Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Радиоуглерод усули
ёши 60 минг йилдан ортиқ бўлмаган геологик 
объектларнинг ёшини аниқлаш учун фойдаланилади. Ерда углероднинг 
учта изтопи - 
12
С, 
13
С ва 
14
С мавжуд

Уларнинг табиатдаги 
концентрацияси жуда турлича: 
12
С барча углероднинг 98,9 % ни, 
13
С - 
1,1 % ни, биз учун жуда муҳим бўлган радиоактив изотопи 
14
С эса 
атмосфера ва тупроқнинг жудаям кам улушини (10
12
%) ташкил этади. У 
азот 
атомлари ядросини космик нурлар протонлари билан 
бомбардировка қилиниши туфайли доимо ҳосил бўлиб туради, 
кейинчалик яримпарчаланиш даври 5730 йил давомида барқарор азотга 
айланади. Бир неча йил давомида янги ҳосил бўлган радиоуглерод 


177 
фотосинтез орқали сайёранинг бутун биосферсидаги айланма ҳаракатга 
жалб этилади. 
Ҳар қандай тирик организмда радиоуглерод миқдори ер 
атмосферасидагига тенг бўлади, бу тенглик уларнинг фотосинтези ёки 
ҳаёти тўхтагунгача озиқланиши туфайли сақланади. Биологик 
қолдиқларнинг радиоактивлигини ўлчаш орқали организмнинг ўлган 
вақтини ёки дарахтларнинг йиллик ҳалқалари шаклланишининг 
охирини ҳисоблаб топиш мумкин. Бундай тадқиқотларга мисол 
тариқасида миср фараони саркофагининг ёши - 2190 йил ва Бристол 
қарағайининг ёши - 4300 йил этиб аниқланганлигини кўрсатиш мумкин. 
14
С атмосферада космик нурларнинг таъсирида узлуксиз ҳосил 
бўилиб туради. Углероднинг 
14
С эркин атомлари 
14
СО
2
молекуласига 
киради ва улар тирик организмлар томонидан ўзлаштирилади. Органик 
суяк моддаларидаги 
14
С нинг миқдори тирик организмлар таркибига 
киргандан бошлаб ўтган вақтни аниқлашга имкон беради. 
Атмосферанинг устки қатламларида ҳосил бўлувчи углероднинг 
радиоактив изотопи 
14
С турли тоғ жинсларида (кўмир, оҳактош) 
тўпланади ва парчалана бошлайди. 
14
С изотопнинг парчаланмаган 
миқдори бўйича объектнинг кўмилган вақти баҳоланади (
14
С
 
концентрациясининг атмосферада доимийлиги тахминидан келиб 
чиққан ҳолда). 
Радиологик усулларнинг ҳозирги вақтдаги имкониятлари анча 
юқори, амалда барча тоғ жинслари ва минералларнинг ёшини жуда 
ишончли даражада аниқлаш мумкин. Бу усулларни қўллашдаги асосий 
қийинчиликлар геохронологик маълумотларни талқин қилиш билан 
боғлиқ. Умумий ҳолда турли усуллар ёрдамида олинган натижаларнинг 
мос келиши реал ёш қийматининг ишончли мезони ҳисобланади. Бунда 
ёшнинг ҳисоблаб топилган қиймати ҳисобланган моделига мос келиши 


178 
геохронологик системанинг (радиоактив - радиоген элемент) ҳосил бўлиш 
вақтига мос келади ва бу ҳар доим ҳам геологик объектларнинг шаклланиш 
вақтига мос келавермайди, унинг ривожланишидаги муайян босқичларни 
акс эттириши мумкин. Бир хил ва ишончли маълумотлар олиш учун 
геологик-петрографик, геокимёвий ва изотоп-геохронологик тадқиқот 
усулларини имконияти борича бирга қўллаш даркор. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish