Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

17.2. Муз қоплаш турлари
Музликларга эга бўлган тоғ ўлкаси ўзининг рельефи ва музнинг 
қалинлигига қараб уч хил муз қоплашни бошидан кечирган бўлиши 


403 
мумкин. Агар тоғларнинг усти яланғоч тош чўққиларидан иборат бўлиб, 
шу билан бирга водий музликларига ҳам эга бўлса, бу турдаги муз 
қопламини 
Альп туридаги муз қопланиши
дейилади. Бу муз шу хилдаги 
музликлар тараққий этган Швейцариядаги Альп тоғларининг номидан 
олинган. 
Баъзи тоғларнинг усти ясси бўлиб, қор билан қопланган бўлади ва 
фирн ҳавзасини ташкил этади. Булардан анча катта музликлар ҳосил 
бўлади. Бу хол Скандинавиянинг шимолида куп тараққий этганлиги 
учун 
Скандинавия туридаги муз қопланиш
деб аталади.
Агарда ясси тоғларнинг кенг сатҳи яхлит муз билан қопланиб, 
унинг остидан чўққилар камдан-камгина чиқиб турса, буни 
ялпи муз 
қоплаш тури
деб атайдилар. 
Хозирги замонда ялпи муз қоплаш ўлкаларига мисол қилиб 
Гренландияни, Шпицбергенни, Франц Иосиф ороллари, Янги Ерни ва 
Антарктика материгидаги муз саҳроларини кўрсатиш мумкин. Шу 
хилдаги музликлар бир замонлар Европа, Осиё ва Америка ма-
терикларининг шимолий қисмини бутунлай қоплаган эди. Бизнинг Ер 
тўртламчи даври давомида ўз бошидан музлик, тўғрироғи, кетма-кет 
тўрт музланиш эпохаларини кечирган эди. Ҳар бир музланиш (муз 
қоплаш) эпохаларида турли қалинликдаги муз қатлами ҳосил бўлар, 
кейин у секин-секин эрийбошлаб, қисқарар ёки тамомила йўқ бўлиб 
кетардида, сўнг яна қайта ўсабошлар эди. 
Муз қоплаш эпохалари ўртасидаги муддатни муз қоплаш ораси 
деб аталади. Улар уч марта юз берган. Охирги муз қоплаш тугагандан 
кейинги вазиятни муз давридан сўнгги давр деб юритилади. Бу давр 
ҳозиргача давом этмоқда, чунки охирги муз қоплашнинг қолдиқлари 
ҳалигача йўқолиб кетмаган. Уларни биз Арктикада, Европанинг 


404 
шимолида, Альпда, Кавказ, Олтой ва бошқа бир қатор тоғларда ҳозирги 
замон музликлари сифатида учратамиз.
Муз даврида шимолий ярим шарнинг иқлими ҳозирги замондагига 
нисбатан анча совуқ эди, ёғинлар кўп бўлиб, улар асосан қор ҳолида 
тушар, аммо ёққан қорларнинг барчаси ўша замоннинг қисқа ва салқин 
ёз мавсумида эриб улгураолмасди. 
Охирги геологик даврда материкларнинг каттагина майдони муз 
билан қопланганлиги аниқланган. Бу материк музликлари эриб 
кетгандан кейин ётқизиқлар қолдирган. 
Морена амфитеатрлари, марказий чуқур қисми кўлдан иборат 
бўлиб, бир томони конуссимон текисликка туташиб кетади, ён то-
монлари музлик ва дарёлар келтирган шағаллар билан қопланган 
бўлади. 
Озлар
, катта ва узун марзалар бўлиб, ёнлари яққол кўриниб 
туради. Улар музости сувлари келтирган ётқизиқлардан иборатдир. 
Шунингдек морена тепаликларидан кам, друмлин, тўлқинсимон қир - 
адирларни ҳосил қилади. 
Ҳарсанг аралаш гиллар музлик суриб келган ҳарсанг ва гилдан 
иборат, қатлами аниқ бўлмаган жинслардир. 
Флювиогляциал ётқизиқлар музлик сувлари олиб келтирган 
ётқизиқлар бўлиб, улар қалин қатламли қум ва гиллардан иборат. 
Қўй пешаналар ва силлиқ қоя тошлар юзаси чизиқлар билан 
қопланган. Бу чизиқларга қараб қадимги музликнинг ҳаракат 
йўналишини аниқлаш мумкин, Улар Скандинавия яриморолида кўп 
учрайди. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish