Таянч тушунча ва иборалар
Лавросиё, Пангей, Гондвана, каледон, папоротниклар, каламитлар,
лепидодендрон, сигиллярия, кордаит, аммонит, денгиз нилуфарлари,
каламит, фузилина, швагерина, герцин орогенези.
Назорат саволлари
Пангей мегоконтиненти қачон вужудга келган?
Папоротниклар қачон пайдо бўлган?
Карбон даврида қандай оламшумул воқеалар содир бўлган?
Энг йирик кўмир ҳавзалари тўғрисида гапириб беринг.
532
Лавросиё қандай континентларнинг бирлашиши туфайли ҳосил
бўлган?
Папоротниклар қачон пайдо бўлган?
Аппалачи орогенези қаерда содир бўлган?
Перм даври охирида органик дунёда қанақа ўзгаришлар содир бўлган?
Перм даврининг энг муҳим фойдали қазилмалари тўғрисида сўзлаб
беринг.
533
24 боб. МЕЗОЗОЙ ЭРАСИ
Ернинг мезозойдаги ривожланиш тарихи муҳим геологик
ҳодисаларга бой бўлган. Лавросиё ва Гондвана суперконтинентлари
парчаланади, ҳозирги материкларга мос келувчи алоҳида литосфера
палахсалари бир-биридан узоқлашиб, янги океан ботиқликлари
шаклланади.
Ҳайвонот оламида ҳам туб ўзгаришлар содир бўлади. Дастлабки
сутэмизувчилар ва қушлар пайдо бўлади. Мезозойнинг охирига келиб
динозаврлар батомом қирилиб кетади. Бу ўзгаришларнинг барчаси
триас, юра ва бўр даврларида (170±10 млн йил) содир бўлади.
Геодинамикаси.
Триасда Пангейнинг парчаланиши, ҳозирги
денгиз ва океанларнинг шаклланиши бошланган. Биринчи босқичда
шарқда Пангейнинг шимолий қисмини жанубий қисмидан ажратган
Тетис океани очилган (олдиндан мавжуд бўлган Тинч океани кўрфази
ўрнида).
Африка, Ҳиндистон, Австралия ва Антрактида оралиқлари
денгизлар билан қопланади ва улар кейинчалик Ҳинд океанига
айланади. Шундай қилиб, Ҳинд океанининг шаклланиш вақтини
тахминан 160 млн йил деб баҳолаш мумкин. Африканинг Жанубий
Америка билан алоқаси триасда ҳали мустаҳкам бўлган.
534
Триас даври – Гондвананинг парчаланиши билан характерланади.
Унинг турли районларида чуқур ер ёриқлари вужудга келади. Бу ер
ёриқларининг дастлабки тутган ҳолати жанубий яримшардаги бўлажак
материкларнинг шаклини белгилаган. Ушбу ер ёриқлари бўйлаб ер
юзасига базальт лавалари қуюлади. Қалинлиги 2,5 км гача борувчи
базальт оқимлари 500000 км
2
дан ортиқ майдонларни қоплаб,
траппларни ҳосил қилган.
Триас учун континентал шароитларнинг устуворлиги ва суст
тектоник фаолият характерли бўлган.
Тетис юрада ғарбга қараб ривожланиб ва кенгайиб Пангейни
Лавросиё ва Гондванага ажратиб қўйган. Бунда Лавросиё ўзининг
яхлитлигини сақлаб қолган, аммо Гондвана ҳудудида жанубий
праматерикни иккига бўлган Ҳинд океанининг ғарбий қисмида
ботиқликнинг шаклланиши бошланган.
Юранинг охирига келиб чуқур ер ёриқлари бўйлаб тектоник
ҳаракатлар янада кучаяди ва улар Ливан, Сурия ва Мозамбикда базальт
лаваларининг қуюлиши билан бирга кечади. Африка ва Жанубий
Америка орасида ҳам чуқур ер ёриғи вужудга келиб, ундан ҳам
қалинлиги 1 км га яқин базальт лавалари қуюлади. Юра даврида
Шимолий Атлантика ботиқлиги вужудга келади.
Бўр даврининг охирида, ҳозирги ўлчамига етмаган бўлсада, Ҳинд
океани аниқ ифодаланади. Тор тирсаксимон денгиз бўғози орқали
Атлантика океанининг ўрни белгиланади.
Шундай қилиб, мезозой босқичи ернинг геологик тарихида жуда
муҳим давр ҳисобланади. Шу вақтдан бошлаб ҳозирги замон
материклари ва океанларининг шаклланиши бошланган. Ер шари том
маъносида чоклари бўйлаб дарз кетган. Ернинг қудратли ички кучлари
535
юпқа ер пўстини ёриб, унинг парчаларини турли томонларга суриб
юборган.
Кечки палеозойда ҳозирги Африканинг ғарбий чегарасида чуқур
ер ёриғи зонаси шаклланган. Триасга келиб бу структура янада
фаоллашади ва ер пўстининг тор зонаси чўкиб, базальт лаваси қуюлади.
Бу зонада грабен-рифтлар вужудга келади. Уларга денгиз сувлари босиб
кириб, ҳозирги Қизил денгиз, Сувайш, Калифорния кўрфазлари ва Адан
бўғозини эслатувчи тор ички денгизлар вужудга келади. Шундай
денгизлар тахминан 160-150 млн йил илгари Тетис океанининг
жанубида Ҳиндистон ва Африканинг Самали яриморолига кириб
боради.
Бу ҳодисалардан бир қанча вақт кейин ички денгизлар Ҳиндистон
ва Австралия орасида ҳам вужудга келади. Кейинроқ (120 млн йил
илгари) денгиз сувлари Жанубий Америка ва Африка орасида ҳам тор
бўғоз ҳосил қилади. 10 млн йил ўтиб бу бўғоз унинг марказий
қисмигача кириб боради. 100 млн йил илгари Атлантика океанининг
жуда тор қамбари мавжуд бўлган.
Бўр даврида Атлантика океаннинг ҳосил бўлиши бошланган
(олдин жанубий, кейинчалик марказий қисми), натижада Шимолий
Америка Еросиёдан ажрала бошлаган (225-расм), Тетиснинг ғарбий
қисми эса (Кариб) шарқий қисмидан (Ўрта ер денгизи) ажралган.
Шимолий қисмида Лавросиёнинг яхлитлиги кайнозой эрасининг
охиригача сақланган.
Материклар кўринишидаги сезиларли ўзгаришлар кечки бўрда
(100-80 млн млн йил илгари) содир бўлган. Жанубий Америка Африкага
нисбатан соат мили ҳаракати йўналишига тескари бурилиб, ғарбга қараб
ҳозирги тутган ўрнига сурилади. Ҳиндистон Африкадан ажралиб,
536
Осиёга қараб шимолга сурилади. Австралия ва Антрактида Африкадан
жанубий-шарқ ва жанубга қараб сурилади. Африка континенти
бирмунча бурилиб, шимолга қараб Европага қўшилгунча силжийди.
Уларни фақат Ўрта ер денгизи ажратиб турган.
Мезозой эрасидаги тектоник
ҳаракатларнинг жадаллиги шу қадар
юқори бўлганки, бунда тоғ ҳосил
қилувчи
жараёнлар
баъзи
палтформали
вилоятларни
ҳам
қамраб
олган.
Эпиплатформали
фаоллашув эпиплатформали орогенез
деб аталувчи вилоятлар вужудга
келади. Бунга мисол қилиб Муғул-
Охота қамбарини келтириш мумкин.
Мезозой
бурмаланиши
ва
қадимий платформаларнинг туташган
жойларида олд ботиқликлар шаклланади. Платформалар яққол чўккан
ва кўтарилган вилоятларга ажралади (226-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |