Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Континентлардаги силжима структуралар



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Континентлардаги силжима структуралар
. Континентлардаги 
литосфера плиталарининг силжиш чегаралари анча сийрак учрайди. 
Уларнинг орасида энг фаоли бўлиб, Шимолий Америка литосфера 
плитасини Тинч океанидан ажратиб турувчи Сан-Андреас ер ёриғи 
саналади (60-расм). 
Cан-Андреас – сайёрадаги энг сейсмофаол районлардан бири 
саналади. У трансформали ер ёриғидир. Тинчокеани плитаси шу ер 
ёриғи бўйлаб Шимолий Америка плитасига нисбатан шимолий-ғарбга 
59-расм. Тинчокеани плитасидаги 
трансформали ер ёриқлари. 


215 
йилига 5-6 см тезликда силжимоқда. Унда магнитудаси 6 бирликдан 
юқори бўлган зилзилалар ўртача ҳар 22 йилда бир марта содир бўлади. 
Сан-Франциско шаҳри ушбу ер ёриғи яқинида жойлашган. 
Трансформали ер ёриқлари учун қисқа фокусли зилзилалар характерли. 
Литосфера плиталари ичидаги жараёнлар. 
Литосфера плиталари
 
тектоникаси назариясида дастлаб вулканизм ва сейсмик ҳодисалар 
литосфера плиталари чегарасида тўпланади деган тушунча мавжуд 
бўлган. Аммо бундай ўзига хос тектоник ва магматик жараёнлар бошқа 
жойларда ҳам ривожланганлиги маълум бўлди. Литосфера плиталари 
ичидаги жараёнлар орасида баъзи районларда қайноқ нуқталар деб 
60-расм. Сан-Андреас рифтининг фотосурати.
http://wsyachina.narod.ru


216 
номланувчи узоқ давом этувчи базальт магматизми ҳодисаси алоҳида 
ўринни эгаллади. 
Қайноқ нуқталар. 
Океанлар тубида кўп сонли вулкан ороллари 
жойлашган. Улардан баъзилари ёши аста-секин ўзгариш тартибида 
занжир ҳосил қилиб жойлашган. Бунга намунавий мисол бўлиб Гавай 
сувости тизмасининг вулканлар қатори ҳисобланади. У океан сатҳидан 
Гавай ороллари шаклида чиқиб туради. Гавай оролларидан 3000 км 
масофада бу занжир озроқ шимолга бурилади ва шундан бошлаб 
Император тизмаси номини олади. У Алеут ороллар ёйи яқинида 
чуқурсувли нов орқали узилади. 
Бундай ғаройиб структурани тушунтириш учун шундай тахмин 
қилишган: Гавай ороллари тагида жойлашган қайноқ нуқта – бу қайноқ 
мантия оқими ер юзасига кўтариладиган жой бўлиб, устида 
ҳаракатланувчи океан пўстини қайта эритади. Бундай нуқталар ҳозирги 
кунда ер юзасида кўплаб топилган. Уларни келтириб чиқарган мантия 
оқимлари 
плюм 
деб аталади. Баъзи ҳолларда плюмларнинг жуда катта 
чуқурликлардан, ҳатто, ядро - мантия чегарасидан модда олиб чиқиши 
эҳтимол қилинади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish