Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича



Download 3,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/61
Sana26.03.2022
Hajmi3,14 Mb.
#510859
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
4.1-мажмуа-тарих

Таянч иборалар:
инновaция, технология, эвристик, тьютор, эдвайзер, 
фасилитатор, модератор

интеграция, анъанавий таълим, замонавий таълим, 
интерфаол таълим, компетенция, компетентлик, ДТС, стандарт. 
 
1.1. Таълимда компетенциявий ѐндашувнинг вужудга келиши 
тарихига оид маълумотлар
Таълимда компетенциявий ѐндашувнинг вужудга келиши тарихига оид 
материалларни таҳлил қилинса, унинг ривожланиш тарихини шартли равишда 
тўрт даврга бўлиш мумкин: 
Биринчи босқич 
(1960—1970 йиллар). Бу даврда илк бор ―компетенция‖ 
ва ―компетентлик‖ сўзлари илмий адабиѐтларга кириб кела бошлади. Шу 
даврдан бошлаб тил ўрганиш назарияси йўналишида Д.Хаймс томонидан, 
―коммуникатив компетентлик‖ тушунчаси илмий муомалага киритилади. 
Иккинчи босқич 
(1970—1990 йиллар). Бу даврда фан назарияси ва 
амалиѐтида, бошқаришда касбий маҳорат, раҳбарлик қилишда, менежментда, 
мулоқот қилишни ўрганишда компетенция (компетентлик) категориялари 
ишлатила 
бошланди, 
―ижтимоий 
компетенция 
(компетентлик)‖ 
тушунчаларининг мазмуни ишлаб чиқила бошланди. Бу давр шуниси билан 
характерлики компетентликнинг турли кўринишларида ―тайѐр бўлмоқ‖, 
―лаѐқат‖ категорияларининг тақдим этилиши, шунингдек, ―жавобгарлик‖, 
―ишонч билан‖ каби психологик сифатларни қайд қилиниши эътиборни жалб 
қилади. 
Ж.Равеннинг 1984 йилда чоп этилган ―Замонавий жамиятда 
компетентлик‖ номли асарида компетентликка кенг таъриф берилади. Бу 
шундай ҳодисаки, ― у жуда кўп миқдордаги компонентлардан ташкил топган 
бўлиб, улардан кўпчилиги бир-бирига нисбатан мустақилдир...., айрим 
компоненталар кўпроқ когнитив соҳага тегишлидир, бошқалари – эмоционал 
соҳага тегишли. Бу компоненталар ўз-ўзини самарали бошқаришда бир-бирини 


21 
тўлдириши мумкин‖, дейди. 
Учинчи босқич 
90-йиллардан бошланади. Бу даврда компетентликни 
илмий категория сифатида таълимда нисбатан қўллаш бўйича тадқиқот ишлари 
бажарилди. А.К.Маркованинг (1993-1996й) ишларида меҳнат психологияси 
контекстида касбий компетентлик махсус предмет сифатида ҳар томонлама 
қаралади. Бу даврда шунингдек, ўқитувчи компетентлигига тегишли бўлган 
ишлар 
Л.М.Митина, 
Л.А.Петровской, 
Н.В.Кузьмина, 
Л.П.Алексеева, 
Н.С.Шаблигина ва бошқалар томонидан ѐритилади. Мазкур ѐндашув 
ривожланишининг учинчи босқичининг яна бир жиҳати шундаки ЮНЕСКО 
материаллари ва ҳужжатларида таълимдан кутиладиган натижа сифатида бир 
қанча компетенциялар ажратиб олина бошланди. 

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish