Маҳсулотларни сертификатлаш Қоидалари мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 004 йил июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»


II Сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби



Download 63,08 Kb.
bet2/18
Sana24.02.2022
Hajmi63,08 Kb.
#192441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Маҳсулотларни сертификатлаш

II Сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби
8. Ўз СМТда маҳсулотларни сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) СО га сертификатлаш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;
б) тақдим этилган маҳсулот МҲ ва аризага илова қилган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;
в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;
г) синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
д) намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
е) намуналарни АСЛ да синовдан ўтказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
ж) маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш (сертификатлашнинг 3, 4 ва 5-чизмалари учун);
з) сифат тизимини баҳолаш (5 ва 6-чизмалари учун);
и) маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш (9-чизма);
к) олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
л) мувофиқлик сертификатини ЎзР СМТ Давлат реестрида рўйхатга олиш.
9. Тақдим этилган маҳсулот учун МҲда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария ёки экологик талаблар мавжуд бўлганда, СО санитария-эпидемиология ва ветеринария экспертизаларини, фитосанитария назорати ёки экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини аниқлайди.
Мазкур амаллар сертификатлаштириш синовлари билан бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин ва аризачига мувофиқлик сертификатини беришдан аввал, бу амаллар тегишли ҳужжатларни тақдим этилиши билан тугалланиши лозим.
СО, тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ, сертификатлаштиришни ўтказишда давлат санитария назорати идораларидан, давлат ветеринария назорати идораларидан ва ўсимликлар карантини бўйича давлат идораларидан, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат идораыларидан барча зарур хулосаларни олишга оид агентлик хизматларини кўрсатишга ҳақлидир. Бунда намуналарни тўғри танлаб олинганлиги ва уларни тегишли давлат идораларига тақдим этилишида жавобгарлик СО га юклатилади.
10. СО аризачининг талабига мувофиқ, қуйидаги ахборотларни тайёрлаши ва тақдим этиши лозим:
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхати ёки бу рўйхатдан кўчирма;
СО нинг аккредитация доираси бўйича маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари;
сертификатлаштириш хизматлари бўйича хизматларига ҳақ тўлаш прейскуранти (тарифлари);
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилган аккредитация гувоҳномаси.
11. Маҳсулотни Ўз СМТда сертификатлаштиришни ўтказиш учун аризачи мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида* келтирилган шаклда аризани тегишли СО га юборади.
Аризачи маҳсулотни сертификатлаштириш органи ва сертификатлаш қоидалари тўғрисида маълумотга эга бўлмаган тақдирда, бу тўғрисидаги маълумотларни сертификатлаштириш бўйича Миллий идора (кейинчалик матн бўйлаб — СМИ) дан ёки унинг ҳудудий идорасидан олиши мумкин.
12. Четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);
маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;
маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура);
амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва синов баённомалари, МҲда белгиланган бошқа талаблар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза);
олиб кирилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (маҳсулотларни 7А чизмаси асосида сертификатлаштирилганда).
Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосасини ва мувофиқлик сертификатини олишга ариза берган бўлса, бундай ҳолда санитария-эпидемиология хулосасининг нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан кейин берилади.
13. Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, четдан келтирилган маҳсулотга республикада МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда, сифат кўрсаткичлари ва хавфсизлик бўйича сертификатлаш синовлари ўхшаш турдаги маҳсулотга бўлган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Аризачи томонидан четдан келтирилган маҳсулотга зарур бўлган МҲ ёки хавфсизлик бўйича техник тавсифлар тақдим этилмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш ўхшаш турдаги маҳсулот ҳужжатлари бўйича ёки идентификация қилиш орқали санитария-эпидемиология хулосаси асосида амалга оширилади.
МҲга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология хулосаси талаб этилмайдиган, шунингдек, синовларни амалга ошириш учун АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулотларни сертификатлаш идентификация йўли билан ўтказилади.
14. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиши лозим:
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга МҲ нусхаси;
маҳсулот ёрлиғининг намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказиладиган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва МҲ да белгиланган бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза).
Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосаси ва мувофиқлик сертификатни олишга ариза тақдим этган бўлса, бундай ҳолда синов баённомалари билан санитария-эпидемиология хулосаси нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг берилади.
15. Аризада кўрсатилган маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилган пайтда аккредитланган СО мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза СМИга ёки унинг ҳудудий органига сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва сертификатлаш синовлари ўтказиладиган АСЛни аниқлаши учун юборилади.
16. Аризада келтирилган маҳсулотни сертификатлаштириш учун бир нечта СО мавжуд бўлса, аризачи ўзининг хоҳишига кўра уларнинг биттасига мурожаат қилиши мумкин.
17. Ариза берилгандан сўнг СО уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва аризани олгандан кейин икки кундан кечиктирмай, аризачига маҳсулотларни сертификатлашнинг белгиланган тартибига асосланадиган сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан сертификатлаштириш чизмаси ва сертификатлаштиришни амалга ошириш учун МҲ, синовларни ўтказадиган АСЛ кўрсатилган қарорни маълум қилади. Қарорнинг тавсия этилган шакли мазкур Қоидаларнинг 3- иловасида* келтирилган.
Сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг МҲда гигиеник, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлса, қарорда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.
18. Маҳсулотга (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган пайтдан бошлаб (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани) уч иш кунидан ошмаслиги керак.

Download 63,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish