Математика ақл ва заковат



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/57
Sana05.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#530750
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57
Bog'liq
математика методика

Сон-саноқ
. Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитиш ўзига хос хусусиятга 
эга. Мактабгача ёшида ечилиши керак бўлган вазифалар ҳал қилинмаса, 
мактабда ўқитиш муваффақиятли бўлмайди. Бу вазифалардан бири аниқ 
билимлар ва тафаккур усулларидан абстракт билим ва усулларга ўтишдан 
иборат. Бу хил ўтиш савияси, айниқса, математика ўқитиш учун зарурдир. 
Бундай савиянинг бўлмаслиги ёки етарли бўлмаслиги икки томонлама 
қийинчиликка олиб келади. Бир томондан, мактабгача ёшидаги болалар 
кўпинча мактабга мавҳум математик усулларни эгаллаган ҳолда келадилар, 
буларни бартараф қилиш жуда қийин бўлади. Иккинчи томондан, болалар 
мактабда абстракт билимларки эгаллар эканлар, кўпинча уларни формал, асл 
мазмунини тушуниб етмаган ҳолда ўзлаштирадилар. Шунинг учун ҳам аниқ 
шарт-шароитларда математик билимларни қўлланиш имконияти жуда 
чекланган бўлади. Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болаларни 
ўқитишнинг муҳим вазифаси математик абстрактлашлар билан аниқ борлиқ 
орасидаги боғлиқликни таъминлайдиган билим ва ҳаракатларнинг оралиқ 
савиясини шакллантиришдан иборат бўлиши керак. 
Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, мактабгача ёшдаги болаларга 
математика ўқитишда ўтиш савияси мазмуни қуйидагилардан иборат: 


48 
Биринчидан, 
шундай 
фаолият 
ва 
масалаларни ўзлаштириш керакки, уларда 
математик 
операцияларни 
қўллашнинг 
зарурлиги болаларга яққол кўриниб туради. 
Бу бир томондан, боланинг амалий фаолияти 
билан бевосита боғлиқ (тенглаштириш, 
таққослашга 
оид) 
масалалар, 
иккинчи 
томондан, уларга шундай шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни 
математик воситалардан фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб 
қўйилган икки тўпламни амалда тенглаштириш) амалга ошириш мумкин 
бўлмайди. 
Иккинчидан, муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, 
бу муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик 
объектларга ўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга 
киритиш ва шу асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик 
муносабатларини, қисм-бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини 
беради. 
Текшириш натижалари шуни кўрсатадики, математик операциялар 
мактабгача ёшда ўзлаштирилган шундай масалалар ва муносабатлар асосида 
киритилса ва қайта ишланса, математикани эгаллаш самаралироқ. бўлади. Ё 
ҳаддан ташқари аниқлик, ё математик билимларнинг формаллиги туфайли 
пайдо бўладиган қийинчиликлар мазкур ҳолда пайдо бўлмайди. 
Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитишда математик билимлар таркибини 
текшириш тенглик-тенгсизлик, қисм-бутун муносабатлари, билвосита 
тенглаштириш саноқ ва арифметик амалларни тўлиқ ва онгли ўзлаштириш учун 
асос бўладиган содда масалалар ва муносабатларнинг ўзидан иборат эканини 
кўрсатди. Бу муносабат ва масалаларни (уларнинг энг содда шаклларини) 
болалар 3 ёшдан бошлаб тушуна бошлайдилар. Улар бундай машғулотларга 
катта қизиқиш билан ёндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари 
(тенглик, қисм-бутун ва ҳоказо муносабатлари)ни ўйинларга кўчирадилар, 
турмушда амалий ишлар қилишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва 
тайёрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар. 
«Миқдор ва саноқ», «Катталик», «Геометрик шакллар», «Фазода мўлжал 
олиш», «Вақтга нисбатан мўлжал олиш». 
Энди ҳар хил гуруҳларда «Сон-саноқ» бўлими устида ишлаш услубияти 
ҳақида фикр юритамиз. 


49 
 
Болаларда миқдор ва сон саноқ ҳақидаги 
билимларни шакллантириш, санашга 
ўргатиш 
Ўқув йилининг бошида ўрта гуруҳ тарбиячиси болаларнинг кичик 
гуруҳда олган билимларини ёз давомида маълум даражада унутиб 
қўйганликларини сезади. Ўрта гуруҳга янги болалар ҳам келадилар.
5-6 машғулотни ўтилганларни такрорлашга бағишлаш ва болаларни янги 
материални идрок этишга тайёрлаш зарурлиги маълум бўлади. Асосан саноқни 
ўргатиш ва сонлар билан таништириш учун зарур бўлган тасаввур, кўникма ва 
малакалар мустаҳкамланади. 
Ўтилган мавзуни такрорлаш учун кичик гуруҳ дастурида тавсия этилган 
машқлардан бир оз мураккаблаштирилган ҳолда фойдаланилади. Машқлар 
дастурдаги топшириқларнинг 2-3 тасини бир 
йўла бажариш имконини беради. 
Болаларга 
тўплам 
ичидан 
айрим 
нарсаларни ажратиш ва нарсаларни тўпламга 
бирлаштириш машқ қилдирилади, улар ҳамма 
нарсалар учун умумий бўлган белгиларни ва 
нарсаларнинг фақат бир қисми учунгина хос 
бўлган умумий белгиларни ажрата олишга ўргатилади. Агар тарбиячи 
болаларнинг мазкур материални яхши ўзлаштирганликларини сезса, унда бир 
машғулот билан чекланиб қолиши мумкин. Акс ҳолда, бундай машқлар яна
машғулотнинг иккинчи қисмига киритилади. 
Болаларда теварак-атрофда турган якка (битта) нарсаларни ва нарсалар 
йиғиндиси (кўп)ни мустақил топа олиш кўникмаси мустаҳкамланади. Шу 
мақсадда ўрта гуруҳда кичик гуруҳдагига қараганда машқ бирмунча мураккаб 
вариантларидан 
фойдаланилади. 
Болаларга 
математик 
тушунчаларни 
шакллантиришда кўпроқ мустақиллик берилади, нимани қаердан излаш 
кераклиги, “Қаранг, қайси нарсалар кўп, қайсилари биттадан учрайди”, умумий 
кўрсатлар билан берилади. 
Болаларни фақат бир турдаги нарсаларни фикран бир гуруҳга бирлаш- 
тиришга, уларнинг барчаси учун умумий бўлган хусусият (буюмларнинг 
нимага мўлжалланганлиги ва бошқалар) асосида “тўплам ҳосил қилиш”га 
ўргатибгина қолмасдан, балки гуруҳни ташкил этувчи нарсаларнинг фақат бир 


50 
қисми учунгина умумий бўлган белгиларни ҳисобга олишга, яъни қисм 
тўпламни ажратишга ҳам ўргатилади. Масалан, педагог болалар диққатини 
дераза токчасида турган кўп ўсимликлар орасида баланд ва пастлари, катта ва 
кичик барглилари борлигига жалб этади ва ҳоказо. 
Бу даврда асосий эътибор икки тўпламнинг миқдорини қиёслашни машқ 
қилдиришга қаратилади. Болалар икки гуруҳнинг қайси бирида нарсалар кўп 
(кам)лигини ёки уларнинг бараварлигини айтишга ўргатилади. 
Тарбиячи уларга гуруҳларни амалий равишда таққослаш, устма-уст ва 
ёнма-ён қўйиш усулларини эслатади. 
Болаларни нарсаларнинг бошқа белгилари ичидан миқдори томонини 
ажрата билишга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Бунга мазкур ҳолда гуруҳнинг 
унчалик аҳамиятли бўлмаган белгиларини - гуруҳдаги нарсаларнинг ранги, 
катта-кичиклиги ва жойлашувини ўзгартириш орқали эришилади. 
Миқдорий тузилиши турлича бўлган тўпламлар билан ишлаш болаларда 
нарсалар сонини аниқ белгилаш заруратини ҳосил қилади. Саноқда 
ўзлаштириш учун шароит пайдо бўлади. 
Бу машғулотларда баъзи фазовий тасаввурлар аниқланади, ўнг чапни фарқлаш, 
нарсаларни чапдан ўнгга қараб ўнг қўл билан кўрсатиш, юқориги ва пастки 
(доскалар), чапдан ўнгга ибораларини тушуниш кўникмаси мустаҳкамланади. 
Болалар турли шакллар — доира, квадрат, учбурчакни сезиш, ҳаракат ва 
кўриш йўли билан текшириб кўришни машқ қиладилар, уларни ранг ва 
ҳажмларидаги фарқларга қарамасдан билиб олишни ўрганадилар. 
Болаларнинг ўлчам муносабатлари: узунроқ—қисқароқ, кенгроқ—торроқ, 
кўпроқ—камроқ ҳақидаги тасаввурлари ва тегишли муносабатларни аниқлаш 
учун ёнма-ён ва устма-уст қўйиш усулларидан фойдаланиш кўникмалари 
мустаҳкамланади. Биринчи машғулотлардаёқ болаларда бу кўникмаларга 
қизиқиш уйғотиш ва шуғулланиш малакасини ўстиришни давом эттириш 
муҳим аҳамиятга эга. 

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish