Расм 6.4. Ўлчамли электр кимё ишловни қўлланилиши:
а-пресс-шакллар тайёрлаш; б-тешикларни ҳосил қилиш; в-деталларни тамғалаш ва белги қўйиш; г-заготовкаларни кесиш; 1-электрод-асбоб; 2-заготовка.
Ўлчамли электрокимё ишлов қўлланилади: механик усулда қийин ишланадиган материаллардан тайёрланадиган, юқори аниқликка эга бўладиган штамплар, пресс-шаклларни ишлаб чиқишда (расм 47, а); мураккаб шаклли сиртларни ҳосил қилиш учун, мураккаб шаклдаги бўшлиқларни кесиш, калибрлаш ва ўлчамларини аниқ миқдорларга етқазиш учун (расм 47, б); буюмларга белги қўйиш ва тамғалаш учун (расм 47, в); қаттиқ аралашмалардан кесувчи асбобларни чархлаш учун; кўп сонли тешикларни (юмалоқ, тўғри бурчакли, фасонли ва бошқ.) ҳосил қилиш учун; қийин ишланадиган заготовка ва деталларда тоза кесим ҳосил қилишда кесиш учун (расм 6.4 г); сиртлар ва қирраларни тозалаш, фасонли бўшлиқларни текислаш учун ва ҳоказо.
Айтиб ўтилгандан ташқари ўлчамли ишловни кўп сонли комбинацияланган усуллари мавжуд. Булардан анодли-механик, электр-абразив, электр-олмос усуллари оддий, фақат бир оз ўзгартирилган металл қирқувчи ва текисловчи дастгоҳларда бажарилиши мумкин.
Ўлчамли электрокимё ишловни энергия истеъмол ҳажми анъанавий жараёнлардан 100 мартагача кўп ва электр эрозия усулларидан 10-15 марта кўп. Электр энергияни солиштирма сарфи электродлар орасидаги масофага, электролитни электр ўтказувчанлигига ва ҳароратига боғлиқ. Оралиқни кенгайиши билан металл ажратилиши камаяди ва нусхалашни ҳатолари пайдо бўлади. Шунинг учун энг тежамкор режим ва нусхалашни аниқлиги электродлараро оралиқни минималлигида содир бўлади. Аммо бунда реакция махсулларини чиқариб ташлаш мураккаблашади. Ишловни оптимал режими келишув ечимга асосланган.
Электр энергиясини тежаш учун электролитни ўтказувчанлигини ошириш ва энергия манбасини кучланишини пасайтириш керак. Электролитни солиштирма ўтказувчанлиги ҳарорат ва концентрация кўпайиши билан ортиб боради. Жараённи оптимал параметрлари ишлов олаётган материалга, ишлов турига боғлиқ ва маълумотномаларда келтирилади.
Жараённи энергия сарфини камайиши ва ишловни юқори аниқлиги ва сиртни тозалигини таъминлаш энергияни узлуксиз келтиришдан комбинацияланган усулга ўтишда содир бўлади: ишловни биринчи этапида аниқлик ва тозалик ҳали мухим эмаслигида энергияни узлуксиз келтириш мумкин. Иккинчи ва якуний этапларда энергияни импульс-циклли усулда импульсли манба-тиристорли ВАК тўғрилагичдан келтириш маъқул. Бунда энергияни импульсли келтириш тиристорли ВАК ўзгартиргичдан бўлади, цикллик эса электродларни махсус цикл бўйича яқинлаштириш ва узоқлаштиришда содир бўлади, бунда оралиқни энг минимал қийматларга келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |