ПВН турдаги перфораторларда иккита ўзаро перпендикуляр текисликларда тўртта ствол жуфт қилиб жойлаштирилган бўлади, ўзаро мувозанатлашган кучларни бериш учун жуфтли стволлар умумий порохли камерага бир-бирига учрашишга боради ва умумий таъсир этиш кучлари қўшилади.
Ўртача мустаҳкамликка эга бўлган тоғ жинсларининг ёриб кириш чуқурлиги қўйида кўрсатилган.
Перфоратор тури
ПВН 90, ПВН 90 т
ПВТ 73
ПВК 70
Ёриш чуқурлиги, мм
140
180
200
Ўқли перфоратор ишлаш принципи
Ўқли перфораторлар қиска стволли ўт очиш тизими бўлиб бунда
Порох газлариниг катта тезлик билан кенгайиши энергияси
ҳисобига стволдаги ўқлар етарли миқдорда кинетик энергияга
олади ва катта тезлида стволдан учиб чиқади. Ўқнинг тезлиги
900-1000 м/с га етади
Ёриб кириш чуқурлиги( тоғ жинсларининг турига боғлиқ ҳолда)
140 мм дан 200 мм гача
Бир марта туширилганда қатламнинг 2-3 метр қисми
Перфорация қилинади. Бир метрга 5 тагача тешик ҳосил
бўлади
1-корпус
2-ўқ
3-перфоратор канали
4- йўналтурувчи қисм
5-порохли заряд
Қудуқнинг стволини маҳсулдор қатлам билан бирлаштиришни амалга оширишда «Сув-қум оқимли» перфорация усулининг қўлланилиши.
«Сув-қум оқимли» усулда қум – суюқлик оқимининг абразив ва гидромонитор самарасининг юқори тезлигидан фойдаланиб, тўсиқларни мустахкамлаш тизмасини семент тошини ва тоғ жинсини парчалаш амалга оширилади. Бундаги жараёнда махсус чуқурлик қурилмасининг қум оқимли перфорациянинг қисқа қувуридан (насадкасидан) катта тезликда оқим чиқиб тўсиқларни парчалайди. «Сув-қум оқимли» ишлаб бериш махсус қурилма – гидравлик перфораторлар ёрдамида амалга оширилади ва бунда қумли суюқлик аралашмасининг махсус мустаҳкам материаллари қисқа қувур орқали тўсиққа йўналтиради. «Сув-қум оқимли» перфорация кумулятив ёки ўқли перфорация керакли натижани бермаган шароитларда кўпроқ фойдаланилади. Бундай перфорациялашда тизмадаги тешикнинг диаметри 12-20 мм, каналларнинг чуқурлиги кумулятив перфорацияга нисбатан 2,5-4 марта катта ва у 500 мм гача етади, филтрация каналларининг юзаси 20-30 марта кўп бўлади.
«Сув-қум оқимли» перфорацияда босим 10-30 МПа оралигида ушлаб турилади. Босим асосан тог жинсларинг хусусиятига қараб танланади.
«Сув-қум оқимли» перфорацияда босим 10-30 МПа оралигида ушлаб турилади. Босим асосан тог жинсларинг хусусиятига қараб танланади.
«Сув-қум оқимли» перфорация жараёнида қатламни гидравлик ёриш ускуналаридан
фойдаланилади