Маҳсулот динамикаси



Download 20 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi20 Kb.
#629449
Bog'liq
10-amaliy


Маҳсулот динамикаси
Маҳсулот корхона фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча маҳсулот корхонанинг рақобат шароитда яшовчанлигини белгилаб берувчи ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Корхонанинг бозорда ўз ўрнини топиши, атрофдагилар билан барқарор алоқаларни таъминлай олиши, ўзгарувчан муҳит талабларига тезкорлик ва омилкорлик билан мослаша олиши асосан корхонанинг ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотга эътибори, унинг маҳсулот стратегиясини ишлаб чиқишга ёндошуви билан боғлиқ.
Юқоридаги бобда стратегик бошқарувда маҳсулотга ўзаро алоқадор, бир-бирига таъсир этувчи бир нечта унсурлардан ташкил топувчи мураккаб ҳодиса сифатида ёндашилиши таъкидланган эди. Бироқ, бунда маҳсулот турғун ҳолатда ўрганилган эди. Маҳсулотни динамикада ўрганиш стратегик бошқарувда маҳсулотни ўрганишнинг яна бир муҳим йўналиши бўлиб, бунда маҳсулот вақт давомида ўзгарувчи ходиса сифатида намоён бўлади.
Ҳар бир маҳсулот ўз ҳаётий даврларининг муайян босқичларидан ўтади. Маҳсулот ҳаётий даврининг умумий хусусиятлари таҳлил қилиш, унинг алоҳида давр (фаза) ларини ўрганиш, маҳсулотнинг ҳаётий даврнинг қайси давридан ўтаётганлигини аниқлаш ва хоказолар корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга оид стратегияни ишлаб чиқишда муҳим жиҳатларидан саналади. Маҳсулотнинг ҳаётий даврнинг алоҳида даврларидан ўтиши масаласига оид илк тадқиқотлар 50-60 йилларга тўғри келади. (Deam, 1950; Forrester, 1959; Clifford, 1965; Levitt, 1965). Бу омиллар кейинчалик эса бошқа муаллифларнинг ишларида маҳсулот ҳаётий даврининг умумий хусусиятлари, уни ўтишдаги қонуниятлар, алоҳида даврлардан ўтишдаги харажат ва даромадлар нисбати тадқиқ қилинган.
Алоҳида гуруҳларга мансуб маҳсулотлар бўйича умумий давомийлиги ва даврлар нисбатига кўра турли ҳаётий даврлар мавжуд бўлишига қарамасдан, уларнинг баъзи умумий ҳусусиятларини ажратиш мумкин (Wind, p.46-49):

  • ҳар бир маҳсулотнинг бозордаги ҳаётийлик даври чеклангандир

  • маҳсулотнинг ҳаётий даври муайян тартибда кетма-кет келувчи алоҳида даврлардан ташкил топади;

  • ҳар бир давр маҳсулотга нисбатан мос ёндашув ва мос стратегияни талаб этади, чунки ҳар бир давр учун маҳсулот корхона фаолиятида ўйнайдиган алоҳида рол хосдир.

Маҳсулотнинг ҳаётий даври тўрт даврдан иборат:

  • маҳсулотнинг бозорга чиқарилиши;

  • ўсиш;

  • етуклик даври;

  • бозорни тарк этиш.

Маҳсулотнинг бозорга чиқиши, яъни биринчи фаза учун маҳсулотнинг янгилиги, унинг учун бозор яратилиши хосдир. Бу катта сарф-харажатларни талаб этади. Маҳсулот бозор томонидан қабул қилиниши ва маҳсулот ишлаб чиқаришнинг минимал ҳажмини белгилаб берувчи зарарсизлик нуқтаси (break-even point) га эришиш учун анча саъй-харакатлар талаб этилади.
Маҳсулот ҳаётий даврининг иккинчи даврида маҳсулотнинг бозорда кенг тарқалиши юз беради. Маҳсулот харидор томонидан қабул қилинади, сотув ҳажми ортади ва корхона учун фойда олиш имконияти вужудга келади. Иккинчи даврда маҳсулотга нисбатан талаб кескин ортар экан, фойда олиш, бунгача қилинган харажатларни қоплаш билан банд корхона ҳеч қандай муаммога дуч келмайдигандек туюлади. Бироқ бу даврда рақобатчилар ҳам турдош маҳсулот таклифи билан чиқишлари билан боғлиқ муаммолар вужудга келади.
Шу сабабли иккинчи даврда корхонанинг жорий вазифалари кўпроқ харидорлар қизиқишини нафақат маҳсулотга, балки ўз маркаси билан чиқарилаётган маҳсулотга жалб этишга қаратилади. Иккинчи даврда харидорларни эгаллаш учун рақобат кураши корхонанинг бозордаги улуши учун кураш кечади.
Маҳсулотнинг етуклик даври деб номланувчи маҳсулот ҳаётий даврининг учинчи даври маҳсулот ҳаётининг бозорни бу маҳсулот билан тўйиниши ва маҳсулот сотишдан олинадиган фойданинг барқарорлашуви, ҳатто пасайишига мос келувчи босқичини қамраб олади. Бу давр учун нархли рақобатнинг кучайиши, давр сўнгига келиб маҳсулотнинг даромадлилигини пасайиб боришига олиб келувчи нархларнинг аста-секин пасайиши хосдир.
Тўртинчи давр маҳсулотнинг бозорни тарк этишидан иборат. Маҳсулотга бўлган талаб пасайиб боради. Бу унинг даромадлилигини сезиларли пасайишига олиб келади. Корхона эътиборини маҳсулотни ишлаб чиқаришдан имкон қадар манфаатли ёки энг кам харажатлар эвазига чиқариб олиш ва бозордан олиб чиқиб кетишга қаратади. Мазкур масалани ҳал этишда корхона эътиборини икки омилга: вақт ва пасайиб бораётган даромадлиликка қаратиши зарур.
10.1.1.- расмда маҳсулот ҳаётий даври даврлари, уни яратиш ва ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотишдан олинадиган даромадлар ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи саноат маҳсулоти ҳаётий даврининг типик эгри чизиғи келтирилган.
Бу схемага, шунингдек, маҳсулот ҳаётий даврининг илк даври деб аташ мумкин бўлган, маҳсулотни ишлаб чиқиш босқичи ҳам киритилган.
Корхона маҳсулотни яратади ва сотади. Бироқ корхона унинг хатти-ҳаракати ҳолати ўз ҳаётий даврининг қайси қисмини ўтаётганлиги билан белгиланадиган алоҳида даврларидан ўтиб борар экан, маҳсулот бошқарувнинг барча соҳалари ва вазифаларида уларнинг мутаносиб тарзда такомиллаштиришини талаб этган ҳолда тасир этади. Маҳсулот қай бир даврни бошидан кечираётганидан келиб чиққан ҳолда, мақсад ва стратегиялар белгиланади, маҳсулотни яратиш ва сотишни бошқариш шакл ва усуллари танланади, бошқарув ва ахборот схемалари шакллантирилади ва ҳоказо.
Масалан, маҳсулотни ишлаб чиқиш босқичида бошқарув услуби ижодий, меҳнатни ташкил қилиш шакллари ўзгарувчан, қарорларни қабул қилишда таваккалчилик даражаси юқори бўлса, этуклик даврида бошқарув импровизатсия ва таваккалчиликдан ҳоли бўлиши, даромадларни максималлаштириш кўзланган ҳолда, ишлаб чиқариш ва сотувнинг молиявий жиҳатларига қатъий йўналтирилган бўлиши лозим.
Маҳсулот ҳаётий даврининг корхонанинг стратегик қарорларига таъсирини уч даражасини ажратиш мумкин. Биринчи даража –корхона хатти ҳаракати стратегияси даражасидир. Мазкур вазиятда маҳсулот ўтаётган давр корхонанинг муҳитда хатти-ҳаракати стратегияси танловига таъсир кўрсатади: у диверсификацияга урғу беради ёки бозорда ўз қамровини кенгайтириш ёхуд аксинча, бозордаги ўз улушини қисқартириш стратегиясини танлайди. Маҳсулот корхона стратегиясини танланишга сезиларли таъсир этишни этироф этган ҳолда, маҳсулотдан ташқари корхона томонидан у ёки бу стратегия танлашига таъсир этувчи бошқа бир нечта муҳим омиллар мавжудлигини унутмаслик лозим.
Стратегик қарорларнинг иккинчи даражаси бевосита маҳсулотнингш ўзи билан боғлиқ бўлиб,маҳсулотни нима қилиш керак,уни ишлаб чиқариш жараёнига қандай ўзгаришлар киритиш лозим, маҳсулот таркибида қандай ўзгариш қилиш лозимлиги каби масалаларни қамраб олади. Масалан, етуклик давридаги маҳсулотга нисбатан қуйидаги стратегиялар қўлланилиши мумкин.
1) Маҳсулот маркасини илгари суриш: маркани фаол реклама қилиш, жозибадорроқ упаковка(қадоқ)ни ишлаб чиқиш, қўшимча хизматларни кенгайтириш, эътиборни янги харидорларни жалб қилишга эмас, балки мавжудларини мустаҳкам эгаллаб олишга қаратиш;
2) Маҳсулот хилма-хиллигини кенгайтириш, безакнинг кўплаб турли деталларини, турли-туман дизайнни, турли рангларни қўллаш, оригинал шакл, ўзига хос (фарқли) упаковкадан фойдаланиш, шунингдек, ёрдамчи бутловчи деталларнинг кўп вариантлилиги;
3) маҳсулот нуфузини ошириш: унинг сифатини яхшилаш, обрўли марка ва упаковка(қадоқ)лардан фойдаланиш, нархни ошириш ва юқори даражада сақлаб туриш, харидорлар юқори нархларда харид қилишга тайёр бўлган бозорлардаги кичик ҳажмдаги савдони оммавий бозорлардаги паст ва ўртача нархли савдога нисбатан устун сақлаш;
4) маҳсулотга эришиш имкониятларини кенгайтириш: савдо тизимини кенгайтириш, савдонинг турли тизимларини қўллаш, товарни паст нархда сотиш имконини берувчи нуфузга эга бўлмаган маркалардан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш, соддалаштирилган моделларни яратиш ва ҳ.к.
Маҳсулотнинг ҳаётий даврнинг алоҳида даврларидан ўтиш билан боғлиқ стратегик қарорларни учинчи даражаси маркетинг стратегияларидир. Мазкур стратегиялар маҳсулот ҳаётий даврининг турли даврларида маркетинг қуйи тизимининг қандай ишлаши кераклигини белгилаб беради.

Аксарият корхоналар учун янги маҳсулотларни яратиш уларни рақобат курашига бардош беришларининг мухум шарти саналади. Шунинг билан бир қаторда таъкидлаш лозимки корхона муваффақиятли рақобатлашиши учун маҳсулотни янгилашда доимо етакчилик қилиши шарт эмас. Корхонани янги маҳсулот билан бозорга чиқишининг 2 стратегияси мавжуд.


бозорга бошқа корхоналардан илгарироқ ёхуд биринчилар қаторида чиқиши;
бозорга янги маҳсулот бозорда ўз ўрнини етарли даражада мустаҳкамлаб олгандан сўнг чиқиши;
Биринчи стратегия асосида фаолият юритадиган корхоналар одатда тегишли тармоқ ёки муайян маҳсулотлар бўйича иннаваторлар иккинчилари эса эргашувчилардир. Корхона янги маҳсулот яратишда ўз стратегиясини танлаш хуқуқига эга. Бироқ, корхона томонидан маҳсулотни янгилашнинг қай бир стратегияси танланишидан қатъий назар, ундан ҳар икки ҳолда ҳам янги маҳсулот яратилиши талаб этилади.
Инноватор корхоналар юқори илмий-техникавий салохиятга, кучли тадқиқотчилар, дизайнерлар, ихтирочиларга эга боғлишлари, корхонада фаол равишда новаторлик рухини ишга ижодий ва яратувчанлик ёндашувининг бўлишини таъкидлаб туришлари зарур. Мазкур корхоналар жиддий таваккалчилик (риск) билан тўқнаш келар экан, уларнинг раҳбарияти бунга тайёр туриши лозим. Консерватор бундай корхонага раҳбарлик қила олмайди. Инноватор корхоналар илмий, шунингдек, маркетинг тадқиқотлари ва ишланмаларига катта маблағ сарфлашга мажбурдирлар.
Эргашувчи корхоналар учун қудратли ишлаб чиқариш – техник, молиявий ва сотув салохиятининг мавжудлиги жуда муҳимдир. Иннаваторлардан фарқли равишда уларга илмий тадқиқот ишлари, конструкторлик ишланмаларига кўп маблағ сарфлаш, янги маҳсулотлар бозорга чиқиши билан боғлиқ таваккалчиликка бориши шарт эмас. Бироқ улар учун бошқа турдаги хатар мавжуд: улар кечикиб қолишлари мумкин. Шу сабабли бу корхоналар учун муваффаққиятли фаолият шарти сифатида шароитга тезкорлик билан мослашиши салохиятнинг мавжудлиги хисобланади. Агар иннаварот корхоналар учун ижодий ёндашув қобиляти муваффаққиятнинг хал қилувчи шарти бўлса, эргашувчи корхоналар учун вазиятдан келиб чиқиб ўзгара олиш ва бой берилган вақт нуқтаи назаридан етакчиларга етиб олиш хислатлари хисобланади.
Download 20 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish