқимлар бор. Бироқ буларнинг ҳаммаси, аслида, ниқобдан бошқа нарса эмас, ҳаммасининг негизида наркотик моддалар ётади41.
Бу жуда амалий, умуман олганда, жуда жўн мақсад. Ана шу мақсадга Афғонистон билан чегарадош давлатлар ҳудуди орқали эришмоқчи бўладилар. Ўзингиз ўйлаб кўринг, улар Хоруғ ва бошқа шаҳарлар, Тавилдара, Бадахшон орқали Қирғизистонга ўтиладиган йўллардан фойдаланмоқдалар. Менда наркокурьерлар у ёқдан бу ёққа изғиб турган барча чегара нуқталари аниқ белгиланган харита бор42.
Наркокорчалон эса қаердадир, Лондондами ёки Парижда ўтирибди, унинг югурдаклари у ёқдан бу ёққа бориб келмоқда. Шу сабабли мазкур мулоҳазаларга
асосланиб фикр юритадиган бўлсак, ҳозир биз ҳудудимиз орқали доимий йўлаклар ҳосил қилиш мақсадидаги уринишлар бундан кейин ҳам давом этиши мумкинлигини ҳисобга олишимиз, бунга қаршилик кўрсатишга шай туришимиз лозим43.
Шундай савол беришим мумкин: ўтган йилги воқеалар такрорланадими, яна суқилиб киришадими? Мен фолбинлик қилмоқчи эмасман. Бултур бўлиб ўтган Минск учрашувида МДҲ давлатларининг барча бошлиқларига шу мазмундаги саволни бердим44.
10 жилд
Шу нуқтаи назардан қараганда, вилоятда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошгани, жумладан, қасддан одам ўлдириш, гиёҳвандлик, уюшган жиноятчилик билан боғлиқ жиноятлар кўпайиб бораётгани ғоят ташвишлидир45.
Кадрлар билан ишлаш, уларни танлаш масалаларига келганда, таассуфки, Самарқандда бошқа баъзи вилоятларга нисбатан кадрлар салоҳияти анча юқори бўлишига қарамасдан, бу имкониятдан ҳам оқилона фойдаланилмаяпти. Вилоятда раҳбар кадрларни тез-тез алмаштириш ҳолатларига барҳам берилмаяпти. Муносиб кадр танланмаслиги натижасида айрим лавозимлар бир неча ойлаб бўш қолмоқда46
Do'stlaringiz bilan baham: |