Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Ер пўстининг кимёвий таркиби



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

3.5. Ер пўстининг кимёвий таркиби 
 
Ернинг устки тош қобиғи - ер пўсти - таркиби ва келиб чиқиши 
турлича бўлган тоғ жинсларидан тузилган. Ҳар қандай тоғ жинси 
муайян минералларнинг мажмуасидан таркиб топган бўлади, 
минераллар эса ўз навбатида кимёвий элементлар ёки уларнинг табиий 
бирикмаларидан иборат.
Шундай қилиб, ер моддаси ташкил топишининг мураккабланиш 
тартибида қаралса қуйидаги тоифалар қаторидан иборат бўлади: 
кимёвий элемент - минерал - тоғ жинси. Қуйида айнан шу тартибда 
ернинг моддий таркиби кўриб чиқилади. 
Ер пўстининг кимёвий таркиби тўғрисидаги кўпроқ ишончли 
маълумотлар бевосита ўрганиш мумкин бўлган унинг устки қисмига 
(16-20 км чуқурликкача) тааллуқли. Ер пўстининг кимёвий таркиби, 


71 
унинг макон ва замонда ўзгариш қонуниятлари масалалари билан ҳали 
нисбатан ёш бўлган геокимё фани шуғулланади. 
Ҳозирги замон геокимёсининг маълумотларига кўра ер пўстида 93 
та кимёвий элемент аниқланган. Уларнинг кўпчилиги турли 
изотопларнинг аралашмасидан иборат. Фақатгина 22 та кимёвий 
элемент (масалан, натрий, марганец, фтор, фосфор, олтин) изотопларига 
эгамас ва шунинг учун оддий элементлар дейилади. 
Ер пўстида кимёвий элементлар жуда нотекис тақсимланган. 
Кимёвий элементларнинг тарқалиши бўйича олиб борилган 
дастлабки кўламли тадқиқотлар америкалик геохимик Ф. Кларк 
томонидан ўтказилган. Турли тоғ жинсларининг 6000 та кимёвий 
таҳлилини математик йўл билан қайта ишлаб чиқиб Ф. Кларк ер 
пўстида 50 та энг кенг тарқалган кимёвий элементларнинг ўртача 
миқдорини аниқлаб чиққан. Илк бор 1889 йилда чоп этилган Ф. Кларк 
маълумотларига кейинчалик олимлар томонидан аниқлик киритилган. 
1-жадвалда турли тадқиқотчилар бўйича ер пўстида энг кенг тарқалган 
элементларнинг кларки кўрсатилган. 
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ер пўстининг 98 % 
дан ортиқроғини ташкил этувчи бош элементлари бўлиб О, Si, Al, Fe, 
Ca, Na, К, Mg ҳисобланади. Уларнинг орасида биринчи ўринни 
кислород эгаллайди ва унинг ҳиссаси ер пўсти массасининг деярли 
ярмига тенг келади ва ҳажмининг 92 % га яқинини ташкил этади.
Кимёвий элементларнинг тарқалиш даражаси даврий системада 
тутган ўрни билан боғлиқ. Ўз вақтида Д. И. Менделеев 
таъкидлаганидек, ер пўстида энг кенг тарқалган элементлар даврий 
системанинг бошланишида жойлашган. Унда тартиб рақамининг сони 


72 
ошиб бориши билан элементларнинг тарқалиши нотекис камайиб 
боради. 
Масалан, дастлабки 30 элементларнинг кларки камдан-кам 
ҳолларда фойизнинг юздан биридан кам бўлади ва одатда фойизнинг 
ўндан бир улушлари ёки бутун фойизлар билан ифодаланган. Қолган 
элементларда камдан-кам ҳолларда фойизнинг мингдан бир улушигача 
кўтарилувчи кичик кларклар устуворлик қилади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish