6-жадвал
Сейсмик шкалаларнинг таққосланиши
Рихтер шкаласи
бўйича магнитуда
4,0-4,9 5,0-5,9
6,0-6,9 7,0-7,9 8,0-8,9
МSК-64 шкала
буйича кучланиш
1V-V
V1-VII
VIII-IX 1Х-Х Х1-ХII
Магнитуда араб рақами билан, кучланиш эса рим рақамлари
билан белгиланиши халқаро миқёсда қабул қилинган.
Республикамизда содир бўладиган зилзилаларни аниқлашда
МSК-64 шкаласидан фойдаланилади.
Сейсмик хавфли ҳудудларга эга бўлган ҳар бир давлатда
сейсмографлар билан жиҳозланган сейсмостанциялар ташкил этилган.
Жумландан бундай сейсмостанциялар тармоғи Ўзбекистонда ҳам
мавжуд. Ҳар бир станцияда учта сейсмограф ўрнатилган бўлиб, улардан
иккитаси ўзарор перпендикуляр горизонтал йўналишдаги ва учинчиси
вертикал йўналишдаги тебранишларни қайд қилади.
231
Том маъносида булар маятниклар бўлиб, ерга мустаҳкам
ўрнатилган штативга нисбатан ўзининг ҳолатини ўзгартирмайди.
Маятникнинг тебранишлари ёруғлик ёки электр сигналларига
айлантириб, компьютерга киргизиш учун магнит тасмасига ёзиб
олинади.
Зилзилалар ўчоғининг жойлашиш чуқурлиги бўйича қисқа
фокусли – 0 - 70 км, ўртача фокусли – 70 - 300 км ва чуқур фокусли –
300 - 700 км турларга бўлинади. Қайд этилган энг чуқур зилзила ўчоғи
720 км да жойлашган.
Зилзилалар ўчоғининг кўпчилиги 10-30 км чуқурликларда
жойлашган. Улардан асосий қисми (85 %) тектоник сиқилиш ва озроғи
(15 %) тектоник чўзилиш вазиятлари билан боғлиқ.
Зилзилалар кўп содир бўладиган ҳар бир мамлакатда
сейсмографлар
билан жиҳоз-ланган сейсмостанциялар қурилган
бўлади. Сеймостан-цияларда учтадан сейсмограф-лар ўрнатилган
бўлади. Улардан иккитаси ўзаро препендикуляр бўлган горизонтал
йўналишдаги, учинчиси эса вертикал йўналишдаги тебранишларни
қайд этади (63,64-расмлар). Улар заминга мустаҳкам ўрнатилган
штативдаги маятник ва барабандан иборат. Сейсмографлар
тебранишларни ёруғлик ёки электр сигналларига айлантирб, магнит
тасмасига узлуксиз ёзиб боради. Сейсмик тебранишлар ёзуви
сейсмограмма
дейилади (65-расм).
Сейсмик тебранишларда уч хил сейсмик тўлқин ажратилади:
бўйлама – (тезлиги 3,5 - 6,5 км/сек) жинс зарраларининг
тебраниши тўлқин тарқалиш йўналишида содир бўлиб, қаттиқ,
суюқ, ва газ ҳолдаги моддалардан ўтади; кўндаланг - (тезлиги 4,5
км/сек) тебранишлар тўлқин тарқалиш йўналишига кўндаланг
ҳолда амалга ошади. Бундай тўлқинлар суюқ ва газ ҳолатдаги
232
моддалардан ўтмайди. Юза тўлқинлари (тезлиги 3 - 3,5 км/сек) ер
пўстининг устки қисмида ҳаракатланиб, тез сўнади. Сейсмик
тебранишлар сейсмограф тасмасида ўз аксини топган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |