ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК - МАМЛАКАТЛАРИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИДИР Ҳозирги кунда халқларимизнинг жисмоний ва маънавий саломатлигига хавф солиш билан боғлиқ масалалар кўндаланг бўлиб турибди. Мен ҳақиқий хавфга айланган бангфурушлик муаммосини назарда тутяпман. Ташкилотимиз доирасида наркотик моддалар етиштириш, ишлаб чиқариш, мамлакат орқали олиб ўтиш ва истеъмол қилишга қарши минтақа дастурини ишлаб чиқишимиз керак16.
Кези келганидан фойдаланиб, шу ерда ҳозир бўлган ва делегациялари 3-4 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган халқаро семинар-конференцияда иштирок этганларга миннатдорлик билдирмоқчиман17.
Тошкент учрашуви чоғида қабул қилинган "Наркотик воситалар, психотроп моддаларни ғайриқонуний ишлаб чиқариш, сотиш, суиистеъмол қилиш устидан назорат қилиш соҳасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум" фақат кенг кўламли, мувофиқлаштирилган халқаро саъй-ҳаракатларгина XX асрдаги бу хавфли иллат тарқалишига чек қўйиши мумкинлигидан далолат беради18.
5 жилд Биз Брюсселда НАТО бош котиби Х. Солана билан бўлган учрашувимизни жуда муваффақиятли ўтди, деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистон "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастури иштирокчисига айланганидан сўнг биз бу ташкилот билан самарали ҳамкорлик қилмоқдамиз19.
Музокаралар жараёнида минтақамиздаги тинчликни сақлаб қолиш, Афғонистондаги можарони сиёсий воситалар билан бартараф этишга қаратилган ташаббусларимиз тўла англаб етилди ҳамда қўллаб-қувватланди20.
Ўзбекистон 1996 йилда Европа Иттифоқи билан бир қанча муҳим халқаро ва ҳукуматлараро битимларни имзолади. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги оралиқ битими ҳам бор. Бу ҳужжат июнь ойи-да Флоренцияда имзоланган Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик ҳақидаги битимнинг мантиқий давоми бўлиб, сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар қўшма лойиҳаларни бугунги куннинг ўзидаёқ амалга ошириш имконини беради21.
Европа Иттифоқи комиссияси раиси жаноб Ж. Сантер билан Марказий Осиё давлатлари ҳамда Европа тузилмаларининг наркотик моддалар тарқатилишига қарши биргаликдаги ҳаракатлари ва бумақсадларда ТАСИС дастури доирасидаги лойиҳалардан фойдаланиш зарурлиги хусусида эришилган битимларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашни истардим22.
Шу муносабат билан биз Европа Иттифоқининг наркотик моддаларни тайёрлаш ҳамда ўз мамлакатлари орқали олиб ўтилишининг олдини олишда Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш ҳақида шу йил 14 декабрь куни Дублинда қабул қилинган қарорини юксак баҳолаймиз23.
Бугунги кунда Афғонистон халқаро террорчиликнинг, қурол билан савдо-сотиқ қилишнинг хавфли манбаига, жаҳон бозорига асосан гиёҳванд моддалар етиштириб берувчи мамлакатлардан бирига айланди. БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда йилига икки ярим минг тоннадан зиёд гиёҳванд моддалар етиштирилади ва турли йўллар билан дунёнинг кўплаб минтақа ва мамлакатларига тарқатилади. Афғонистон бугун бутун Марказий Осиё минтақасидаги, бутун дунёдаги ўта хавфли қарама-қаршилик ва портлашларнинг манбаидир. Буни кўплаб давлат ва халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тушуниб ета бошлади24. Бизнинг имонимиз комилки, Афғонистондаги урушни фақат бир шартга амал қилгандагина тўхтатиш мумкин: Афғонистоннинг ички ишларига ҳеч ким аралашмаслиги керак. Ва биринчи навбатда Афғонистонда бир-бирига қарши курашаётган гуруҳларга ажал қуроллари етказиб беришни тўхтатиш лозим. Қурол-яроғ етказиб бериш давом этар экан, Афғонис-тондаги урушни тўхтатиб бўлмайди. Айни шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашига Афғонистонга қурол олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги таклиф билан чиқди. Ўзбекистоннинг бу таклифи амалда барча буюк давлатлар, Европа парламенти, жафокаш афғон заминида биродаркушлик урушининг тўхтатилишига, тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига тилда эмас, амалда манфаатдор бўлган яна кўплаб мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланди25. 6 жилд Ўзбекистон ЭКО ташкилоти таркибида наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича махсус мувофиқлаштириш органи ташкил этилганини маъқуллайди. Бундан ташқари, ЭКО доирасида бу соҳадаги ҳамкорликнинг янги, янада таъсирчан шаклларини назарда тутган аниқ мақсадга қаратилган комплекс дастурни ишлаб чиқиш лозим26. Афғонистон билан Тожикистонда чўзилиб кетган минтақавий можаролар салбий ҳодисаларни келтириб чиқармоқда, чегарадош давлатлар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Бу салбий ҳодисалар ҳақида гапирганда, қонунга хилоф равишда наркотик моддалар олиб ўтилиши, халқаро терроризм ва қурол-яроғ контрабандаси каби муаммоларга ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Маълумки, вайронгарчилик ва сиёсий тартибсизлик шароитида уруш ҳаракатларини олиб бориш оддий аҳоли учун асосий юмушгина эмас, балки омон қолиш усули ҳам бўлиб қолмоқда27. Айни пайтда Афғонистондаги можарода қатнашаётган гуруҳлар учун наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш қурол-яроғ харид қилиш ва бойлик орттириш учун пул топишнинг энг қулай воситасига айланмоқда. Турли халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТ таҳлилига кўра, Афғонистон қорадори хом ашёсини тайёрловчи дунёдаги етакчи давлатлардан биригагина эмас, балки наркотик моддалар олиб ўтиладиган энг йирик базага ҳам айланиб қолди. Бу макон орқали наркотик моддалар тобора кўпроқ миқдорда Марказий Осиё давлатларига ва сўнгра Ғарбга етказилмоқда. Табиийки, уларнинг бир қисми бизнинг минтақамизга "сингиб кетмоқда". Бу эса жиноятчиликнинг ўсишига, ёшларнинг бузилишига, ҳатто миллатнинг генофонди айнишига сабаб бўлади28.
7 жилд Вилоятда жиноятчилик ўсиб бормоқда. Қасддан одам ўлдириш, унга суиқасд қилиш қарийб 5 фоиз, номусга тегиш 31 фоиз, мулкни ноқонуний ўзлаштириш ва талон-торож қилиш 51 фоиз, безорилик 7 фоиз, гиёҳвандлик жиноятлари 36 фоиз ошган29. Ички ишлар ходимлари томонидан жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ҳамда ҳал қилишда қонунчилик талабларини қўпол бузиш, жиноятларни қасддан ҳисобдан яшириш ҳолатлари мавжуд. 1995 йилда 45 та, 1996 йилда 51 та, 1997 йилда 45 та ва жорий йилнинг тўрт ойи мобайнида эса 22 та жиноят турли усуллар билан ҳисобдан яширилган30. Вилоятда вазиятни сунъий равишда юмшатиб кўрсатиш мақсадида ўта оғир ва оғир жиноятлар енгил жиноятлар сифатида рўйхатдан ўтказилиб, тергов қилинган. 1996 йилда вилоят ички ишлар идораларининг 11 нафар, 1997 йилда 15 нафар ходими жиноят содир этган. Шу йилнинг ўтган 4 ойида 7 ходим жиноятга қўл урган. Ўтган йилда вилоят ички ишлар бошқармасининг 8 нафар, солиқ бошқармасининг 3 нафар ва божхона бошқармасининг 5 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган31. Бу кимсаларнинг аксарияти мансабини суиистеъмол қилиш ва таъмагирлик билан боғлиқ жиноятлар содир этган. Жумладан, Питнак шаҳар ички ишлар бошқармаси ходими, милиция капитани Т.Мадримов 300 минг сўмга гиёҳванд модда сотаётган пайтида қўлга олинган. Унинг уйидан 26 килограмм афюн топилган. Гурлан тумани давлат солиқ инспекциясининг инспектори Б.Умаров "Комплекс-Гурлан" масъулияти чекланган жамият таъсисчиси К.Собировдан 150 минг сўмни пора тариқасида олган, божхона инспектори Б.Абдуллаев ва Р.Бобожоновлар 1998 йилнинг 21 октябрь куни "Тошкент-Волгоград" поездида йўловчилардан юкларни божхона кўригидан ўтказмаслик эвазига 6 минг сўм пора олаётган пайтида ушланиб, ҳибсга олинган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин32. Юртимизда, жумладан, Хоразм воҳасида яшаётган одамларнинг тақдирини ҳал қилишда, уларнинг орзу-умидлари рўёбга чиқишида раҳбарларнинг ўрни ва таъсири беқиёс, дея таъкидлади Президент. Бизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётимизда раҳбарнинг масъулияти, нафақат масъулияти, балки раҳбарнинг фидойилиги, нафақат фидойилиги, балки раҳбарнинг инсоний фазилатлари алоҳида аҳамиятга эга. Лекин барча раҳбарлар ҳам шу масъулиятни, халқ билдирган шу ишончни етарли даражада ҳис этяпти, деб бўладими? Хоразм аҳлининг ажойиб шеваси, бетакрор санъати, ўзига хос ва ўзига мос хусусиятларидан иборат бўлган, бир сўз билан айтганда, ўзига ғоят ярашадиган хоразмча бир муҳити бор. Бошқалар бунга катта ҳавас билан қарайди33.