261
бўлган. Везувий унинг ўртасида жойлашган бўлиб, диаметри 3 км ли
кратер ҳосил қилган.
Бу вулканлар-
дан чиқадиган лава
ўрта
ва
нордон
таркибли
бўлган-
лиги сабабли, улар-
да SiO
2
кўп, лава
баъзан
вулкан кра-
тери оғзида
қотиб
қолади. Лава остида
магмадан ажралган
газлар
йиғилиб
қолиб, қайта отила-
ди. Иккинчи марта отилган пайтда кучли портлаш юз беради. Бу
гуруҳга тегишли вулкан-ларнинг лаваси қуюқ бўлади.
Везувий гуруҳидаги вулканлар отилганда дастлаб сув буғи
билан
қуюқ тутун ва газ чиқади. Бу жараён кучая бориб, кучли портлаш рўй
беради (кул, сўнг бомбалар, қум, шағал отилиб чиқади). Сўнгра ҳамма
ёқни ёри-тиб қип - қизил чўғдек қуюқ лава оқиб чиқа бошлайди ва у
вулкан кратеридан атрофга 5 - 4 км гача оқиб боради.
Вулкан кратеридан чиққан каттиқ ва суюқ маҳсулотлар
унинг
атрофида йиғалиб конус шаклида қават - қават бўлиб жойлашади.
Вулкандан отилиб чиққан лава вулкан кратерида узоқ вақт қотмай
ётади. Кратердан газ ва буғ отилиб туради. Бу гуруҳ вулканларга
эрамиздан 700 йил аввал отила бошлаган Этна (Сицилия), Везувий
(Италия, Ўрта ер денгиздаги вулкан) ва бошқалар киради.Алаид
вулкани Курил архипелагининг биринчи шимолий оролида жойлашган
88-расм. Этна вулканининг отилиши.www.ellf.ru
262
ва Курил вулканлари орасида энг фаоли ҳисобланади. У
энг баланд
(2239 м) ва денгиз сатҳидан бевосита тўғри конус шаклида кўтарилган.
Конус учида кичикроқ ботиқлик бўлиб, унда вулканнинг марказий
кратери жойлашган. Отилиш характери бўйича Алаид вулкани этна-
везувий турига киради. Кейинги 180 йилда у саккиз марта ҳаракатга
келган.
Мон-Пеле тури
. Мартиника оролидаги
Мон - Пеле вулкани
номидан олинган. Бу гуруҳдаги вулканлар бошқа вулканлардан кучли
портлаши ва кратерида лава қотиб қолиши билан фарқ қилади (89-
расм). Магмадан ажралувчи газ кратер остида тўпланади. Газ бир
неча йиллардан сўнг тўсатдан портлаб отилади. Масалан, 1902 йилда
Мон - Пеле вулкани тўсатдан жуда қаттиқ
куч билан отилган пайтда
француз геологи Лакуруа вулкан отилишини кузатган. Унинг айтишича,
вулкан кратеридан қизиган пемза, лапиллилар қип - қизил бўлиб, кул,
газ ва қуюқ сув буғлари билан жуда баланд отилиб чиққан. Бу
маҳсулотлар тоғ ёнбағри бўйлаб минутига 950 м тезликда пастга
ҳаракат қилган. Қизиган газ, кул ва бошқа маҳсулотлар ҳарорати
тахминан 700 - 800° га етган.
Мартиника оролидаги Сан - Пер шаҳри
бир неча минут ичида
вулкан кули остида қолиб кетган. Мон - Пеле вулкани тўхтагач,
кратердан чиққан қуюқ ёпишқоқ лава кратер тепасида катта устундек
(300 м) баланд кўтарилиб қолган.
Мон-Пеле сўзи оқбош
маъносини
англатади.
Вулкан чиқариб ташлаган маҳсулотлар (пемза, лапилли, бомба,
шағал, қум, кул) чўкинди жинслар билан бирга аралашиб
туффит
деб
аталадиган тоғ жинслари уюмини ҳосил қилади.
Агар лава ичида
вулкан бомбалари ва қиррали жинслар кўп бўлса, улар вулкан
брекчияси ёки лавобрекчия
дейилади.