Оммавий
ахборот воситалари
қонунчилигининг таҳлили
Умумий кузатишлар
Ушбу брифинг бошида, Article 19, барча оммавий ахборот воситаларини (босма ва
радиоэшиттириш ва интернет-медиа) тартибга солувчи қонунларни битта қонун
ҳужжатларининг доирасида кўриб чиқишга интилади, чунки улар сўз эркинлиги ва
ахборот эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш эмас, балки кўпинча ҳукумат учун ҳаддан
зиёд чекловлар воситаси бўлиб келмоқда. Кўпгина демократик мамлакатларда
махсус медиа қонуни йўқ (аудиовизуал ахборот воситаларини тартибга солиш
бундан
мустасно), хусусан оммавий ахборот воситаларини яратиш ва улардан фойдаланиш
тўғрисидаги қонунлар ҳақида алоҳида қонун йўқ. Улар одатдаги тижорат
фаолияти
деб қаралади, шунинг учун улар алоҳида эмас, балки фуқаролик ва савдо кодекслари
каби умумий тадбиқ этиладиган қонунлар орқали тартибга солиниши керак. Оммавий
ахборот воситалари учун матбуотни яратиш тартиби ҳар қандай солиштирадиган
бизнес учун бир хил. Бу, матбуот нашр этадиган нарсалар ҳақида ҳеч қандай
чекловлар йўқ дегани эмас. Мисол учун, зўравонлик ёки камситишни келтириб
чиқарадиган, жинсий эксплуатация қилишни ёки товар белгисини бузаётган
таркибга
нисбатан тақиқларни деярли ҳар бир мамлакатда топиш мумкин. Аммо демократик
мамлакатларда бу қоидалар, одатда, муайян қонунларда эмас, балки умумий
қонунларда ҳам мавжуд. Демократик жамиятда матбуотнинг инструментал аҳамияти
ҳисобга олган холда, журналистлар ва уларнинг нашрлари оддий одамларга
қараганда ўз-ўзини ифода қилиш ҳуқуқига нисбатан қаттиқроқ чекланиши керак эмас.
Оммавий Ахборот Воситалари ҳақидаги Қонуни мазмуни жиҳатидан муаммоли эмас.
Шунингдек Article 19, Конунда оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги кафолати,
ахборотдан
фойдаланиш эркинлиги, ўзбошимчалик билан қабул қилинган қарорлар
ёки оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига аралашиш тақиқлари (Оммавий
Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунининг 5-моддаси) каби баъзи ижобий
хусусиятлар мавжудлигини хамда буни давлатнинг оммавий ахборот
воситаларини
қўллаб-қувватлаш мажбурияти сифатида (“Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисида”
ги Қонуннинг 51-моддасида 2018 йилги апрелдаги ўзгаришлар) қайд этади. Шу билан
бирга, бундай қонунчиликнинг мақсади ва оқибати оммавий ахборот
воситаларининг
эркинлигини кафолатлаш ва сўз эркинлигини мустаҳкамлаш эмас, аксинча, оммавий
ахборот воситаларини ҳар қандай шахс ёки бизнесга нисбатан қўлланиладиган
умумий қонунлардан ташқари назорат қилиш учун қўшимча механизмлар яратиш
масаласи бўлиб қолмоқда.
Article 19, Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунни қўлланилишини
қисман бекор қилиш ёки камида қисқартириш учун эҳтиёткорлик билан кўриб чиқиш
зарур деб ишонади. Биз ўйлаймизки бунга эришса бўлади, чунки босма оммавий
ахборот воситалари ҳеч қачон қонуний вакуумда бўлмайди. Чехия, Словакия,
Венгрия, Руминия ва Болгария сингари баъзи Шарқий Европа
мамлакатларининг
мисоллари шуни кўрсатадики, ҳатто оммавий ахборот воситаларига эга бўлмаган ёш
демократиялар ҳам оммавий ахборот воситалари қонунларига ўхшаш қонунга
муҳтож эмас.
Шунинг учун, Қонуннинг мавжудлигининг маъноси қайта кўриб чиқилиши керак.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Фзбекистон ўз фикрини ифодалаш эркинлиги
борасидаги қонунчиликни тезкор ва ҳар томонлама кўриб чиқиши ва уни инсон
ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга тўла мувофиқлигини келитириши лозим.
Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунининг қайта кўриб чиқилиши бундай
қайта кўриб чиқилишнинг бир қисми бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: