167. Ёзувнинг илк шакиллари ва тараккиёт боскичлари. Ёзув-муайян бир тилда қабул этилган ва кишилар ўртасидаги мулоқотга хизмат қиладиган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими. Ёзув тилдан анча кейин пайдо бўлган (товуш тили 400-500 минг йиллар илгари юзага келган, ёзувнинг пайдо бўлганига эса ИВ-В минг йиллар бўлган). Ёзув оғзаки тилга нисбатан иккиламчи, қўшимча алоқа воситаси бўлса-да, унга қараганда кўп афзалликларга эга. Тилнинг вазифаси ёзувсиз амалга ошиши мумкин эмас. Айниқса, тилнинг инсоният қўлга киритган тажриба-билимларни сақлаш ва авлодларга етказишдан иборат вазифаси бевосита ёзув орқали бажарилади.Кишилик жамияти яратган билим ва тажрибалар, кашфиётлар, сўз санъати дурдоналари ва бошқа қимматли ахборотларнинг барча-барчаси авлодлардан авлодларга ёзув орқали етиб боради.Расмли ёзув яъни пиктография ёзув яратиш йўлидаги биринчи қадам бўлган. Пиктографик ёзувни ибтидоий тасвирий санъат ичида юзага келган дейиш мумкин. Тошларга, суякларга, ғор деворларига ўйиб ишланган хилма-хил ҳайвонларнинг расмлари, умумий мазмунга бирлашувчи тасвирий лавҳалар – буларнинг бари пиктографик ёзувнинг асосларидир. Расмлар ёрдамида муайян фикр-ахборотни ифодалаш, юбориш мумкин эканлигини одамлар жуда қадимги даврларда англаб етганлар. Шунинг учун ҳам расмли ёзув (пиктография) дунёдаги мавжуд барча ёзувларнинг келиб чиқиши учун асос бўлган дейиш мумкин. Расмларнинг соддалашуви, уларнинг ўзлари ифода этган буюмларнинг номига, рамзига айланиши ва аста-секин бу рамзларнинг оғзаки тил билан доимий боғланиши ёзувнинг такомиллашиб боришини белгилаб беради.Энг қадимги ёзув тизимлари (Миср иероглифи, Шумер миххатлари, Хитой иероглифи) мил.ав. ИВ минг йилликнинг охиридан ИИ минг йилликларнинг бошларигача бўлган даврда шаклланган. Ёзув тизимлари дастлаб қадимги Шарқда вужудга келган. Ёзувнинг кейинги тараққиёт босқичи бўғин ёзуви бўлиб, у мил.ав. ИИ минг йилликларнинг ўрталарида пайдо бўлган. Тилдаги сўзлар сонига қараганда бўғинлар сони анча кам, шунинг учун ҳам бўғин ёзуви сезиларли даражада оз белгилар тизими билан иш кўради. Ҳарф-товуш ёзувининг шаклланиши, ёзув тараққиёти тарихида инқилоб бўлган.Бу йўналишдаги илк ёзув финикия ёзувидир. Финикия алифбосининг пайдо бўлиши инсоният учун ёзувни такомиллаштириш борасида олға қўйилган қадам бўлган. Биринчи марта соф товуш ёзуви, саноқли ҳарфлардан иборат мукаммал алифбонинг юзага келиши жамиятдаги ёзувни биладиган кишилар доирасини кенгайтириб юборган. Шунинг учун ҳам финикий ёзуви жуда тезлик билан бошқа халқлар орасида ҳам тарқалган. Бу жараён мил.ав. ИХ асрдан бошланган. Финикияликлар билан иқтисодий ва маданий алоқада бўлган қўшни халқлар мазкур ёзув билан танишиб, тез орада уни ўз тилларига мослаштириб олганлар. Ҳозирги кунда бизга маълум бўлган ҳарф-товуш тизимидаги ёзувларнинг 4/5 қисмидан кўпроғи финикия ёзувидан келиб чиққан.Шумерда (Месопотамия) мил.ав. ИВ минг йилликда михсимон иероглиф ёзуви кашф қилинган. Шумер ёзувлари суратли ёзувлар бўлиб, айтмоқчи бўлган фикр суръат шаклида акс эттирилган. Лекин суръатли сўзлар билан кўп нарсани ифода этиб бўлмаган ва у соддалаштирилиб понасимон миххат ёзуви кашф этилган. Миххат белгили ёзувлар 600 дан ортиқ бўлган. Миххат ёзуви Олд Осиёга кейинчалик Европа давлатларига кенг тарқалган.
168.Туркий халклар ёзувлари. Қадимги туркий тилларт.нинг энг қадимийси урхуненисей (туркруник) ёдгорликлари тили боʻлиб, унинг адабий варианти 7—9-асрларга тоʻгʻри келади. Руник битиклар Шарқда Лена дарёсидан Гʻарбда Дунай дарёсигача боʻлган улкан ҳудуддан топилган. Энг йирик битиклар Урхун ва Енисей дарёлари ҳавзаларида аниқланган. Урхун битиклари дастлаб 1893-йилда В.Томсен ва В.В.Радловшр томонидан оʻқилган (қаранг Урхуненисей езуви). Умумий руник тилнинг шаклланишига оʻгʻуз қабилаларининг тили асос боʻлган. Адабий тил сифатида руник тилдан турли қабилауругʻлар ва ижтимоий табақалар фойдалангани туфайли маʼлум даражада вазифавиюслубий ва минтақавий вариантдорликка, муайян ишланганлик, меʼёрийликка эга боʻлган.Уйгʻурлар 9-асрда Турфон (Шарқий Туркистон) ҳудудига коʻчиб келганларидан кейин оʻз адабий тилини яратганлар. Унинг асосини барча туркий қабилалар учун умумий боʻлган ва уйгʻурлар ҳам фойдаланиб келган руник тил ташкил этади. Унга ҳозирги уйгʻур тилига яқин боʻлган Турфон шаҳри шеваси элементлари қоʻшилиб, уйгʻур ёзма манбаларида "турк уйгʻур тили" деб аталадиган структураралаш тил пайдо боʻлган. Уйгʻурлар руник алифбодан ташқари, сугʻд ва шу асосда яратилган уйгʻур ёзувидан, моний (манихей) ва браҳми ёзувларидан фойдаланганлар. В.В.Радлов қадимий уйгʻур адабий тили 8— 9-асрлар оралигʻида тоʻлиқ шаклланган ва кейинчалик ибодатхоналарда оʻзгаришсиз қоʻлланиб келган, деб ҳисоблайди.С.Е. Маловнинг топилмалари эса уйгʻур ёзуви 19-аср бошларигача Ганчжоу уйгʻурлари орасида ишлатиб келинганини тасдиқлайди.Қад. туркийзабон элатларга яхши маʼлум боʻлган қадимги уйгʻур тили бир қанча адабий тилларни шакллантиришда асос вазифасини оʻтаган. Мас, 11 —12-асрларда унинг таʼсири остида қорахонийларнинг мусулмон давлатида (маркази Қашгʻар шаҳри) шу давлатнинг "қорахониюйгʻур тили" деб аталувчи оʻз адабий тили шаклланган. Ушбу тилнинг уйгʻур асоси яна шунда коʻринадики, баʼзи асарларни яратишда араб алифбоси билан бир қаторда уйгʻур алифбосидан ҳам фойдаланилган. "Қорахониюйгʻур" атамаси унчалик тоʻгʻри эмас; оʻрта аср муаллифлари бошқача номлардан фойдаланганлар: Юсуф Хос Ҳожиб уни "Бугʻро хон тили", Маҳмуд Кошгʻарий "хоқоний тили", Аҳмад Югнакий эса "кошгʻарий тил" деб атаган.13—14-асрларда Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган ҳудудда (Хоразм билан бирга) ва Олтин Оʻрда ҳудудида Шарқ манбаларида хоразмийтурк и й деб аталувчи адабий тил пайдо боʻлади. Хоразмнинг 11 —12-асрлардаги адабий ва илмий ҳаётида фаол қатнашган оʻгʻуз ва қипчоқ қабилаларининг тиллари мазкур адабий тилнинг асосини ташкил этади. Ушбу даврдаги асарларнинг анʼанавий оʻгʻузуйгʻур қисми қорахонийлар давридаги тилнинг барча унсурларини тоʻлиқ акс эттира олмайди. Унга қипчоқ тилларига хос коʻплаб янги унсурлар қоʻшилган. Гарчи бунда уйгʻур тилининг ҳиссаси катта боʻлмаса ҳам, оʻша давр ёдгорликларида унинг таʼсири графикада сақланиб қолган: бир қанча ёдгорликлар уйгʻур алифбосида ёзилган эди. Оʻрта аср туркий адабий тиллари тарихидаги энг катта ва аҳамиятли давр эски оʻзбек тили (баʼзи адабиётларда, манбаларда "чигʻатой тили" деб нотоʻгʻри аталади) давридир.Юқорида санаб оʻтилганлардан ташқари бошқа географик минтақалар: Кавказорти, Гʻарбий Осиё, Волгабоʻйи, Мисрда тарқалган Қадимги туркий тилларт. ҳам маʼлум. Ушбу тиллар оʻзаро биронбир ягона анʼана билан богʻланмаган ва уларнинг таʼсир доираси ҳам Марказий ва Оʻрта Осиёдаги тил гуруҳлариники сингари кенг эмас. Булар қуйидагилардир: Гʻарбий Осиё ва Кавказортида 13—14-асрларда араб графикасида яратилган салжуқ ёдгорликлари тили (жан. оʻгʻуз гуруҳига мансуб ҳозирги тилларга яқин); Миср ва Сурияда 13—14-асрларда араб графикасида яратилган қипчоқ ёдгорликлари тили ("мамлукқипчоқ" деб ҳам аталувчи бу тил шим. қипчоқ гуруҳига мансуб ҳозирги тиллар билан умумий белгиларга эга); Волгабоʻйида 13— 14-асрларда араб графикасида битилган қабртош ёзувлари тили ("булгʻор тили" деб ҳам аталувчи бу тил анʼанавий тарзда ҳозирги чуваш тилига яқин деб ҳисобланади).