Бошқарувнинг асосий функциялари
1-жадвал
№
|
Асосий функциялар
|
Функцияларнинг мазмуни ва зарурияти
|
1
|
2
|
3
|
1
|
Режалаштириш
|
бошқарувнинг асосий ва дастлабки функциясидир. Ҳар қандай бошқариш режа тузишдан бошланади.
Бу режада:
бошқарув мақсадлари ва вазифалари, уларни реализация қилиш муддатлари белгиланади;
вазифаларни амалга ошириш усуллари ишлаб чиқилади;
халқ хўжалиги буғинларининг ўзаро алоқалари ўрнатилади.
Режалаштиришнинг умумийлик хусусияти шундаки, бунда хар бир бошқарув ходими ўзининг шахсий ишини режалаштиради, ўз иш жойининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқади, режаларнинг қандай бажарилаётганини назорат қилишни уюштиради.
|
2
|
Ташкил қилиш
|
Бошқарув объекти доирасида барча бошқарилувчи ва бошқарувчи жараёнларнинг уюшқоқлигини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан ташкил қилиш ташқи ва ички шарт-шароитларнинг ўзгариб туришига қараб амалдаги тизим таркибини такомиллаштириш ёки янгисини тузиш демакдир.
Бу функция жорий ва стратегик режаларнинг ижросини таъминлаш бўйича биринчи қдамдир.
|
1-жадвал давоми
1
|
2
|
3
|
3
|
Мувофиклашти-риш ва тартибга солиш
|
* Режалаштириш бошқаришнинг стратегияси ҳисобланса, мувофиқлаштириш бошқаришнинг тактик масалаларини ҳал қилиб беради.
Бу функциянинг асосий вазифаси алоқалар ўрнатиш йўли билан бошқариладиган тизимнинг турли қисмлари ўртасида келишиб иш олиб боришни таъминлашдир. Мувофиқлаштириш маблағларни тежаш мақсадида бошқарувдаги параллелизм (такрорлаш)ни бартараф қилиш имконини беради. Шунингдек, у турли тармоқлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш йўли билан нисбат ва мутаносибликни, ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги муносабатни ўрнатади.
* Тартибга солиш мувофиқлаштиришнинг давоми бўлиб, у содир бўлиб турадиган оғишларни бартараф қилиш йўли билан ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишни мақсад қилиб қўяди. Унинг ёрдами билан вужудга келиши эҳтимол тутилган оғишларнинг олди олинади.
|
4
|
Назорат
|
Бу функциянинг мақсади “тутиб олиш”, “айбини очиш”, “илинтириш” эмас, балки бошқарув объектида содир бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиш, текшириш, таҳлил қилиш ва маълум тартибда шу объект фаолиятини ўз вақтида созлаб туришдир. Назорат ўрнатилган меъёрий ҳужжатлардан, режалардан оғишларнинг жойи, вақти, сабаби ва хусусиятларини аниқлаш имконини беради.
Таъсирчан назоратни ташкил қилиш ҳар бир раҳбарнинг функционал ишидир. Мунтазам назорат йўқ жойда юксак пировард натижаларга эришиб булмайди.
|
Бошқарув функциясини туркумлашнинг иккинчи ёндашувида бошқариш ишини аниқ ижрочилар бўйича тақсимлашга устиворлик берилади. Бунда бир бутун аниқ функциялар тизими ажратилади. Масалан, замонавий ғарб фирмаларида ишлаб чиқаришга оид 20-25 тадан кам бўлмаган функциялар фарқланади. Булар қуйидагилардир:
асосий ишлаб чиқаришни бошқариш;
қўшимча ишлаб чиқаришни бошқариш;
ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришни бошқариш;
маркетингни бошқариш;
молиявий бошқариш;
сифатни бошқариш;
меҳнатни бошқариш;
ходимларни бошқариш;
инновацияни бошқариш ва ҳоказо;
Бундай ҳолда ишлаб чиқаришни бошқариш фаолиятининг айрим турлари ва соҳалари алоҳида ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |