Масъул муҳаррир


«Ф.С.М.У» ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ҚЎЛЛАШ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet495/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   491   492   493   494   495   496   497   498   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
«Ф.С.М.У» ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ҚЎЛЛАШ
Абдуллаева Лайло 
Қўшкўпир тумани 
11- сон мактабнинг инглиз тили фани
ўқитувчиси 
Аннотация. Ушбу мақолада ФСМУ методини инглиз тили дарсида қўллашнинг сама-
рали жиҳатлари келтириб ўтилган. Ўқувчилар мустақил ўз фикрини ифода қила оладилар 
деб кўрсатилган.
Калит сўзлар: педагогика, дарс, методика, мунозара, муомала, технология,кичик 
гуруҳлар.
Инглиз тили дарсларини асосан педагогик техналогиялар билан ўтказиш бугунги таълим-
да давр талаби ҳисобланади. Асосан инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўзлари билан 
ҳаракат қилинса дарс янада самарали бўлиб ўтади. Педагогик технологиялардан энг сама-
рали интерфаол методлардан бири бу «Ф.С.М.У» технологияси ҳисобланиб, мунозарали 
масалаларни ҳал этишда, баҳс - мунозаралар ўтказишда ёки дарс якунида (ўқувчиларнинг 
фикрларини билиш мақсадида), бир ўқув режаси асосида бирон бўлим ўрганиб бўлингач 
такрорлаш дарсларида қўлланилиши мумкин. «Ф.С.М.У» технологияси - ўқувчиларни 
ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ 
ҳолда баҳслашишга, шу билан бир қаторда ўқувчиларни ўқув жараёнида билимларини 
қай даражада эгаллаганликларини баҳолашга ҳамда тингловчиларни баҳслашиш мадани-
ятига ўргатади. Айниқса инглиз тилида ўқувчилар ўз фикирларини оғзаки баён этишни 
ўрганадилар. Масалан 6 синф ўқувчилари учун бу методни қуйидагича режалаштириш 
мумкин. 
Синф ўқувчилари хар бирига оддий қоғоз тарқатилади. Ушбу технология тингловчиларга 
тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа ҳолатда ифода этиб, тасдиқловчи 
далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради.
Ўтказиш босқичлари:
1 - босқич.

Ўқитувчи ўқувчилар билан бирга баҳс мавзусини ёки муҳокама этилиши керак 
бўлган муаммони, ёки ўрганилган бўлимни белгилаб олади; Project my dream home- мавзуси 
танлаб олинди.

Ўқитувчи ўқув машғулотида аввал ҳар бир ўқувчи якка тартибда ишлаши, кейин 
эса кичик гуруҳларда иш олиб борилиши ва ниҳоят дарс охирида жамоа бўлиб ишланиши 
ҳақида ўқувчиларга маълумот беради; 

машғулот давомида ҳар - бир ўқувчи ўз фикрини эркин ҳолда тўлиқ баён этиши 
мумкин эканлиги эслатиб ўтилади; Ва танланган мавзу бўйича расм чизишлари хам 
мумкинлигини айтади. 
2 - босқич.

Ҳар - бир ўқувчига «Ф.С.М.У» технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозлар 
тарқатилади

Ф - фикрингизни баён этинг. Express your opinion

С - фикрингазни баёнига сабаб кўрсатинг. Give a reason for the statement of opinion

М - кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол (далил) келтириш. Give an example 
(proof) to prove your reason

У - фикрингизни умумлаштиринг. Summarize your opinion

Ҳар - бир ўқувчи якка тартибда тарқатилган қоғоздаги «Ф.С.М.У» нинг 4 босқичини 
ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлдиради.
 3 - босқич

Ҳар - бир ўқувчи ўз қоғозларини тўлатиб бўлгач, ўқитувчи уларни кичик гуруҳларга 
бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи, турли гуруҳларга бўлиш усулларидан фойдаланган 
ҳолда ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб юборади; 

ўқитувчи ҳар - бир гуруҳга «Ф.С.М.У» технологиясининг 4 босқичи ёзилган катта 
форматдаги қоғозларни тарқатади;


710
10

ўқитувчи кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардаги фикр ва далилларни 
катта форматда умумлаштирган ҳолда 4 босқич бўйича ёзишларини таклиф этади. 
 4 - босқич.

Кичик гуруҳларда аввал ҳар - бир ўқувчи ўзи ёзган ҳар - бир босқичдаги фикрлари 
билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, 
кичик гуруҳ аъзолари уларни умумлашгиришга киришади;

Гуруҳ аъзолари «Ф.С.М.У» нинг 4 босқичини ҳар - бири бўйича умумлаштириб уни 
ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрадилар;

Фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар - бир тингловчи ўз фикрларини ҳимоя этиши, 
исботлаши мумкин. 
 5 - босқич.

Кичик гуруҳлар умумлаштирилган фикрларини ҳимоя қиладилар. Гуруҳ вакили ҳар 
- бир босқични алоҳида ўқийди, иложи борича изоҳ бермаган ҳолда. Баъзи бўлимларни 
исботлаши, яъни гуруҳнинг айнан нима учун,шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин.
 6 - босқич.

Ўқитувчи машғулотга якун ясайди, билдирилган фикрларга ўз муносабатини 
билдиради;
 Қуйидаги саволлар, билан тингловчиларга мурожаат қилади:

At what stage of the learning process is it appropriate to use this technology and why?

What does the application of this technology in the classroom give and teach students?Ушбу

In what other order or form can the technology be transferred?
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Н.Н.Азизхўжаева «педагогик маҳорат». - T. 2006.
2. Педагогика. Ў. M.Асқарова, M.Xaйитбоев, M.С.Нишонов 2008 й.
3. Teen’s English 6. Toshkent 2018


711

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   491   492   493   494   495   496   497   498   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish