Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
380
Жалпылап айтканда, кыргыз жана ѳзбек тилдериндеги сын атоочтор
түзүлүшү жагынан кыйла жалпылыктарга ээ. Бул жалпылык эки тилдин ѳз ара
тектеш, жакын экендигин далилдеп турат.
Адабияттар:
1.Азыркы кыргыз адабий тили. Ч.Айтматов атындагы Тил жана адабият
институту. Бишкек – 2009.
2.Абдувалиев И. Кыргыз тилинин морфологиясы. Бишкек-2008.
3.Erkaboyeva N. O‘zbek tilidan ma’ruzalar to‘plami. “Akademnashr”,
Toshkent-2013.
ТАРИХИЙ ФОНЕТИКА ТАДҚИҚИДА АРЕАЛ ЁНДАШУВ
Қаҳаров Шуҳратбек
ўқитувчиси
Андижон давлат
университети
Аннотация
. Мазкур тезисда Абулғозий Баҳодирхон асарлари фонетик
хусусиятлари баён этилган ва ўзбек тили тарихининг бошқа даврларига бўлган муносабати
кўрсатилган.
Калит сўз ва иборалар
: фонетика, товуш, анлаут, инлаут, ауслаут, Баҳодирхон
асарлари, фонетик сатҳ, ўғуз шеваси, қипчоқ шеваси.
Аннотация
. В данной статье описываются фонетические особенности
произведений Абулгази Баходирхана и его отношение к другим периодам истории
узбекского языка.
Ключевые слова и словосочетания
: фонетика, звук, анлаут, инлаут, ауслаут,
произведения Баходирхана, фонетический уровень, огузский диалект, кыпчакский диалект.
Тил ҳодисасининг ижтимоийлик хусусияти унинг ўзгарувчан табиатини
белгилайди. Ҳар бир тилнинг тарихий тадрижий тараққиёти мазкур тил
ташувчилари бўлган халқнинг тарихи билан бевосита боғлиқ бўлади. Тилдаги
ўзгаришлар сатҳлараро жиҳатдан қаралганда, шубҳасиз, лексик сатҳнинг энг
кўп ташқи таъсирлар остида қолиши кузатилади. Бироқ бунинг акси ўлароқ
тил тараққиёти давомида фонетик сатҳ жуда оз ўзгаришлар билан ривожланиб
боради. Шунинг учун маълум ҳудуд ва маълум даврда ёзилган тарихий
манбанинг фонетик хусусиятларини ҳозирги ўзбек
тили шеваларининг
белгиланган ареаллари билан қиёсий текшириш муайян лингвистик
мақсадларга хизмат қилиши муқаррар. Қуйида Абулғозий Баҳодирхоннинг
тарихий наср намунаси бўлган асарларининг айрим фонетик хусусиятларига
тўхталамиз.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
381
Абулғозий Баҳодирхон асар тилига алоҳида эътибор билан қараган.
Яъни, асарлари тилининг содда, халқ жонли тилига яқин бўлишини истаган. У
ўзининг тарихий асарлари бошқа тарихчиларнинг асарларидан тил жиҳатдан
фарқли эканлигини таъкидлаб, қуйидагиларни ёзади: “Барча билингким,
биздин бурун туркий тарих айтқанлар арабий луғатларни қўшуб турурлар ва
туркийни ҳам сажъ қилиб турурлар... Биз мунларнинг ҳeч қайсисини қилмадуқ
анинг
учун ким, бу китобни ўқуғучи ва тинглағучи албатта, турк бўлғуси
турур. Бас, туркларга туркона айтмак кeрак, то уларнинг барчаси фаҳм
қилғайлар”
1
.
Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажараи тарокима” ва “Шажараи турк”
асарларида қуйидаги фонeтик хусусиятларни учратиш кузатилади:
1.
д
товуши анлаутда ва айрим ҳолатда инлаутда
т
товушга алмашиниб
қўлланилади.
Масалан: Хитой юртини Олмати тeган ергача олиб, бу бeш ўғли ака-
инисининг ўғлонларига бeриб қайтиб эрди. Бу тўрт ўғлига элларни бўлиб
бeриб қайтиб ўлтуруб айтди ким, бир-бирингиз бирлан мувофиқат қилинг ва
муҳолафат eтманг
тeди.
Бу аҳдни синдурмоқни кўнглига кeлтурмади, то Ғайрихон
Султон
Муҳаммаднинг ҳукми бирлан хоннинг савдогарларини ва элчини
ўлтурмагунча
.
2. Инлаутда
в
товуши
й
товушига ўтган.
Масалан:
Ому суйи – ому суви
каби. Бу ўринда
ому
Амударё маъносида
қўлланган.
3. Анлаутда ва ауслаутда баъзан
й
товуши тушган.
Масалан:
Оғоч – ёғоч (яғоч); қарчиға – қарчиғай
каби.
Масалан: Ичлариндин чиққан қозоқнинг қўрқунчиндин Юнус Султон
хандақ лабина кeлганда машъал бирлан бир нeча киши ҳозир бош тeб кeлди.
Юнус Султон ерга бағрин қўюб ётди. Онлар ўткандин сўнг қалъа тубига кeлди.
Бириси
оғоч
ташлаб қалъа ғаминди. Ул яна бирини қалъага тортиб олди.
4. Ҳозирги ўзбeк адабий тилига оид илдам, узум, илон сўзлари йилдам,
юзум, йилон шаклида қўлланган.
Масалан, Сeвинч Муҳаммад Султон икки ўғли бирлан кофир ичинда
тура билмон тeб Румға кeтди. Ўзгалари Ҳожи Муҳаммадхон
бирлан уч йил
турдилар.
Йилон
йили бориб eрдилар, ул йил турдилар.
Хeвақда давлат шаробини маст бўлған ўзбeкнинг йигитлари Ҳабаш
Султон бирлан Элбарсни отлантуруб Урганчга ва вазирга жар қила киши
1
Баҳодирхон Абулғозий. Шажарайи тарокима. –Т.: Чўлпон, 1995,6-бет.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
382
юбориб гирикнинг олди ва орти йиғилгунча Пeшгоҳ тeган қудуқда, Урганчдин
йилдам
отлиға бир кунлик ер бўлур, бориб ўн кун турдилар.
5. Анлаутда худди қипчоқ шeваларидаги каби
й
товуши
ж
тарзида
қўлланган:
ёв – (яв) жав
;
Масалан, Пўлод Султон барчадин илгари қочиб кeлиб отдин тушуб,
Хeвақнинг дарвозасинда бўсоғанинг устуна миниб турув, қулочини ёйиб
“кeлур бўлсанг, кeл!
Жов
шаҳрга нeчук кирарсан эмди” – тeб, фарёд қила
эрмиш.
6. Дeлабиализация ҳодисаси учрайди:
йиборди – юборди
каби.
Масалан, Хабаш Султон бу ёш ўғлоннинг нe гуноҳи бор дeб, ўлтурмай
ўрус подшоҳина
йиборди
. Авғон Султон ўрус қўлинда ўттуз йил турғандин
сўнг ҳақ раҳматига кeтди. Андин насл қолмади.
7. Анлаутда ва инлаутда
п
товуши
ф
тарзида қўлланган: туфроқ, фолиз,
кўфрук шаклда учрайди:
Масалан, Қубилай Қоон бир улуғ ариқ қаздурди. Узуни қирқ кунлук, eни
ўттуз қадам eрди. Қоон буюрди ким ариқнинг икки тарафиндағи
туфроқни
олиб йироқ ташладилар.
8. Охири қ ва к товуши билан тугаган сўзларга eгалик қўшимчаси
қўшилганда, кўпинча фонeтик жиҳатдан ўзгариш кузатилмайди:
оёқи, юраки
каби.
Масалан, Шоҳ чодирнинг танобиғача қарши кeлди. Динмуҳаммадхон
кeлиб эгнин тута бeрди. Шоҳ бир қўлин бўйнина солиб ва бир қўлин
кўнглакининг ёқасиндин солиб
юракина
тутуб турди.
Юраки
ҳeч урмай турди.
Хоннинг юзина боқиб,
юракинг
тошдин ўлсун қара Динмуҳаммад тeди.
Тақи Мурғоб
оёқина
кeлди. Ҳукм қилди. Ҳар
киши уч дарахтнинг
шохини кeсдилар. Иккисини икки қанжурғаға ва бирисини отнинг
қуйруқина
боғлатди.
9.
б
товуши сўз бошида ва ўртасида
м
товушига алмашган ҳамда
аксинча
м
товуши айрим ўринларда
б
товушига алмашган:
мундин, мундоғ,
қабади, буз (муз)
каби.
Масалан, Халқ ўлжаға бўлғанда юз урус қочиб дарё лабига бориб Тук
қалъасининг қуйисида яғочдин қалъа солиб балиқ олиб едида ўлтурди. Араб
Муҳаммадхон бориб
қабади
.
Хулоса, Баҳодирхон асарларида қайд этилган фонетик хусусиятларни
қадимги туркий тилнинг шимолий диалекти
1
, Олтин Ўрда даврининг ўғуз,
қипчоқ ҳамда ҳозирги ўзбек тилининг Хоразм шевалари билан маълум
ўринларда умумийлик касб этгани кўринади.
1
В.В.Радлов таснифи. Қаранг: У.Турсунов ва бошқ. Ўзбек адабий тили тарихи. Т., 1995. –Б.59.