Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


 Денгиз ва океанларда чўкиндиларнинг тўпланиши



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

18.4.2. Денгиз ва океанларда чўкиндиларнинг тўпланиши 
 
Чўкинди материалнинг асосий қисми материкларда эмас, балки 
денгиз ва океан ҳавзаларида тўпланади. Дунё океани улкан резервуар 
бўлиб, унга чўкинди материал турли йўллар билан ташиб келтирилади. 
Дарёлар, соҳилдаги абразия жараёнлари, музликларнинг эриши, 
айсберглар, шамол, вулкан отилиши туфайли ҳамда органик 
қолдиқларнинг тўпланиши ва бевосита кимёвий чўкиш натижасида 
ётқизиқлар ҳосил бўлади. 
Хуанхэ, Миссисипи, Амазонка, Янцзи ва б. йирик дарёлар жуда 
кўп миқдорда чўкинди материал ташиб келтиради. 
Денгиз ва океан ҳавзаларига келтирилган чўкинди материал 
тўлқинлар ва ҳавза туби оқимлари таъсирида бутун акваторияга 
тарқалади ва чўкмага ўтади. Бу жараён 
седиментогенез 
дейилади. 


433 
Денгиз ётқизиқлари таркиби ва келиб чиқиши турлича бўлган 
чўкинди материалдан таркиб топган бўлади ва уларнинг шу белгиларига 
қараб қуйидаги турлари ажратилади. 
- терриген; 
- биоген ёки органоген; 
- хемоген; 
- вулканоген. 
.Терриген чўкиндилар асосан соҳилбўйида ва шельфда тарқалган, 
аммо турли миқдорда бошқа жойларда ҳам учрайди. 
Соҳил ётқизиқлари
– бу прилив вақтида сув билан қопланадиган 
ва отлив вақтида қуриб қоладиган соҳилбўйи чўкиндиларидир. Соҳил 
ётқизиқлари турли – туман бўлади ва таркиби қисқа масофаларда 
ўзгаради. 
Баланд қояли соҳилда фаол уринма тўлқинлар таъсирида дағал 
бўлакли материал ҳосил бўлади ва пляж зонасида ғўлактошлар, 
гравийлар ва қумлар тўпланади. Бўлакли материал думалоқланади.
170-расм. Соҳил яқинидаги 
дюналар.
www//saga.ua 
171-расм. Денгиз соҳилидаги 
маршлар.
www//saga.ua 
Ясси соҳилларда турли донали қумлар тўпланиб, кенг пляжларни 
ва қум ғовларини ташкил қилади. Соҳил бўйлаб бир неча соҳил ғовлари 
чўзилган бўлиши мумкин. Улар соҳилдан узоқлашган максимал 
штормли тўлқинлар таъсирида ҳосил бўлади. Пляж орқасида ундан 


434 
шамол фаолияти туфайли олиб кетилган қумлар эвазига 
дюналар
қатори 
вужудга келади (170-расм). Қумли дюналар одатда шамолларнинг 
устувор йўналиши бўйича мўлжаланган бўлади. 
Фақат прилив ёки кўчли тўлқинларда сув билан қопланувчи паст 
қияликдаги аккумулятив денгиз соҳиллари 
маршлар
дейилади (171-
расм). Бу жойларда ўзига хос ўсимликлар ўсади ва торф тўпланади. 
Улар учун торф ва бошқа органик қолдиқларнинг қатламчалари билан 
ритмик алмашиб ётувчи иллар характерли бўлади. 
Айниқса тропик ўлкаларда кўп миқдорда майда заррали чўкинди 
материал тўпланади. Даврий равишда сув дюналар билан қоп-ланиб 
турувчи тропик соҳилларарда 
мангр ўсимликлари
билан қопланган 
(мангрли соҳил) кенг ботқоқолашган участкалар ҳосил бўлади (172-
расм). Бу жойларда ўсимлик қолдиқлари билан бойиган қора балчиқлар 
тўпланади ва улар кейинчалик кўмирга айланади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish