Математика ақл ва заковат



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/57
Sana05.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#530750
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
математика методика

 Математик тасаввурларни таркиб 
топтиришда болаларни буюмларнинг 
катталиклари билан таништириш 


67 
Математик тасаввурларни таркиб топтиришда 
болаларни предметларнинг катталиклари билан 
таништирувчи масалалар маълум ўринни эгаллайди.
Ҳар қандай предметга тўғри ва тўла 
характеристика беришда предмет катталигининг аҳамияти унинг бошқа асосий 
хусусиятларининг аҳамиятидан кам эмас. Таққослаш асосидагина предметнинг 
катталигини таърифлаш мумкин.
Масалан: лента узун, қисқа, кенг ёки ингичка (тор бўлиши мумкин: 
сакрагич эса узун ёки қисқа бўлиши мумкин. Шу билан бирга кузатишлар ва 
махсус 
текширишлар 
кўрсатмоқдаки, 
мактабгача 
ёшдаги 
болалар 
предметларнинг катталикларини аниқлашда “катта-кичик”, “ортиқ-кам” 
сўзларидан фойдаланишни афзал кўрадилар. Бунинг сабаби, биринчидан, 
болаларни предметларни алоҳида узунликларини (узунлиги, кенглиги, 
баландлиги, дифференциаллаштира олмасликлари, улар орасида ўлчамлик 
муносабатларини ўрната олмасликлари ва уларнинг ҳар бирини, сўзлар билан 
аниқлай олмасликлари, иккинчидан, ўзлари кўпинча катталикнинг аниқ 
таърифи ўрнига жуда умумий бўлган катта-кичиклик терминларини 
ишлатадилар.
Катта-кичиклик нарсаларнинг фазовий белгиларидан энг умумийси 
уларнингбир-биридан фарқланувчи белгисидир. Ҳар бир ҳажмли нарса ҳақида 
гапирганимизда, биз катта ёки кичик нарса тўғрисида сўзлаймиз. Бундан 
ташқари, 
нарсанинг 
учта 
ўлчами 
— 
бўйи, 
узунлиги, 
эни 
(қалинлиги,баландлиги) бўлади. Ана шу ўлчамларни билган ҳолдагина нарсани 
узун ёки қисқа, кенг ёки тор, баланд ёки паст дейиш мумкин.
Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, буюмларнинг ҳажми (баландлиги, 
ранги, пастлиги, эни) ўзгаргани билан стол ёки стулнииг номи ўзгармайди. 
Стол столлигича, стул стуллигича қолади. Агар биз сонларни оладиган бўлсак 6 
сони 5 сонидан катта, фақат 5 дан эмас балки 4,3,2,1 дан ҳам катта. 3 сони эса 
фақат 4 сонидан кичик эмас балки, ундан юқори сонларнинг ҳаммасидан кичик.
Таълимга политехник таълим элементларининг киритилиб борилиши 
муносабати билан нарсаларнинг катта — кичиклиги ҳақидаги билимлар 
алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун мактабгача ёшдаёқ болаларда
катта - кичиклик ҳақида тасаввурни таркиб топтириш зарурдир.
Катта-кичиклик ҳақидаги билимлар нарсаларни 
бевосита идрок қилиш процессида аниқланади. 
Нарсаларнинг катта-кичиклигини идрок қилиш 
мураккаб процесс бўлиб, у кўриш, сезиш ва ҳаракат 
анализаторларининг фаолияти асосида амалга 


68 
оширилади. Катта кичикликни идрок қилиш у ҳақидаги сўзни ҳам ўз ичига 
олади. Яъни нарсаларнинг катта-кичиклиги икки томонлама: нарсаларининг 
идрок қилаётган ҳақиқий катта-кичиклиги ва сўз билан айтиладиган катта- 
кичикликни айтиш орқали баҳоланади.
Катта - кичиклиги турлича бўлган нарсаларни болалар илк ёшлигиданоқ 
ажратиб олиши мумкин. Бу ёшидаги болалар «катта» ва «кичик» деган 
тушунчаларни ўзлаштириб оладилар, лекин катта кичикликнинг бошқа 
белгиларини ҳали ажрата олмайдилар. “Катта” ёки “кичик” деган умумий ном 
остида нарсаларнинг эни, узунлиги, баландлиги, қалинлигига тегишли бўлган 
барча нарса тушинилади.
Масалан, бир шароитда бола бир неча коробка ичидан биттасини энг узун 
деб олса, бошқа шароитда ҳам, каробка бу гал бошқаларига қараганда баланд 
бўлсада, уни “узун” деб атайверади.
Шундай қилиб, нарсалар турли ўлчамларини ажратишда болалар 
қийналадилар. Болалар сонларни таққослаш мобайнида катта-кичик ҳақидаги 
тушунчаларни осон ўзлаштирадилар. Катта 
мактабгача ёшдаги болалар аниқ нарсаларни 
таққослаб, уларнинг ўлчамларини ажратишлари 
мумкин, лекин бу ҳар бир нарсанинг ўлчамини 
алоҳида ҳолда ажрата олмайдилар. М: болалар 
нарсанинг юқори текислигини кўпинча ундан 
баландлиги деб биладилар, узунлиги ўрнига эса 
одатда нарса баландлигини ёки унинг энини 
кўрсатадилар.

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish