Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet14/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

1 5-расм. Плутон карлик планета. www.galspace.spb.ru.
Плутон сийрак атмосферага эга бўлиб, унинг зичлиги ва қалин-лиги Қуёшгача бўлган масофага боғлиқ ҳолда кучли ўзгаради. Атмосферасининг таркиби углерод ва метан қўшимчаларига эга бўлган азотдан иборат.
Плутон Ерга нисбатан 1600 марта кам қуёш нурини олади. Плутон юзасидаги ҳарорат 37 дан 63 К гача ўзгаради.
Плутоннинг учта: Харон, Гидра ва Никта йўлдошлари бор.
Харон 1978 йили кашф этилган бўлиб, Плутоннинг энг йирик ва яқин йўлдоши ҳисобланади. Унинг диаметри 1205 км бўлиб, Плутон диаметрининг ярмидан кўпроқ, массаларининг нисбати эса 1:8 (таққослаш учун: Ой ва Ер массаларининг нисбати 1:81).
2.3. Қуёш тизимининг митти жисмлари


Астероидлар. Улар тошсимон қаттиқ жисмлар бўлиб, сайёралар сингари эллиптик орбиталари бўйлаб ҳаракатланади. Аммо бу жисмларнинг ўлчами оддий сайёраларнинг ўлчамидан жуда кичик, шунинг учун ҳам уларни митти сайёралар дейилади. «Астероид» атамаси (ёки «юлдузсимон») XVIII асрнинг таниқли астрономи Уильям Гершел томонидан бу объектларни телескоп ёрдамида кузатишда тавсифлаш учун киритилган.
Ҳозиргача маълум бўлган астероидларнинг асосий қисми Қуёшдан 2,2-3,2 астрономик бирлик (а. б.) масофасида Марс ва Юпитер орбиталари орасида ҳаракатланади. Ҳозиргача 20 мингдан ортиқ астероидлар кашф этилган.
Бу жисмлар эгаллаган фазонинг ҳалқали қисми Астероидларнинг бош қамбари дейилади. Ўртача 20 км/с чизиқли орбитал тезликда бош қамбарнинг астероидлари Қуёшдан узоқлигига қараб унинг атрофида 3 дан 9 йилгача бўлган вақтда бир марта айланиб чиқади. Орбиталари текисликларининг эклиптика текислигига қиялиги 70° гача боради, асосан 5 - 10° оралиғида.
Энг йирик астероид - Цереранинг ўлчами тахминан 1003 км га тенг, иккинчи ўринда - Паллада бўлиб, унинг радиуси 500 км га яқин, аммо уларнинг кўпчилиги анча кичик. Маълум бўлган астероидларнинг энг кичиги кўндалангига 1 км.
Кометалар. Номи юнонча «узун сочли» маъносини англатади.
Комета тўғрисидаги биринчи ёзма маълумот эрамиздан олдинги 2296 йилга тўғри келади. Кометаларнинг осмону-фалакдаги ҳаракатини хитойлик астрономлар диққат билан кузатган.
Қуёш тизимидаги бу жисмлар Қуёшдан анча узоқдаги кучли чўзилган орбиталари бўйлаб суст ёритувчи овал шаклидаги доғлар сифатида ҳаракатланади. Қуёшга яқинлашганида уларнинг боши ва думи кўринади, бошининг маркази ядро деб аталади (16-расм). Ядросининг диаметри 0,520 км.
Кометанинг жажжи ядроси унинг ягона қаттиқ қисми ҳисобланади, унда кометанинг деярли бутун массаси жамланган.
Фотометрик ядрони ўраб турувчи туманли атмосфера кома дейилади. Кома ядро билан бирга кометанинг бошини ташкил этади.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish