Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг бир қисми, мувофиқлик сертификатининг нусхаси асосида, тайёрловчи-ташкилот томонидан реализация қилиниши мумкин.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-5, 05.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон)
Сертификат аслининг эгаси томонидан берилган нусхалар маҳсулотга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатга мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир нусхада унинг қайд этилган рақами, реализация қилинадиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилади.
44. Мувофиқлик сертификати амалда бўлган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот сертификатлаштирилган деб ҳисобланади ва қайта сертификатлаштирилмайди. Маҳсулот сертификатлаштирилганлигини тасдиқловчи асос сифатида мувофиқлик белгиси ва маҳсулотга қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш санаси хизмат қилади.
45. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, аризачи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотини қайта сертификатлаштириш мақсадида СО га ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда СО инспекция назоратининг натижаларини ҳисобга олиб, сертификатлаштириш чизмасини ўзгартириши мумкин.
46. Маҳсулот конструкциясига (таркибига) ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига маҳсулотнинг тавсифларига таъсир этиши мумкин бўлган, сертификатлаштиришда тасдиқланадиган ўзгартиришлар режалаштирилганда тайёрловчи-ташкилот бу тўғрисида тўғирловчи амалларни ўтказиш зарурияти юзасидан қарор қабул қилиш учун СО ни хабардор қилиши лозим.
47. Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини берган СО бир йилда камида бир маротаба маҳсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулот устидан инспекция назоратини ўтказади. Инспекция назоратида сертификатлаштиришнинг чизмасига қараб, маҳсулотнинг синови ва/ёки ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш амалга оширилади.
48. Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ва мувофиқлик белгисини қўллаш тасдиқланиши, тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
49. Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан ўтказиладиган инспекция назоратининг ҳажми, инспекция назоратини ўтказиш қоидаларида белгиланади.
50. СО сертификатнинг амал қилишини тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ва мувофиқлик белгисининг аризачи томонидан қўлланилиши тўғрисида тайёрловчини ва СМИни хабардор қилиши шарт.
СМИ тегишли давлат бошқарув идораларига ва оммавий ахборот воситаларига бекор қилинган сертификатлар тўғрисида маълумот бериш зарурлигини аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |