233
текисликлари)
асейсмик
ўлкалар деб аталади. Ер шарида содир
бўладиган зилзилалар ер пўстининг асосан икки йирик ҳаракатчан
минтақасида жойлашган (66-расм).
66-расм. Ер шари юзасида сейсмик минтақаларнинг жойлашиши.
1.
Тинч
океани
минтақасидаги
зилзилалар
барча
зилзилаларнинг 80% ини ташкил этади. Бу минтақа энг чуқур ер
ёриғи ўтган жойларни ўз ичига олиб,
ундаги зилзилалар
гипоцентрининг чуқурлиги 700 км гача боради. Айниқса,
Японияда кузатилувчи кучли зилзилалар бунга яққол мисол
бўлади.
2.
Ўрта ер денгизи - Индонезия минтақаси
. Бу минтақага
барча зилзилаларнинг 12% тўғри келади. У Индонезиянинг
жанубий-шарқдидан
бошланиб, ғарбга томон Ҳимолай тоғлари
орқали Тиён-Шон ва Помирга, Афғонистон ва Эрон орқали Кавказ
тоғларига ўтади. Кавказда Қора денгиз соҳиллари бўйлаб иккига
234
бўлинади: бир қисми шимолий - ғарбда Қрим, Карпат, Альп,
Пиреней тоғлари орқали Атлантика океанига туташади,
иккинчи
қисми эса жанубий - ғарбга томон йўналиб, Ўрта ер денгизнинг
жанубий ва шимолий соҳиллари бўйлаб, у ҳам Атлантика океанига
чиқади.
Зилзилаларнинг қолган қисми икки кенжа минтақага тўғри
келади. Буларнинг бири Шимолий ва Жанубий Американи,
иккинчиси Қизил денгиз бўйлаб Африканинг шимолий-ғарбини,
Арабистонни ва Ҳиндистонни ўз ичига қамраб олади.
Булардан
ташқари, Атлантика океани остидаги рифт (сайёрар ер ёриғи)
зонаси Исландиядан Бува оролигача чўзилади. Умуман зилзила
бўлмайдиган жой Ер шарида йўқ деса бўлади.
Илмий маълумотлар шуни кўрсатадики, сейсмик фаоллик
кузатиладиган жойларда зилзилалар маълум қонуниятлар
асосида
такрорланади. Ҳалокатли зилзилалар ер шарида ҳар 100 йилда бир
марта содир бўлиши олимлар томонидан аниқланган.
Биргина XX аср якунида юз берган Эрон (1990) зилзиласида
50 минг, Туркиядаги (1999) зилзила чоғида 45 мингдан ортиқ
одамнинг жабрланиши табиий офатлар ичида энг кам тарқалган
зилзила нечоғли катта кучга эга эканлигидан далолат беради.
1911 йилда Олмаота шаҳари яқинида зилзила содир бўлган,
аммо унинг эпицентри аҳоли яшайдиган жойдан узоқлиги сабабли
бинолар деярли бузилмаган, 1948 йил 6 октябрда рўй берган
Ашгабад зилзиласи кучли зилзилалардан бўлиб, унинг тўлқин
зарбаларини Москва, Тошкент, Самарқанд, Душанба ва бошқа
шаҳарлардаги сейсмик станциялар сезган.
Юқорида қайд қилинган зилзилалар Ҳинди-Хитой плитаси
Евросиё
плитаси билан туташган жойда, Тиён-Шон ва Помир
235
тоғларида вужудга келган. Ҳозирги замон ер ҳаракатлари бу
жойларда кескин ва фаол бўлганлиги туфайли уларда зилзилалар
нисбатан кўпроқ учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: